Карвонсарой
Сиёсат

Суриялик қутқарувчиларни «террорчи» деб атаётган Россия ёлғон ахборот кампаниясини давом эттирмоқда

Қоҳирадан Волид Абу ал-Хайр

Оқ дубулғалилар номи билан танилган Сурия фуқаролик мудофааси гуманитар ташкилоти аъзолари Россия ёки Сурия режими томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумидан яшириниб олган болани қутқаришмоқда. Россия ва режим томонидан содир этилган ваҳшийликларни ҳужжатлаштирган бу ташкилотни Россия «террорчи» деб атади. (Оқ дубулғалилар)

Оқ дубулғалилар номи билан танилган Сурия фуқаролик мудофааси гуманитар ташкилоти аъзолари Россия ёки Сурия режими томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумидан яшириниб олган болани қутқаришмоқда. Россия ва режим томонидан содир этилган ваҳшийликларни ҳужжатлаштирган бу ташкилотни Россия «террорчи» деб атади. (Оқ дубулғалилар)

Россия ва Сурия президенти Башар ал-Асад Сурия фуқаролик мудофааси Сурияда кимёвий ҳужум уюштиришни режалаётганликда қатъий айблаши Кремлнинг чет элдаги хатарли таъсиригамисол бўла олади.

2013 йилда ташкил топган Сурия фуқаролик мудофааси ёки Оқ дубулғалилар гуманитар ташкилот бўлиб, исёнчилар ҳудудларда содир этилган ҳужумларда жароҳатланганларни қутқариш билан шуғулланади.

Оқ дубулғалилар номи билан танилган Сурия қутқарувчи кўнгиллиларини «таҳдид» ўлароқ тасвирлаган ва уларнинг уруш давом этаётган мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилган Россия 11 октябрь куни БМТда жиддий танқидга учради, деб хабар берган дипломатлар AFPга.

«Оқ дубулғалилар – таҳдид манбаи», деб айтган Россия вакили Москва томонидан чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ мажлисида. Бу ҳақда мажлисда иштирок этган дипломат хабар берган.

Идлибликлар кимёвий ҳужумдан эҳтиёт чора сифатида пахта ва кўмир каби материалларни картон қутилар ва идишларга солиб, қўлбола газ ниқобларини ясаб олганлар. (Сурия фуқаролик мудофааси томонидан тақдим этилган сурат)

Идлибликлар кимёвий ҳужумдан эҳтиёт чора сифатида пахта ва кўмир каби материалларни картон қутилар ва идишларга солиб, қўлбола газ ниқобларини ясаб олганлар. (Сурия фуқаролик мудофааси томонидан тақдим этилган сурат)

«Биз ғарб мамлакатларини Оқ дубулғалиларни Суриядан чиқариб юборишга чақирамиз. Тараққий этган жамиятда уларнинг мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ эмас», деб иқтибос келтирган дипломат Россия вакилининг сўзларига таяниб.

Қўшма Штатлар «Россиянинг ҳақоратомуз ва сохта айбловларини қоралади. Оқ дубулғалилар – гуманитар ташкилот. Россия ёлғон хабарлар тарқатишда давом этмоқда».

Бир вақтнинг ўзида Буюк Британия вакили русларни «кенгаш вақтини олмасликка» чақирган, Франсия эса «ҳайрат ва ташвишга» тушганини айтиб, гуруҳ «юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолганини» қўшимча қилган.

Давомли дезинформация

Кремлнинг Оқ дубулғалиларга қарши анчадан бери давом этаётган қоралаш кампаниясиҳудудда фуқароларга қарши режим режалаштираётган ҳақиқий кимёвий ҳужумни яшириш мақсадида қилинаётган бўлиши мумкин, дейди кузатувчилар.

AFP хабарига кўра, бундан аввалроқ, 11 сентябрь куни Россия Сурия мухолифати ва Оқ дубулғлилар Сурия режими армияси томонидан уюштирилгани гумон қилинган кимёвий ҳужум оқибатлари ҳақидаги видеолавҳани намойиш қилишини айтган эди.

Россия мудофаа вазирлиги идлибликлардан иқтибос келтириб, бир нечта Яқин Шарқ телеканаллари, шу билан бирга, «АҚШнинг етакчи янгиликлар каналининг маҳаллий бўлими» суратга олиш учун етиб келгани ҳақида хабар берган эди.

Суратга олинган видеоматериаллар «кун охирига қадар» телеканалларга тақдим этилади ва улар ижтимоий тармоқлар орқали намойиш қилинади, деб даъво қилган эди вазирлик.

«Сценарийга» асосан, Сурия армияси бомбалар ташлаганидан сўнг Оқ дубулғалилар фаоллари маҳаллий фуқароларни қутқаришга ёрдам бериши керак эди, дейилади баёнотда. Видеолавҳа ҳаққонийроқ чиқиши ва жойлардан зарарланган тупроқ намуналари тақдим этилиши учун ҳақиқий кимёвий моддалар қўлланилиши ҳақида маълумот берилган.

Худди шундай даъво 6 сентябрь куни Кремль назоратидаги «Русская Весна» сайтида чоп этилган сохталаштирилган видеода ҳам янграган. Бу даъво русийзабон аудиторияни лақиллатиш учун ўйлаб топилган эди.

8 дақиқали мазкур видеолавҳада кўзлари ва қўллари боғланган шахсни кадр ортидагилар сўроққа тутиши жараёни акс этган. Зўрлаб олинган даъволарнинг нотўғри таржимасида АҚШ «Ислом давлати» (ИД) террорчиларини тайёрлагани, унинг аъзолари «Идлибда кимёвий ҳужум ҳақида иғволи видеони суратга олиш ва бу билан Сурия Араб армиясини айблаш учун жўнатилганини» айтиб ўтган.

Жиддий таҳдид

Ғарб президент Башар ал-Асадни Идлибда кимёвий қурол ишлатгани аниқланган тақдирда унинг режимини айблаши ҳақида огоҳлантирган эди.

Россия ва Сурия режими Оқ дубулғалиларни кимёвий қуроллар иштирокида «театрлаштирган саҳна»ни тайёрганликда айблаши режим назоратидан ташқаридагиларга жиддий таҳдид солади, деди Сурия фуқаролик мудофааси матбуот котиби Ҳолид ал-Хотиб.

Бу айбловлар яқин орада мазкур ҳудудларнинг Россия ва режим тарафидан кимёвий ҳужумга учраши борасидаги хавотирларни кучайтирмоқда. Бу жараёнда «Оқ дубулғалилар» бадном қилиниши мумкин, деди у.

Мухолифат ва фуқаролик мудофаа гуруҳларини халқаро миқёсда тақиқланган кимёвий қуролларга эгалик қилишда айблаш мақсадида Россия ва Сурия режими саҳналаштирилган кимёвий ҳужумни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди суриялик адвокат Башир Ал-Басам.

Мақсад – Россия ва режим тарафидан Идлибга ҳужумлар вақтида амалга оширилаётган ёки режалаштирилаётган оммавий қотилликлардан диққатни чалғитиш», деди у. Бу шундай қуроллар ишга солинган тақдирда Россия ва режим учун баҳона сифатида хизмат қилади.

Унинг сўзларига кўра, мўътадил мухолифат гуруҳлари ва «Оқ дубулғалилар»ни «ҳар қандай йўл билан қувиб чиқариш керак бўлган террорчилар« қилиб кўрсатиш ҳам мақсад қилинган.

Таҳлика уйғотиш

Марказий Осиёда қўлланилаётгани каби тактика ёрдамида Москваёлғон ахборот тарқатиш билан ўз мақсадларига эришишга интилмоқда.

Бундай ҳатти-ҳаракатлар сирасига гибрид уруши тактикалари, жумладан сиёсий мажбурлаш, одатий ва ноодатий урушлар, кибер-уруш ва таъсир ўтказиш чоралари киради.

Россия ва режимга содиқ ОАВ ўз эътиборини Суриянинг муҳим туманларига қаратмоқда. Бу шундай туманларки, Россия ва Сурия режими уларни ўз назоратига олса, бутун Идлибдаги вазиятни назорат қила олиши мумкин.

Жамоатчилик фаоли Хайсам ал-Идлибийнинг айтишича, Жиср Аш-Шуғур каби муайян шаҳарларга эътибор қаратилаётгани бежиз эмас – улар кичик ва ўрта масофага учувчи ракеталар нишонига айланиши мумкин. Мухолифат кучлари шундай ракеталарга эга.

«Бу ракеталар кимёвий моддалар билан тўлдирилиши, кейинроқ Россия ва режим уларни мухолиф кучлар ва «Оқ дубулғалилар»ни айблаш учун минтақага ҳаво ҳужумини амалга оширишда қўллаши мумкин», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нега ҳаммасига Россия айбдор бўлиши керак?

Жавоб бериш

Россия терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат бўлиб қолди

Жавоб бериш

Қутурган ит атрофдагилар учун хавфли, яраланган бўлса ундан баттар. Сўнгги вақтларда Россия худди яраланган, қутурган итга ўхшайди. Бутун дунё учун хавф туғдиради

Жавоб бериш

Оқ дубулғалиларнинг актёрлари ўзларининг ўйинлари билан тараққий этган дунёнинг ғашига тегмоқда

Жавоб бериш

Сурияда тинчлик ўрнатиш истагида эканлигини бутун оламга кўрсатган давлатни кимёвий ҳужумда айблаш ахмоқгарчилик. Кимёвий ҳужумлар ҳақида ҳаммаси батафсил ёритилган ва уни ким қилгани аён.

Жавоб бериш