Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-19 | Хавфсизлик

Путин эҳтимолий ядровий қирғиндаги россиялик «жафокашлар» ҳақида ҳазил қилди


Россия президенти Владимир Путин Кремлда янги тайинланган хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилмоқда, Москва, 11 октябрь. (Сергей Карпухин/AFP)

Россия президенти Владимир Путин Кремлда янги тайинланган хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилмоқда, Москва, 11 октябрь. (Сергей Карпухин/AFP)

Карвонсарой ва АFP

Ядровий уруш юз берган тақдирда россияликлар шаҳид сифатида «жаннатга» тушадилар, деди Путин пайшанба, 18 октябрь куни.

Путин мамлакат жанубидаги Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мутахассислар форумида чиқиш қиларкан, Россияга эҳтимолий ядровий урушнинг қурбони ўлароқ таъриф берди.

«Бундай вазиятда бизга нисбатан ядровий қурол қўлланилиши тайин, аммо биз ундан фойдаланмаймиз», деди у.


11-17 сентябрь кунлари Россия Трансбайкал ҳудудидаги Цугол машғулотлар майдонида совуқ уруш давридан бери биринчи марта «Восток-2018» деб номланган энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказди. (Кремль)

11-17 сентябрь кунлари Россия Трансбайкал ҳудудидаги Цугол машғулотлар майдонида совуқ уруш давридан бери биринчи марта «Восток-2018» деб номланган энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказди. (Кремль)

«Тажовуз қилаётган томон қасос муқаррар эканини ва у йўқ қилинишини, биз эса тажовуз қурбони, шаҳидлар сифатида жаннатга тушишимизни англаши керак», деди у.

«Улар шунчаки ўлиб кетадилар, чунки уларда тавба қилиб олиш учун вақт бўлмайди», деди у залдан янграган кулгуга жавобан.

Путиннинг нутқи ҳам Кремль назоратидаги, ҳам мухолифатчиларга тегишли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Янгиликларни кузатган россияликлар унинг сўзларига бирдек нафрат ва истеҳзо билан фикр билдиришган.

Айрим блоггерларга кўра, Путин биринчи маротаба «жаннат» ва «шаҳидлар» каби диний тушунчаларни тилга олган, бошқалар эса «унинг гапларида маъно йўқлиги» ва худди «экстремист» каби гапирганини айтиб ўтишган.

«Россия Ислом давлатига ҳуш келибсиз», деди россиялик журналист Карина Орлован «Эхо Москвы» сайтида чоп этилган «Аллоҳу акбар, россияликлар» деб номланган блогида. «Россия фуқаролари энди худкуш бош қўмондон (Путин) яратган қўлбола портловчи мосламанинг кичик қисмлари.»

«У худди ядро бомбаси бор Гитлерга ўхшайди», деди «astlire» тахаллусли ўқувчи.

«Россия ҳукумати қўл остида ўтказаётган ҳаётимиздан кўра ўлганимиз афзал, қанча тез бўлса, шунча яхши», деди «par9» тахаллусли ўқувчи yaplakal.com сайтида.

Март ойида Путин янги «кўринмас» қуролни эълон қилган ва бу қурол Ғарбнинг мудофаа тизимини кучсизлантиришини айтган эди. Мазкур даъво мудофаа таҳлилчилари ва кузатувчилар томонидан ҳақиқатдан йироқ ва сиёсий мақсадларга эга деб кўрилган эди.

2016 йилда у Россиянинг ҳарбий ядро салоҳиятини кучайтиришга чақирган эди.

Россия узоқ йиллар давомида уран чиқиндиларини кўмиш ва қуролларни синаш, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун собиқ Совет республикаларидан фойдаланиб келган.

Путин ўтган ойда Россияни тинчликсевар мамлакат деб атаган, бу сўзлар Россия тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар чоғида янграган эди. Бу даъво Кремлнинг дунё бўйлаб олиб бораётган ҳаракатларига тамоман зид келади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 57

Фикрлар 7

Captcha
Comment bubble | 2018-11-06

Қайси бири маъқулроқ: ДЎЗАХМИ, жаннатми ёки галера ва Бутун дунёга ҳукмронлик қилишми?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-26

Яхши ва қисқа ёзилган мақола. Путиннинг юмор ҳисси жуда зўр. Умидсизлик ва тушкунликка тушишга ҳожат йўқ. \nТинчлик бу уруш \nЭркинлик бу қуллик \nЖоҳиллик – роҳат \nСоко Гакаи

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-25

Мақоланинг турган-битгани бемаъни гап. Худди кайфдаги одаминг алжирашига ўхшайди. Бу зиддиятни бошлаган ғарблик ҳамкорларнинг фаолиятидан кейинги аниқ жавоб бўлди. Бундай мақола билан веб-сайт ишончни ва рейтингини йўқотмоқда.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-21

Келажакда ислом ҳукм суради

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-20

Россия – тинчлик таянчи демак!

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-10-22

«Ер узра тинчлик кабутари парвоз қилмоқда».... ва «Тинчлик, тинчлик, тинчлик, тинчлик - бизнинг ж а н г о в а р шиоримиздир».... Рутиния - нифоқ таянчи! ! !

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-10-20

Нимадандир маст бўлиб олган безоридек гапиряпти. Лекин, «мастлик – ростлик». Рузвельтнинг машъум хатосини тузатиш вақти аллақачон келган.

Жавоб бериш