Карвонсарой
Дипломатия

Марказий Осиёда Россия сиёсати кучсизланаётган бир пайтда Хитой билан иқтисодий ҳамкорлик ўсмоқда

Канат Алтинбаев

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил июнь ойида Остонада ўтган ЭКСПО-2017 кўргазмасида Хитойнинг «Келажак энергияси: яшил Ипак йўли» деб номланган энг йирик экспозицияларидан бирини кўздан кечирмоқда. (Қозоғистон президенти расмий сайти)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил июнь ойида Остонада ўтган ЭКСПО-2017 кўргазмасида Хитойнинг «Келажак энергияси: яшил Ипак йўли» деб номланган энг йирик экспозицияларидан бирини кўздан кечирмоқда. (Қозоғистон президенти расмий сайти)

ОЛМАОТА – Маҳаллий кузатувчиларга кўра, Хитой лойиҳалари ва Марказий Осиёга киритилаётган йирик ҳажмдаги сармоялар минтақанинг ривожланишидан манфаатдор бўлмаган Москванинг таъсирини сусайтирмоқда.

2015 йилда асос солинган, бир нечта собиқ Совет давлатларини жамлаган Россия раҳбарлигидаги иқтисодий блок – Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) каби ташкилотлар, асосан Москва учунгина манфаатли бўлган йўналишларни ривожлантиришга қаратилган, дейди улар.

Яқин йиллар давомида ЕИИнинг Марказий Осиёлик аъзолари бундан азият чекиб келмоқда эди, деди бишкеклик тадбиркор Аян Рискулов Карвонсарой нашрига.

«Мисол учун, Қирғизистоннинг бир вақтлар гуллаб-яшнаган паррандачилик саноати Россиядан олиб келинган арзон маҳсулотлар сабабли инқирозга учраш арафасида», деди у. «Россия ўзининг паррандачилик саноатини субсидиялайди, Қирғизистон эса бундай қилмайди.»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (чапда) ва Хитой президенти Си Цзинпин (ўнгда) 2017 йил июнь ойида Остонада бўлиб ўтган «Қозоғистон ва Хитой: Евроосиёнинг транзит кўприги» видео-анжуманида қатнашдилар. (Қозоғистон президенти расмий сайти)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (чапда) ва Хитой президенти Си Цзинпин (ўнгда) 2017 йил июнь ойида Остонада бўлиб ўтган «Қозоғистон ва Хитой: Евроосиёнинг транзит кўприги» видео-анжуманида қатнашдилар. (Қозоғистон президенти расмий сайти)

Бошқа томондан, Хитойнинг хомашё импортлари, шу билан бирга, Марказий Осиёда тараққиёт ва энергетика, жумладан, транспорт инфратузилмасига оид лойиҳалари минтақадаги давлатлар иқтисодий барқарорлигининг муҳим омилига айланиб бормоқда, деди Рискулов.

«Бу Россияга ёқмаслиги аниқ, аммо Москва бу каби объектив ва қонуний тенденция билан ҳисоблашишга мажбур», деди у.

Россиянинг «ваъдалари» баҳосини тушуниш

Россия Қирғизистон жанубидаги стратегик аҳамиятга эга гидроэлектростанция лойиҳаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмагач, унинг Қирғизистон билан муносабатларига батамом путур етди, дейди Рискулов.

2012 йилнинг куз ойларида Москва Жалолобод вилояти ва Юқори Норин гидроэнергетик блокида «Қамбар ота-1» ГЭСини барпо этиш бўйича шартнома имзолаган эди.

2015 йилга келиб, Россия бу лойиҳани молиялаштиришни ва қурилишни тўхтатди. 2016 йилнинг январь ойида Қирғизистон ҳукумати Москва билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди.

«Кремлнинг кутилмаганда лойиҳани молиялаштиришдан воз кечиши Қирғизистоннинг ҳафсаласини пир қилди», деди Рискулов. «Бу ҳодиса Бишкек учун фойдали сабоқ бўлди, у Россиянинг «ваъдалари» баҳосини билиб олди.»

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, қиймати 3 миллиард АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа Хитойлик инвесторларни жалб қилиши мумкин.

2015 йилнинг декабрь ойида бош вазир Темир Сариев «биз бошқа сармоядорларни жалб қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз ва қўшимча музокалар ўтказамиз», деб айтган. У потенциал инвесторлар «талайгина» эканлигини қўшимча қилган.

Москва минтақанинг самарали иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, деди Армия, конверсия ва қуролсизланиш тадқиқотлари марказининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўлими раҳбари, киевлик Юрий Пойта.

Кун тартиби Кремль тарафидан белгиланадиган ЕИИ ва Коллектив хавфсизлик шартномаси (ОДКБ) каби халқаро ташкилотларнинг аъзоси сифатида Марказий Осиё давлатлари сиёсий ёки иқтисодий жиҳатдан Москвага тобе, деди у.

«Россия кичик ҳамкорларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмай, ўзининг босим ўтказиш воситаларини ишга солмоқда », деди у Карвонсарой нашрига. «ЕИИ Марказий Осиё давлатларига ҳеч қандай иқтисодий фойда келтирмаган, самарасиз постсовет бирлашма эканлигини амалда исботлади.»

Хитой Марказий Осиё энергетика соҳасига кўз тикмоқда

Иқтисодий жиҳатдан фойдали лойиҳаларни ўз ичига олган Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббуси Марказий Осиё учун ЕИИга қараганда анча истиқболлироқ, дейди Пойта.

Россия минтақага энергетика сектори бўйича муваффақиятли ҳамкорлик моделини таклиф эта олмайди, бу эса минтақа инвестициялар ва молиявий кўмакка ҳар қачонгидан ҳам муҳтожроқ бўлиб турган бир вақтда юз бермоқда, деди у.

Пойтанинг сўзларига кўра, Хитой дунёдаги иккинчи энг йирик иқтисодиёт ва минтақа давлатларининг асосий ҳамкорларидан бири. Россия эса ЯИМ бўйича дунёда 12-ўринни эгаллайди.

Минтақада давлатлараро сув ва энергетика муносабатлари тартибга солинганидан сўнг, Хитой учун Тожикистон ва Қирғизистоннинг гидроэнергетика соҳаси истиқболли аҳамиятга эга, деди «Марказий Евроосиё» таҳлилий лойиҳаси раҳбари тошкентлик Владимир Парамонов.

Марказий Осиё энергетикаси минтақанинг географик жиҳатдан яқинлиги ва қитъа ичидаги жойлашуви билан Хитой учун эътиборли, деди у Карвонсарой нашрига.

«Шу билан бирга, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ядро ёқилғиси учун хомашё бўлган уран заҳиралари талайгина», деди у. «Айниқса, Пекин ядровий энергетикани ривожлантириш бўйича йирик режаларни кўзлаган бир вақтда минтақа Хитой учун жуда муҳим аҳамият касб этган.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу Америкапараст веб-сайт Россияни ёмон қилиб кўрсатиш учун ҳатто ўз душманини ҳам мақташга тайёр. Аммо Америка ҳам, Хитой ҳам Россиячалик Марказий Осиёга фойда келтирмади. Бундай сафсатани ёзишни бас қилинг. Жуда паст кетибсиз. Мактаб ўқувчисининг савиясида.

Жавоб бериш

Тўғри ёзилибди Россия Марказий Осиё иқтисодий ривожланишидан фойда кўрмайди. Россия таъсиридан қанчалик тез узоқлашсак ўзимизга яхши. Руслардан кўра Хитой билан тарихий муносабатларимиз бор. Россия билан 150 йилдан бери боғланганмиз ҳолос. Ҳамма ерда номи чиқаётган «Россия дунёси»дан узоқлашиш учун лотин алифбосини тезроқ қабул қилишимиз керак.

Жавоб бериш

Супер

Жавоб бериш