Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-06 | Сайловлар

Қозоғистон ва хориж таҳлилчилари сайлов жараёнларида янги технологияларнинг ролини муҳокама қилдилар


1-2 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган халқаро анжуманда мутахассис ва расмийлар замонавий технологияларнинг сайлов жараёнидаги ўрнини муҳокама қилдилар. (Қозоғистон марказий сайлов комиссияси)

1-2 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган халқаро анжуманда мутахассис ва расмийлар замонавий технологияларнинг сайлов жараёнидаги ўрнини муҳокама қилдилар. (Қозоғистон марказий сайлов комиссияси)

Канат Алтинбаев

ОСТОНА – Куни кеча Остона сайлов жараёнида замонавий технологияларнинг ролига бағишланган анжуманга мезбонлик қилди. Тадбирда 15 мамлакатдан 120 га яқин меҳмон иштирок этди.

Тадбир 1-2 ноябрь кунлари Қозоғистон марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида МСКнинг 25 йиллигини нишонлаш олдидан ўтказилган.

Анжуманда халқаро мутахассислар, МСК, парламент, ҳукумат идоралари, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар, дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.


Қўшма Штатлардан келган киберхавфсизлик бўйича мутахассис қозоғистонлик ҳамкасблари учун тренинг ўтказмоқда, санасиз сурат. (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)

Қўшма Штатлардан келган киберхавфсизлик бўйича мутахассис қозоғистонлик ҳамкасблари учун тренинг ўтказмоқда, санасиз сурат. (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)

«Анжуман сайловларда замонавий технологиялардан фойдаланиш, сиёсий жараёнда омма ишончини қозониш ва сайловларни бошқаришни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш имконини берди», дейилади 2 ноябрь куни эълон қилинган ЕХҲТ баёнотида.

15 давлат – Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Эстония, Грузия, Ҳиндистон, Иордания, Корея, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Россия, Тожикистон ва Туркиядан келган соҳа мутахассислари сайловларни ўтказиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Технологияларни қўллаш орқали шаффофликни таъминлаш

«Қозоғистон сайлов қонунчилигида ва сайловларни ташкил этишда юқори даражадаги халқаро стандартларга қатъий риоя қилаётганини намойиш этмоқда», деб айтган президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон давлат котиби Гулшара Абдихаликова ўқиб эшиттирган баёнотда.

«Бугунги кунда сайлов жараёнларида янги технологиялар учун алоҳида ўрин ажратилган бўлиб, улар ҳукумат идораларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлиги, профессионал малакалари ва халқнинг уларга бўлган ишончини оширишга ёрдам беради», деди у.

МСК раиси Берик Имашев сайлов жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал муаммолар ва хатарлар ҳақида гапириб ўтди.

Халқаро ҳамжамият сайлов жараёнини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш стандартларини жорий этиши лозим, деди у ва бунда ЕХҲТ ролига алоҳида урғу берди.

Янги технологиялар сайлов жараёнларининг деярли барча босқичларида қўлланилади, деди Остонадаги ЕХҲТ дастурлари идораси раҳбари Георгий Сабо.

«Сайловлар чоғида қўлланиладиган янги технологиялар жамоатчилик ишончини қозониши учун, универсаллик, тенглик, шаффофлик, овоз бериш махфийлиги, ҳисобдорлик ва адолатлилик каби сайлов тамойиллари кафолатланиши ва қандай турдаги технология қўлланишидан қатъи назар, уларга риоя қилиниши лозим», деб айтган у ЕХҲТ баёнотига кўра.

Қозоқлар сайловни такомиллаштириш тарафдори

Қозоғистон фуқаролари сайловларда рақамли технологиялардан фойдаланишни ва сайлов жараёнини такомиллаштиришни қўллаб-қувватламоқдалар.

«Овоз бериш жараёни янада осонроқ ва қулайроқ бўлса, бунинг нимаси ёмон?» дейди Остоналик офис бошқарувчиси Ольга Находцева.

«Масалан мен, уйдан чиқмасдан интернет орқали овоз беришни хоҳлайман», деди у Карвонсаройга. «Бу ҳолатда сайловчилар фаоллиги анча юқори бўлган бўларди.»

«Ҳукумат сайлов жараёнининг шаклинигина эмас, моҳиятини ҳам ўзгартириши керак», дейди ЕХҲТнинг сайлов кузатувчилари миссияларида иштирок этган Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги халқаро бюроси эксперти, олмаоталик Андрей Гришин.

«Ҳукуматнинг ўзи сайловларда мустақил номзодларнинг иштирок этишини хоҳламас экан, ҳеч қандай янги технологиялар ёрдам бера олмайди», деди у Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha