Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-12 | Хавфсизлик

Ироқ ва Сурияга келаётган хорижлик ИД жангарилари сони камайиб бормоқда


30 октябрь куни эълон қилинган «Ислом давлати» (ИД) видеолавҳасидан олинган кадрда номаълум жойдаги гуруҳ аъзолари тасвирланган. (File)

30 октябрь куни эълон қилинган «Ислом давлати» (ИД) видеолавҳасидан олинган кадрда номаълум жойдаги гуруҳ аъзолари тасвирланган. (File)

Холид ал-Тайи

Хорижлик жангарилар «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилиш мақсадида Ироқ ва Сурияга кириб бормоқдалар, аммо уларнинг сони анча кам ва қўлга тушиш эҳтимоли катта, дейди расмийлар.

Ироқ расмийларининг хабарига кўра, Ироққа келаётганлар сонининг кескин камайиши Ироқ ва халқаро коалициянинг ИДга етказган зарбалари ҳамда гуруҳнинг молиявий манбаларинининг нишонга олиниши натижасидир.

Коалиция кучлари Ироқ ва Суриядаги ИШИД қолдиқларига зарба бермоқда, дейилади 6 ноябрь (сешанба) куни АҚШ Марказий қўмондонлиги эълон қилган баёнотда. 3 ноябрь куни коалиция кучлари ИШИДнинг 44 та нишонига қарата 28 та ҳужум уюштирди» деб қўшимча қилди у. Ҳужумлар оқибатида 3 та бош қароргоҳ ҳамда ИШИД бошқа иншоот ва мулклари йўқ қилинган.


Ироқ ҳукумат кучлари «Ислом давлати» (ИД) жангариларини йўқ қилиш мақсадида Салоҳиддин вилояти бўйлаб ҳаракатланмоқда, 2017 йил, 25 ноябрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

Ироқ ҳукумат кучлари «Ислом давлати» (ИД) жангариларини йўқ қилиш мақсадида Салоҳиддин вилояти бўйлаб ҳаракатланмоқда, 2017 йил, 25 ноябрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

Хорижлик жангарилар ИД сафларига қўшилиш мақсадида Сурияга келишда давом этмоқда, аммо уларнинг сони анча камайган, деди АҚШ Қуролли кучлари штаблари бошлиғи, генерал Жозеф Данфорд.

Келаётган янги издошлар сони ойига 100 киши атрофида. Уч йил аввал энг юқори кўрсаткич ойига 1500 кишидан иборат бўлган, дейди у.

Келаётганлар сонининг камайишига қарамай, Данфорд ИД ғояларининг жозибадорлигини сўндириш ва «хорижий жангариларни аниқлаш, жазолаш, тўғри йўлга қайтариш ва жамиятга қайта интеграция қилиш» бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

«Енгилмас деб даъво қилинган гуруҳ енгилди», деди Ироқ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал-маёр Таҳсин ал-Хафажий Дияруна нашрига. ИД жангарилари «уларга қарши мақсадли хавфсизлик операцияларини амалга ошираётган ҳарбий кучларимизнинг шиддатли босими остида қолмоқда».

Кучайтирилган чегара хавфсизлиги

Ироқ ҳарбий кучлари чегарани ҳимоя қилиш ва ИД жангарилари кириб келишининг олдини олиш учун «қаҳрамонларча» ҳаракат қилмоқдалар, деди ал-Хафажий.

«Ироққа кириб келаётган террорчилар сонининг қисқариши чегарани ҳимоя қилиш ва яширин тарзда кириб келаётганларни камайтиришга қаратилган кенг миқёсли саъй-ҳаракатлар билан боғлиқ», деди у.

Ироқ ҳарбий кучлари халқаро коалиция билан разведка маълумотлари, жумладан, ИДнинг яширин жойлари ва ҳаракатлари борасидаги маълумотлар билан бўлишмоқда, деди у. Коалиция яширин кириб келаётганларни бартараф қилишда фавқулодда операциялар билан ҳам ёрдам берди.

Бу Ироққа кириб келаётган хорижий жангарилар оқимини камайтиришнинг асосий омилларидир, деди у.

«Ироқ ўз чегараларида террорчилар ҳозирлигини бутунлай йўқ қилиш учун барча тегишли хавфсизлик идоралари ўртасида ҳамкорликни йулга қўйиш мақсадида ўзининг разведка имкониятларини кучайтиришни режалаштирмоқда», деди ал-Хафажий.

Шу ойнинг ўзида Анбар, Нинава ва Дияла вилоятларида ўтказилган операциялар натижасида юзлаб ИД жангарилари йўқ қилинди ва ҳибсга олинди, деди у. 100 га яқин ИД манзиллари, ер ости йўллари ва яна 100 транспорт воситалари йўқ қилинди.

Рақамлар камайиб бормоқда

2015-2016 йиллар орасида Ироқ ва Сурияда ИД сафига 20 мингдан ортиқ хорижий жангарилар қўшилган, дейди стратегик ва сиёсий масалалар бўйича тадқиқотчи Амир ал-Саидий «Дияруна» билан суҳбатда.

Сўнгги рақамларга қараганда, айни дамда Ироқда 1500 нафаргача маҳаллий ва хорижий ИД жангарилари бор, Сурияда эса улар 5 миндан кам, деди у.

«Бу ИДга қарши халқаро коалиция ёрдамида барча кучларимиз тарафидан олиб борилган кураш натижасида эришилган муҳим ютуқ», деди ал-Саидий.

Гуруҳнинг молиаявий манбаларини нишонга олиш ва жангариларини яқиндан кузатиш уни заифлаштирди, деб қўшимча қилди у.

«ИДга етказилган энг кучи зарба глобал ёрдам бўлди», деди хавфсизлик таҳлилчиси Жассим Ҳаноун Дияруна нашрига.

«Фуқароларга қарши ёвуз жиноятларни амалга оширгани ва иккиюзламачилик даъволари туфайли одамлар, айниқса ёшлар гуруҳдан безган», деди у.

Бир неча йил аввал, 100 дан ортиқ араб, Европа ва Осиё мамлакатларидан жуда кўп кўнгиллилар ва ёлланма аскарлар ИД сафига қўшилиш учун оқиб келар эди, деди Ҳаноун.

«Бугунга келиб ёллашлар сони қисқарган ва унинг сафига қўшилаётган террорчилар ҳам камайган», деди у. «Энди эса биз Ироқ ва Суриядан ўз ватанига қайтаётганларни кузатмоқдамиз.»

«ИД қўшинлари умидсизликка тушган ва бўлиниб кетган, унинг интиҳоси яқин», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 14

Фикрлар 3

Captcha
Comment bubble | 2018-11-25

Бу сафсатани ким ёзган, ўзи ишонармикин?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-13

Ҳа, ҳамма ишни коалиция қилган... баракалла

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-11-21

Ҳа, беш йил. Бир тўйларни, бир бульдозерларни яксон қилишди... АГАР РУСЛАР БЎЛМАГАНИДА Сурия ҳам, Ироқ ҳам Ливия йўқ бўлганидек давлат қолмас эди. Иккинчи Сомали бўлиб қолар эди. У ерда соқоллилар ҳаммангизни қирпичоқ қилиб, аёлларингизни бозорда сотар эди ва АЛЛАҲга қандай тўғри ибодат қилишни ўргатар эди.

Жавоб бериш