| Хавфсизлик

Олмаотада хавфсизлик ва авиация хизмати ходимлари иштирокида ўқув машқлари ўтказилди

Ксения Бондал


17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортидаги машқларда шартли террорчилар билан отишма чоғида ёниб кетган транспорт воситасидан ҳавога тутун кўтарилмоқда. (Олмаота халқаро аэропорти)

17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортидаги машқларда шартли террорчилар билан отишма чоғида ёниб кетган транспорт воситасидан ҳавога тутун кўтарилмоқда. (Олмаота халқаро аэропорти)

ОЛМАОТА – Олмаота халқаро аэропортида Қозоғистон хавфсизлик кучлари гаровга олинганларни қутқаришни машқ қилдилар.

Қозоғистон Терроризмга қарши кураш маркази 17 октябрь куни аэропортда «Дабыл-аксилтеррор 2018» машғулотларини ўтказди, деб ёзади Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) сайти.

Машғулотларда Олмаота шаҳар хавфсизлик идоралари, Олмаота фуқаролик авиацияси академияси ва Олмаота халқаро аэропортининг еттита, жумладан, авиацион хавфсизлик ва фавқулодда қутқарув хизматлари иштирок этди. Уларга жами 100 дан ортиқ одам жалб этилди.


17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортида ўтган машқлар давомида оператив гуруҳ йўловчиларни гаровга олган шартли террорчиларни зарарсизлантириш учун самолётга бостириб кирмоқда. (КНБ)

17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортида ўтган машқлар давомида оператив гуруҳ йўловчиларни гаровга олган шартли террорчиларни зарарсизлантириш учун самолётга бостириб кирмоқда. (КНБ)


17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортидаги машқларда хавфсизлик хизмати ходимлари гаровга олинганларни самолётдан олиб чиқмоқдалар. (Олмаота халқаро аэропорти)

17 октябрь куни Олмаота халқаро аэропортидаги машқларда хавфсизлик хизмати ходимлари гаровга олинганларни самолётдан олиб чиқмоқдалар. (Олмаота халқаро аэропорти)

Машғулотларни ўтказишдан бир неча мақсад кўзланган эди, жумладан – Олмаотадаги оператив аксилтеррор кучларнинг террорчиларни зарарсизлантириш ёки йўқ қилишга қодирлигини текшириш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик даражасини баҳолаш.

Кураш симуляцияси

Машғулот қатнашчилари самолётни йўловчилари билан бирга гаровга олган радикал гуруҳга қарши кураш чоралари кетма-кетлигини машқ қилдилар, деб хабар берди аэропорт матбуот хизмати Карвонсаройга.

Йўловчиларни гаровга олганлар пул, самолётни ёқилғи билан тўлдириш ва ҳеч бир тўсиқсиз бошқа мамлакатга учиб кетишни таъминлаш каби шартларни қўйганлар.

Фаразий воқеа ривожланиб борар экан, ҳукумат вакиллари миллий инқироз марказини ташкил этиб, музокараларни бошлаб юбордилар.

Музокаралар иш бермагач, хавфсизлик кучлари самолётни ҳужум билан қўлга олишга қарор қилдилар. Машғулот бир ярим соат давом этди.

Расмийлар машғулотларнинг янада самаралироқ ўтишини таъминлаш мақсадида ўтмишда самолётларнинг гаровга олиниши вазиятларига оид тажрибаларни қўллаб, ҳужум симуляциясини яхшилаш учун барча имкониятдан фойдаландилар.

Машғулотлар аэропортнинг кундалик фаолиятига таъсир қилмади.

Машқларни такомиллаштириш таклифлари

Аэропорт хавфсизлигига эътибор қаратиш муҳим эканлигини инобатга олган айрим кузатувчилар машғулотлар самарасини ошириш бўйича ўз маслаҳатларини бердилар.

Қозоғистон хавфсизлик хизматлари олдиндан режалаштирилган машғулотлардан кўра, кутилмаган, фавқулодда йиғинларни кўпроқ ўтказиши керак, деди олмаоталик собиқ КНБ полковниги Арат Нарманбетов Карвонсарой нашрига.

Идеал даражадаги машғулотда «хавфсизлик хизмати ходимларига номаълум жойда муайян вақт оралиғида радикал гуруҳ террочилик ҳужуми уюштиришни режалагани айтилади», деди Нарманбетов.

«Буни амалга ошириш учун алоҳида тайёргарликдан ўтган шахсларга худди шу аэропорт каби одамлар билан гавжум жойга сохта бомба олиб кириш вазифаси топширилади», деди Нарманбетов. «Энг сўнгги дақиқада оператив гуруҳга жиноятчилар қаерда эканлиги айтилади ва улар жойга қанчалик тез етиб келиб, «террорчиларни» зарарсизлантириши текширилади.»

«Агар улар тезлик билан бу ишни амалга ошира олмаса, бу ёмон. Тезда уддаласа – яхши», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha