Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-01 | Инсон ҳуқуқлари

Марказий Осиё Кремлнинг қатағонларни оқлаш ҳаракатларини кузатмоқда


Сталин давридаги қатағон қурбонларининг суратлари илинган дарахтга гул боғлаётган аёл, 30 октябрь. Мазкур мемориал мажмуа Санкт-Петербург яқинидаги ўрмонли ҳудудда жойлашган. (Олга Малцева/AFP)

Сталин давридаги қатағон қурбонларининг суратлари илинган дарахтга гул боғлаётган аёл, 30 октябрь. Мазкур мемориал мажмуа Санкт-Петербург яқинидаги ўрмонли ҳудудда жойлашган. (Олга Малцева/AFP)

Карвонсарой ва AFP

МОСКВА – 29 октябрь, душанба куни Москвада ўн йилдан бери ўтказиб келинаётган «Номларнинг қайтиши» тадбирида юзлаб одам қурбонларнинг исмларини ўқиш учун навбатда турдилар. Шаҳар маъмурияти ҳар йилги тадбирнинг ўтказилишини сўроқ остида қолдирган эди.

Айримлар Соловкий меҳнат лагеридан келтирилган тош олдига гуллар ва шамлар қўйишди. Бу тош авваллари КГБ, ҳозир эса Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) идораси олдига ёдгорлик сифатида жойлаштирилган.

«Мен ҳар йили келаман, сабаби қурбонлар хотирасини ёд этишим кераклигини ҳис қиламан», дейди либерал «Яблоко» сиёсий патйияси аъзоси 55 ёшли Сегей Митрохин.

Ҳозирда Россия ўша даврларни унутишга ҳаракат қилмоқда, деди у AFPга.

Россия тарихни қайтадан ёзишга ҳаракат қилмоқда

Кремлнинг Совет диктатори Иосиф Сталин даври зўравонликларини оқлашга бўлган давомли уринишлари Россия ва Марказий Осиё фуқароларини қурбонлар хотирасини ёд этишдан қайтара олгани йўқ.

1930 йилларда Сталин унинг сиёсатига қарши чиққанларни ва Сталинга суиқасд қилишни режалаштириш ёки бир неча хорижий мамлакатлар фойдасига жосуслик қилиш каби фаразий жиноятлар сабаб миллионлаб фуқароларни ўлимга ҳукм қилган.

Сўнгги йилларда Россияда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган Сталин ҳукмронлигини ижобий томондан кўрсатиш, қатағон ва мажбурий коллективизацияни хаспўшлашга уриниш тенденцияси кузатилмоқда.

Ўтган йил декабр ойида ФСБ раҳбари Александр Бортников Сталин қурбонларининг аксари шу жазога лойиқ бўлганини айтганди.

«Российская Газета» расмий нашрига берган интервюсида у кўп жиноий ишлар ҳаққоний ва «объектив» бўлганини ҳамда «чет эл жосуслик идоралари томонидан режалаштирилган давлат тўнтарилишларига алоқадорлигини» асослаб бера олишини айтган.

Тарихни қайта ёзишга бўлган бундай уринишлар Сталин зулмидан азият чеккан Марказий Осиёлик оилаларнинг яраларини янгилади.

СССР бўйлаб Сталин сабабчи бўлган қурбонларнинг аниқ сони номаълум. Айрим ҳисоб-китоларга қараганда 1921 йилдан (Сталин ҳукумат тепасига келгунга анча йил олдин) 1953 йилга (Сталин вафоти) қадар қурбонлар сони 5,5 миллион киши бўлгани тахмин қилинади. Бошқа манбаларга кўра, бу рақамлар бундан кўпроқ.

Қозоғистоннинг ўзида Сталин сиёсати сабабли қозоқларнинг деярли учдан бир қисми йўқ бўлиб кетган.

Қирғизистонда эса 40 мингга яқин қирғизлар Сталин даврида ўлимга ҳукм қилинганлар.

Ҳар йили 8 ноябр куни қирғизистонликлар Совет даври қурбонларини ёд олиш учун Ота-Бейит (Оталар қабристони) хотира мажмуасига йиғиладилар. Бу сана ўтган йилдан бери расман хотира куни сифатида белгиланган бўлса-да, у бир неча йиллардан бери нишонлаб келинган.

Қозоғистонликлар 1997 йилдан бери Сталин қатағони қурбонларини 31 май куни хотирлайдилар.

«Қайта-қайта битта тузоққа тушаётганимиз сабабли ҳам ўша мудҳиш даврларни ёдда тутишимиз керак», деган эди Олмаотадаги Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети тарихчиси Анвар Галиев шу йил авваллида Карвонсарой нашрига. «Биз бундай даҳшатли вазиятлар ҳатто назарий жиҳатдан қайтарилмаслигини таъминлайдиган тизимни яратишимиз зарур.»

«Ёдда тутишимиз керак»

Москвада ҳар йили 12 соатлик тадбирни ташкил этадиган «Мемориал» ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи бу ойда расмийлар маросимнинг одатдагидек ўтказиш режаларини қабул қилишмаганини, аммо бир неча кундан кейин уни давом эттиришга рухсат беришганини айтганлар.

«Буларнинг барчасини ёдда тутишимиз керак», деди фамилияси сир қолишини истаган 26 яшар талаба Анастасия.

«Расмий манбаларда бу давр ҳақида маълумот топиш мушкул», деди у. «Энди буларнинг барчаси тадбирни ташкиллаштирган «Мемориал» гуруҳидаги ходимлар фаолиятига боғлиқ.»

«Ҳукумат томонидан қурбонлар хотираси ёд этиш учун етарлича ҳаракат қилинмаяпти», деди баъзи қурбонларнинг исм-шарифлари ўқилганда ҳаяжонга тушган 88 яшар Мариа Сахарова.

ВТСИОМ ижтимоий сўров маркази томонидан шу ойда чоп этилган маълумотларга кўра, 18-24 яшар россияликларнинг деярли ярми Сталин даври қатағонларидан бехабар эканликларини айтганлар.

Россияда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида хабар бериб турадиган «Мемориал» ташкилоти сўнгги йилларда кучли босим остида қолмоқда.

2016 йилда ҳукумат 2012 йилда кучга кирган қарор асосида «Мемориал» ташкилотини «хорижий идора» деб номлади. Унга кўра, «сиёсий» фаолият юритаётган ва халқаро миқёсда молиялаштириладиган гуруҳлар ҳар уч ойда молиявий ҳисобот топширишлари зарур.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 188

Фикрлар 28

Captcha
Comment bubble | 2019-02-21

Собиқ Совет иттифоқининг тобора кўрпоқ мамлакатлари террорчи Сталиннинг қатағонларини қораламоқда

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-29

Яхши. Қатағонлар русларнинг бошига тушса, кўрамиз қандай ашула айтишаркин.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-07

Ha, 40 ming qirgʻiz qatagʻonlarga uchragan, 137 kishi otib oʻldirilgan, lekin bizda, Qirgʻizistonda 1917-yilda bolsheviklarning hukumat tepasiga kelganini ijobiy baholashadi va ular eng avvalo, podshohlik mustamlakasining zulmidan ozod qilganlar sifatida koʻriladi. Hech kim, hech qachon bu fikrni oʻzgartira olmaydi, chunki xalq xotirasi tirik, ishchi-dehqonlarning Qizil Armiyasi safiga esa ming-minglab etnik qirgʻizlar qoʻshilgan, odamlar ortlariga qaramay bolsheviklarga ergashgan, va eng asosiysi, Oktabr revolutsiyasidan soʻng 20 yilga yaqin vaqt oʻtib, kommunistlar oʻz vaʼdalarining ustidan chiqqanlar va oz sonli qirgʻizlarga suveren sovet respublikasi maqomini berganlar. Bunda Pishpekdan chiqqan M.V. Frunzening obroʻsi ham katta rol oʻynagan, uning otasi tub aholi orasida katta ehtiromga ega odam boʻlgan. Shu sababli siz amerikaliklarga bu mavzuni kavlashtirish hech qanday naf olib kelmaydi, u avval-boshidanoq muvaffaqiyatsizlikka mahkum. Jugashvili ham ajib bir nusxa edi, lekin u kabilarning doim oʻz muxlislari boʻladi, bu yerda gap Kreml tashviqoti haqida emas, balki uning moddiy boyliklarga nisbatan befarq boʻlganida, u millionlarni oʻmarmadi va oʻzidan keyin ogʻirlangan mol-mulk qoldirib ketmadi, hozirgi kundagi, xususan, postsovet hududidagi hukmdorlardan farqli oʻlaroq! Qoʻshnilarimizga kelsak, bir narsaga aniqlik kiritishni unutganga oʻxshaysizlar, 20-yillarda davlat apparatini mahalliylashtirish jarayoni olib borilgan va ularning yarmi mahalliy tub aholi vakillaridan iborat edi. Hamma narsada FSBning izini qidirish kulgili.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-07

Эй Худо, қаёққа қараб кетяпмиз ўзи?.. Эслаш учун топган мавзуларини қаранг... Ҳозир яшаб турибмиз, ҳаммаси яхши, дўстмиз!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-04

НКВД катта тузилма бўлган. Невский пятачок ҳақида ўқиб кўринг. Брест қалъаси (НКВДнинг бутун бошли бир полки ҳалок бўлган, оддий аскардан тортиб қўмондонгача). Барча чегарачилар НКВД таркибида эди. Яна бир марта айтаман: ўз ишингиз билан шуғулланинг. Ҳаммани янги йил билан ва ишларда омад.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-04

Ўтмишда бўлган нарсани нега чайнайверасизлар. Буни ҳеч ким аниқ билмайди. Бугунги кунда нима бўлаётгани муҳимроқ. Ўтмиш ҳақида мақола ёзувчилар, ўзлари бу ҳақда ҳеч нарсани билмайдилар. Кимнингдир буюрмасини бажаришяпти холос. Ҳаммаси пулни деб. Ҳозирги кундан чалғитиш учун

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-30

Россия нацизм ва фашизм йўлини танлади​

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-05

Миллатчилик ёмон нарса. Бахтга қарши Россияда у бор. Миллатчилик доим нацизм билан ёнма-ён юради

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-16

Россия қанчалик уринмасин, сталинизм ва СССР жиноятларини яшириб бўлмайди. Ҳаммаси учун жавоб беришга тўғри келади!

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-04

Хатолар учун узр. Мақолаларга ёзилган фикрларни ўқиб хаёлимга фақат бир нарса келади. Фойдали иш билан шуғулланинг. Сариқ матбуотни ўқиманг. Ҳаммага омад.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-15

Агар ўша вақтда бошқача сиёсат бўлганида, 90-йиллар анча эрта келган бўлар эди. Ҳозир либераллар чиқиб олиб, Сталин репрессиялари ҳақида сайраб ётишибди. Одамлар уни деб, «Ватан учун! Сталин учун!» дея муқаррар ўлим ва душманга қарши чиқа оладиган бирор бошқа одам борми яна?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-14

Агар ўша вақтда Сталиннинг ўрнига қандайдир Немцов ва унга ўхшаганлар бўлганида, сизлар ва 15 мамлакат миллатлари мавжуд бўлар эдингизми? Ҳа, Сталин ошириб ҳам юборгандир, аммо ўшанда бундан бошқа йўл бормиди?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-12

Сталин ўз пешобига кўмилиб ўлим топди ва муносиб жазо олди.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-28

Ўзинг ҳам пешобингга кўмилиб ўласан, бу физиология!

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-30

Ўзингга ҳам шу

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-02

Қанақасига миллионлаб? Архив маълумотларига кўра, Сталиннинг бутун ҳукмронлиги давомида бир миллиондан камроқ одам судланган.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-06

Бўлиши мумкинмас! Битта республикадан миллионта бўлса керак

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-30

Ленин-Сталин-Гитлер-Маркс-Энгельс – ҳаммаси бир жойдан чиққан.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-21

Осиё ва Россияга қарши террорни Ельцин тўхтатиб турди, Путин эса барини қайта тиклади, қотилликларни, геноцидни, Осиё ва русларга қарши фитналарни. Гитлер ва Сталин Путиннинг олдида мактаб ўқувчисидек гап

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-23

Этикдўзнинг ўғли дўзахда ёнсин

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-23

Путин ўзининг ўғри, қонли тузумига қарши бўлганларни йўқ қилиш мақсадида Сталинни оқлашга уринмоқда

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-15

Бу америкосларнинг бемаъни веб-сайти ўзининг алаҳсираши билан яна бир бор кулгимни қистатди

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-13

Шундай уйдирмага ишонадиган аҳмоқлар ҳам бор эканми? Ёки пиндослар Марказий Осиёда аҳмоқлар яшайди деб ўйлайдими?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-13

Улар жим... ҳеч нарса дея олмайдилар. Тарихни билмайдилар, на ўзлариникини, на жаҳонникини ))

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-11

Сохта хабар тарқатувчи Америка нашри, нима учун Қизил армия келишидан аввал отиб ўлдирилган, «Клоога» концентрация лагеридаги маҳбуслар жасадларининг суратини қўйгансан. Жасадлар ёқиш учун махсус пирамидаларга йиғилган. Эстония бош округи. Остланд рейхскомиссариати. Учинчи рейх. 1944 йил. Бу суратни қўйиб уларни СТАЛИН қурбонлари деб атамоқдасан. Бу бўҳтончи сайтга ИШОНМАНГЛАР ОДАМЛАР.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-02

Ундай бўлса, унинг ҳумкронлиги даврида озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашиш ўрнига арзонлашганини қандай тушунтириш керак?

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-22

Ҳеч нима арзонлашмаган. Очлик даври бўлган, холос

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-07

Агар аждодларинг очликдан ўлган бўлса, сен қандай дунёга келдинг экан? Америкосларнинг нажасидан ўсиб чиқдингми ёки.

Жавоб бериш