Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-09 | Хавфсизлик

Қирғизистондаги янги куч тузилмаси жамоат хавфсизлиги ва ишончига эътибор қаратади


Патруль ва чегара хизмати 3 июль куни Бишкекда ташкил этилганининг 39 йиллигини нишонлаган йўл патрул хизмати (ГУОБДД) билан бирлашиши кутилмоқда. (ГУОБДД)

Патруль ва чегара хизмати 3 июль куни Бишкекда ташкил этилганининг 39 йиллигини нишонлаган йўл патрул хизмати (ГУОБДД) билан бирлашиши кутилмоқда. (ГУОБДД)

Канат Алтинбаев

БИШКЕК – Қирғизистонда сўнгги ислоҳотлар натижасида пайдо бўлаётган янги милиция бўлинмаси халқ ишончини қозонишни мақсад қилган ва жамоат хавфсизлиги учун масъул бўлади.

Янги бўлинма йўл патрул хизмати (русча қисқартмаси ГУОБДД) ҳамда патруль милицияси ва чегара хизматларининг бирлашувидан пайдо бўлмоқда, деб хабар берган президент Сооронбай Жеенбековнинг матбуот хизмати.

Янги бўлинма «нафақат йўллардаги хавфсизлик, балки умуман, ўзига бириктирилган ҳудудларда жамоат хавфсизлигига ҳам жавобгар бўлади», деди Бишкекда жойлашган сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик маркази раҳбари Тамерлан Ибраимов душанба (5 ноябрь) куни Жеенбеков билан учрашув чоғида.


Маҳаллий милиция идоралари, жумладан, йўл патрул хизмати ходимлари 20 июнь куни Бишкекда кўчаларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар олишмоқда. (Бишкек милицияси)

Маҳаллий милиция идоралари, жумладан, йўл патрул хизмати ходимлари 20 июнь куни Бишкекда кўчаларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар олишмоқда. (Бишкек милицияси)

Хизмат ходимлари «доим ўз ҳудудларида патруль назоратини олиб борадилар, жиноятларни аниқлаб, уларни бартараф этадилар», деди у.

«Энг муҳими, патруль милицияси фуқароларга ёрдам берувчи ижтимоий хизматга айланмоқда», деди Ибраимов.

Ибраимовнинг сўзларига кўра, янги патруль хизмати ходимлари халқаро тажрибага асосидаги сўнгги талабларга мос тренинглардан ўтадилар, жумладан, ҳуқуқ асослари, фуқаролар билан ишлаш, биринчи ёрдам ва бошқалар.

Мазкур хизмат аввалгиларига нисбатан яхшироқ молиялаштирилади, унга замонавий ускуналар ва коммуникация технологиялари тақдим этилади, деди у.

Патруль хизмати 2019-2020 йилларда Бишкекда синов лойиҳаси сифатида, сўнгра бутун мамлакат бўйлаб иш бошлайди.

Коррупция ва порахўрликка қарши кураш

«Президент халқ ишончини қозонадиган, коррупцияга нисбатан ниҳоятда муросасиз, самарали, жамоатчилик эҳтиёжларига йўналтирилган хизматни ташкил этиш вазифасини қўйди», деган Ибраимов 10 сентябрь куни 24.kg нашрига янги ташаббус ҳақида сўзлар экан.

Патруль милицияси сафларида ҳам коррупцияга қарши қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда, деди у.

Йўл патруль хизмати ходимлари орасида порахўрлик кенг тарқалган, улар йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан пул олишади ва қоидабузарлик содир этилгани ҳақида далолатнома тузишмайди, деди Ибраимов. Ҳайдовчилар эса пора беришни жарима тўлашдан арзон деб биладилар.

Ибраимовнинг сўзларига кўра, порахўрликни йўқотиш учун, йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши лозим.

Порахўрликка дуч келаётган ҳайдовчиларнинг ҳеч бири «ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўйиб, идорага бориб узун навбатда туришни истамайди», деди у.

Шу билан бир вақтда, ходимлар пора олмасликлари учун ўз ишларини қадрлашлари керак. Шу сабабли, ҳукумат ислоҳот доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг ойлик маошларини оширишни режалаштирмоқда, деди Ибраимов.

Оғриқли муаммолар

Бу икки йил аввалги ислоҳотнинг ўзгарган кўриниши, дейди заҳирадаги подполковник, бишкеклик профессор Кайрат Осмоналиев Карвонсарой билан суҳбатда.

У янги ислоҳотлар самара беришига ишонишини, чунки режалар мамлакатнинг олий раҳбарияти томонидан тасдиқлангани ва Хавфсизлик кенгаши уларнинг ижросини назорат қилишини айтди.

Бироқ, бу борада ўз хавотирларини билдираётган таҳлилчилар ҳам йўқ эмас.

ГУОБДД ҳамда Патруль ва чегара хизматининг бирлашиши самарасиз бўлади, сабаби фаолияти турлича бўлган бу икки хизмат умуман тажрибаси бўлмаган вазифаларни бажара олмайди, деди Ички ишлар вазирлигида (ИИВ) бўлим бошлиғи вазифасини ўтаган бишкеклик Эсен Салиев.

Молиялаштиришнинг етарли даражада эмаслиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, деди у Карвонсарой нашрига.

5000-11000 қирғиз сўми (72 дан 157 АҚШ долларигача) атрофидаги ойлик маош жуда кам ва янги ходимларни жалб қила олмайди, бу эса кадрлар етишмовчилигига сабаб бўлади, деди у.

Қозоғистон тажрибасини ўрганиш

Бишкекликларнинг ишонишича, ислоҳотлар жамоат тартиби ва йўллардаги хавфсизликни кучайтиришга ёрдам беради.

«Қозоғистонда бу икки хизмат аллақачон бирлашган ва айни дамда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги жиноятчилик даражасининг пасайгани ҳақида хабар бермоқда», деди бишкеклик муаллим Сергей Костенко.

«Милиция автомашиналаридаги ходимлар нафақат йўл ҳаракати қоидабузарликларини кузатиши, балки жиноятчиларни ҳам қўлга олса яхши бўларди», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу тажрибани бизда ҳам йўлга қўйиш вақти келди.»

Бишкек яқинидаги Лебединовка қишлоғида яшовчи уй бекаси Алия Смикова ҳам бу бирлашув жиноятчилик кўрсаткичларини камайтиришига умид билдирди.

«Ибраимовнинг айтишича, патруль хизматчиларининг жисмоний тайёргарлиги аъло даражада бўлади», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу жуда яхши, чунки улар жиноятчиларни қувиб ета олишлари керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 8

Фикрлар 1

Captcha
Comment bubble | 2018-11-12

Яхшироқ бўлишини хоҳлаймиз, аммо ҳар доимгидек бўлади. (собиқ бош вазир Виктор Черномирдиннинг созлари озгина ўзгартирилган)

Жавоб бериш