Карвонсарой
Энергия

Россия Марказий Осиёда ўзигагина манфаатли энергетика битимларидан фойдаланиб келмоқда

Канат Алтинбаев

«Заполярное» газ кони ишчиси, 2016 йил декабрь ойида Россияда олинган сурат . (Газпром)

«Заполярное» газ кони ишчиси, 2016 йил декабрь ойида Россияда олинган сурат . (Газпром)

ОЛМАОТА – Кузатувчиларга кўра, Россия Марказий Осиёнинг газ ресурсларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқда, минтақадан уни арзонга сотиб олиб, Европага қимматроқ нархда сотмоқда.

Москванинг нефть ва газ соҳасида фақат ўз манфаатларини кўзлаши бутун минтақа бўйлаб узоқ тарихга эга.

Кремль назоратидаги «Газпром» маълумотларига кўра, узоқ ва ўрта муддатли истиқболда Европада Россия газига бўлган талаб (айни дамда экспорт қилинаётганидан ташқари) йилига 50 миллиард куб метрга етиши мумкин. Бу ҳақда «Газпром Экспорт» корхонаси бош директори Елена Бурмистрова 25 октябрь куни Италияда ўтган анжуманда маълум қилди.

Vedomosti.ru нашрига кўра, 2017 йилда «Газпром» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирмаган давлатларга рекорд даражада – 194 миллиард кубометр газ етказиб берган.

«Шимолий оқим» Россияни Германия билан икки қувур орқали боғлаб туради. (Газпром)

«Шимолий оқим» Россияни Германия билан икки қувур орқали боғлаб туради. (Газпром)

«Шимолий Оқим» қувурлари, ноябр, 2016 йил. (Газпром)

«Шимолий Оқим» қувурлари, ноябр, 2016 йил. (Газпром)

Тобора ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида «Газпром нафақат илғорлаш йўлларини тутиш, балки янги газ етказиб бериш тизимини ҳам яратиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», деган Бурмистрова Веронада бўлиб ўтган XI Евроосиё иқтисодий форумида. Бу ҳақда «Свободная пресса» нашри хабар берган.

«Мавжуд тизимлар талабга жавоб бермайди, шу мақсадда буз «Турк оқими» ва «Шимолий Оқим-2» нефт қувурларини кўзламоқдамиз», деган у Россия томонидан Туркия ва Германияга қадар ётқизилаётган нефт қувурларини назарда тутиб.

Арзон ўзбек гази

Европага қайта сотиш мақсадида Марказий Осиёдан сотиб олинаётган газ учун Россия тўлаётган нархлар Марказий Осиёлик таҳлилчиларни ҳайратга солмоқда.

Европа ва Марказий Осиёдаги Газпромнинг баҳолаш сиёсати «хафагарчиликсиз, бу шунчаки бизнес» қабилида олиб борилади, деди остоналик халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Руслан Назаров.

«Россия газ гигантининг ёндашуви қатъий», деди у Карвонсарой нашрига.

2017 йил апрель ойида «Газпром» ўзбек газини сотиб олиш бўйича беш йиллик шартнома тузган. Бу шартномага асосан, «Газпром» 2018 йилдан бошлаб беш йил давомида ҳар йили 4 миллиард кубометр газ сотиб олади.

Шартнома бўйича газ етказиб бериш жорий йилдан бошланган. Россиянинг газ гиганти Ўзбекистонга жами 2,5 миллиард АҚШ доллари тўлайди, бу 1000 кубометр газ учун 125 АҚШ доллари демакдир.

«Газпром газни Европага қандай нархда сотишини ҳисобга олсак, бу жуда арзон», деди Назаров.

Россия федерал божхона хизмати хабарига кўра, 2017 йилда «Газпром» Италияга 1000 кубометр газни 200 АҚШ долларидан сотган.

2018 йилда эса газ нархи 1000 кубометр учун 230 АҚШ долларигача ошган, 2017 йилда ўртача кўрсаткич 197 АҚШ долларига тенг бўлган, деб хабар беради Prime ахборот агентлиги.

Тошкентнинг бошқа чораси йўқ, у Россиянинг нархларини қабул қилиши шарт, чунки Ўзбекистонда денгиз порти ёки экспорт инфратузилмаси мавжуд эмас, деди Назаров. Ҳатто қўшни давлатларда ҳам денгизга чиқиш имкони йўқ.

«Ўзбекистон фақат Россия ва Хитойга газ сотиши мумкин», деди у. «Москва буни билади ва бундан фойдаланмоқда.»

Туркманистондаги инқироз

Туркманистон ҳам чорасиз таъминотчи ўлароқ, худди шундай вазиятда қолган.

2009 йилдан бошлаб ўша вақтда туркман газининг энг йирик харидори бўлган «Газпром» Европада нархлар тушиб кетгани сабабли Туркманистон газининг нархини (минг куб метр учун) 240 доллардан 160 долларга туширишга ҳаракат қилган эди.

Россия нархни пасайтириш мақсадида Туркманистондан нефть сотиб олиш ҳажмини кескин камайтирди.

2015 йилда «Газпром» «Туркмангаз»га қарши Швециядаги Халқаро арбитраж судига даъво билан чиқиб, Туркманистон Россияга тақдим этиб бўлган газ нархини туширишга уринган эди. Охир-оқибат 2016 йил ноябрда томонлар судлашувни тўхтатганлар.

Шу йилнинг ўзида «Газпром» Туркманистондан газ сотиб олишни бутунлай тўхтатди.

Бундай бозорни йўқотиш Марказий Осиё иқтисодиётига оғир зарба берди, сабаби Туркманистон газ экспортига қарам эди, дейди олмаоталик сиёсатшунос Талгат Исмагамбетов.

«Ашхободнинг энди биргина харидори бор – Хитой», деди у. Аммо Туркманистон Хитойга ўз фойдасидан ҳам тўлаши керак, чунки Туркманистондаги газ конларини ишга туширгани ва уларни ривожлантиришга кўмаклашгани учун Туркманистон Хитойдан 8 миллиард АҚШ доллари қарз.

«Бунинг натижасида Туркманистон иқтисодиёти шиддат билан заифлашиб бормоқда», деди у Карвонсарой нашрига. «Мамлакат бўйлаб ишсизлик даражаси ошган, озиқ-овқат тақчиллиги ва очарчилик кузатилмоқда, борган сари кўпроқ одам мамлакатни тарк этишга уринмоқда.»

Қозоғистондаги нефть конини қувурга алмашиш

Қозоғистон эндигина мустақилликка эришган 1990 йилларда Россия ушбу постсовет давлатига нисбатан босим ўтказа бошлаган, мақсад – Қозоғистон энергоресурсларига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш эди.

Россия ҳалигача ўз иттифоқдоши деб ҳисоблайдиган Қозоғистон бу вақтда совет даврида вайрон бўлган иқтисодини тиклашга уринмоқда эди.

Остона Тенгиз конидан олинган нефтни экспорт қилиш йўлларини излаётган вақтда Россия ўзининг «Атирау-Самара» қувури орқали қозоқ нефтини ўтказишни истамаган эди. Бу қарор нефть таркибида қувурлар коррозиясини келтириб чиқарувчи меркаптан моддасининг юқори даражада экани билан изоҳланган, дейди Олмаотадаги нефть ва газ мутахассиси, «Қозоғистоннинг қора қони» китоби муаллифи Олег Червинский Карвонсарой билан суҳбатда.

Бироқ, Россиянинг бу шикоятлари унинг ўз манфаатларини қўллаб-қувватлаш учун баҳона эканлиги ҳаммага аён эди.

«Очиғини айтганда, бу сиёсий аҳамиятга эга масала эди», дея «Тенгизшевроил» қўшма корхонаси раҳбари Чарлз Ауерманнинг сўзларидан иқтибос келтиради Червинский ўз асарида. «Авваллари руслар ойига 330 минг тонна меркаптан нефти олишар эди, улар бирданига экологик нуқтаи назардан онгли бўлиб қолишди».

«Россиянинг «Лукойл» нефт компанияси Тенгиз лойиҳасида 5 фоизлик улушга эга бўлиши ҳақидаги келишувдан сўнггина Россия қозоқ нефтини олишга рози бўлганди», деди Червинский Карвонсаройга.

Китобда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг хотираларидан парча келтирилган: Россиянинг ўша вақтдаги президенти қозоғистонлик ҳамкасбидан Тенгиз конини Россия беришни сўраган, аммо Назарбоев рад жавобини берган эди.

Назаровнинг сўзларига кўра, Россия Марказий Осиё учун ҳеч қачон ишончли иқтисодий ҳамкор бўлмаган, энергетика соҳасида у фақат ўз манфаатларинигина кўзлаб келган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳар доим шундай бўлган, ким кучли бўлса, ўша доим ҳақ, Мен айиқман дегандек ))))

Жавоб бериш

«Манфаат» деб нимани назарда тутяпсиз... бу «фойда» дегани. Ким фойдасиз бирор келишувни имзолайди?.. Ахмоқ америкослар, рус тилини ўрганларинг

Жавоб бериш