Карвонсарой
Дипломатия

Россиянинг кимёвий ҳужумлар терговини тўхтатишга қаратилган уринишлари самарасиз якунланди

Карвонсарой ва AFP

19 ноябрь куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) аъзо давлатлар Ҳаагада йиғилдилар. (КҚТТ)

19 ноябрь куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига (КҚТТ) аъзо давлатлар Ҳаагада йиғилдилар. (КҚТТ)

ҲААГА, Нидерландия – 20 ноябрь (пайшанба) куни бўлиб ўтган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти мажлисида Россиянинг Суриядаги каби ҳужумлар учун жавобгарликни белгилаб берувчи янги қонунга қарши чиқиши ҳеч қандай фойда бермади.

Шиддатли баҳс-мунозаралардан сўнг, аъзо давлатлар глобал кимёвий назорат ташкилоти, жумладан, унинг янги фаолият тури учун 2019 йилги бюджетини тасдиқладилар.

Июнь ойида КҚТТ кимёвий ҳужумлар учун жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги Британия таклиф этган чорани маъқуллаган эди. Авваллари ташкилот кимёвий қурол қўлланилган ёки йўқлигини тасдиқлар эди, холос.

Британия ва Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни назорат ташкилотининг қоидаларига киритилган ўзгартиришларга қаршилик қилишда айблаган.

Россиянинг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги (КҚТТ) вакили Александр Шульгин (чапда) ташкилотнинг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда, Ҳаага, 26 июнь. (Джерри Лампен/ANP/AFP)

Россиянинг Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги (КҚТТ) вакили Александр Шульгин (чапда) ташкилотнинг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда, Ҳаага, 26 июнь. (Джерри Лампен/ANP/AFP)

Аксар кўпчилик

Ҳаагадаги мажлисда аъзо давлатлар 99 та ижобий ва 27 та қарши овоз билан 2019 йилги бюджетни тасдиқланганида залда гулдурос қарсаклар янгради.

Янги ваколатларнинг белгиланишига қаршилик қилган Россия ва Эрон овоз беришни талаб қилишлари билан, КҚТТ илк бора овоз бериш орқали бюджетни тасдиқлади.

КҚТТда Россия ва Хитойнинг қўшма режаси 82 га 30 та овоз билан тасдиқдан ўтолмади. Ушбу режага биноан, янги ваколатлар қандай олиб борилишини назорат қилувчи «очиқ» гуруҳ ташкил этилиши керак эди.

«Июнь ойидаги тарихий қарорнинг бекор қилинишига аксар мамлакатлар қарши чиқди», деди Британиянинг КҚТТдаги вакили Питер Уилсон ўзининг Тwиттер саҳифасида. «Улкан натижа ва у #NoToChemicalWeapons (Кимёвий қуролларга – йўқ) дейди.»

Сешанба кунги овоз бериш жараёнида қарорнинг «кўпчилик» томонидан ёқланганини Франциянинг Нидерландиядаги элчиси ҳам олқишлади.

Жиноятчиларни кўрсатиш

КҚТТ бош директори Фернандо Ариас келаси йил бошида 2013 йилдан бери Сурияда амалга оширилган кимёвий ҳужумлар айбдорларини аниқлашга ёрдам берадиган «жуда кичик, аммо кучли» тергов жамоасини ташкил қилишни кўзлаётганини айтиб ўтган.

Шу билан бирга, гуруҳ бошқа жойларда ҳам ҳужум содир этилган мамлакат талаби билан айбдор томонни аниқлашга ҳақли бўлади.

Апрель ойида Россия қўллаб-қувватловидаги Сурия режими Дамашқ яқинидаги Дума шаҳрида тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллашда айбланган эди . Ҳужум натижасида камида 40 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган.

Россия ва Сурия жиноятни яшириш мақсадида ҳудуд ичини тозалаб олиш учун унга 2 ҳафта давомида халқаро терговчиларнинг киришини тақиқлаб қўйди. Аммо, бу уринишлар самарасиз бўлди .

Россия «Оқ дубулғлалилар» номи билан танилган Сурия фуқаролик мудофаасининг кўнгилли гуманитар ташкилотини кимёвий ҳужумлар видеосини сохталаштиришда айблашгача борди.

Сешанба куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёни жорий йилнинг апрель ойида Нидерландия ҳукумати тўрт нафар россияликни КҚТТнинг компьютер тизимига ҳакерлик ҳужуми уюштиришда айблаши соясида бўлиб ўтди.

ГРУ ҳарбий разведка агентлигининг россиялик жосуслари ташкилот яқинидаги меҳмонхона яқинидаги машинага ўрнатилган электрон қурилмалардан фойдаланганлар, деб хабар берган Нидерландия ҳукумати.

Бу вақтда КҚТТ Суриядаги йирик кимёвий ҳужум ва март ойида Солсберида Россиянинг собиқ иккиёқлама жосуси Сергей Скрипаль ва қизининг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан тергов олиб бораётган эди. Аммо, учрашув кун тартибида заҳарланиш воқеаси кўриб чиқилмаган.

Ўша куннинг ўзида, жосуслар можароси фонида Россия КҚТТ учун махсус киберхавфсизлик жамғармасини ташкил этиш режаси учун овоз беришни таклиф этди, аммо у ҳам қабул қилинмади.

Ўтакетган иккиюзламачилик

Россия ва Ғарб мамлакатлари 19 ноябрь куни овоз бериш жараёни олдидан бир-бирларини ёлғончилик ва иккиюзламачиликда айбладилар.

АҚШнинг КҚТТдаги вакили Кеннет Уорд Россияни «ўтакетган иккиюзламачиликда» айблаб, «кимёвий қуролларни қўллашнинг янги даври бошланишига» йўл қўймаслиги ҳақида огоҳлантирди.

«Уларнинг сўнгги бир неча йил давомида қилган ишлари шу бўлдики, ўз иттифоқдошлари бўлган Сурияга юз берган ҳақиқатни Асад режимининг кимёвий ҳужуми қурбонлари билан бирга кўмишига йўл қўйиб беришди» деди у Сурия президенти Башар Асадни тилга олиб.

«Бу ҳам етмагандек, энди Солсбери муаммоси пайдо бўлди», деди Уорд.

КҚТТдаги Британия вакили Питер Уилсон эса назорат органининг кимёвий ҳужумлар учун жавобгарликни белгилаш ваколатларини чеклашга бўлган ҳар қандай уринишни «номақбул» деб атади.

Меъёрларнинг ўзгариши

КҚТТ кимёвий қуроллар бўйича 1997 йилги конвенцияга мувофиқ ташкил этилган. Ушбу ҳужжатга кўра, дунёнинг деярли барча мамлакатлари токсик қуроллардан воз кечиш мажбуриятини олганлар.

Ташкилотга кўра, у жаҳондаги 96,5 фоиз кимёвий қурол заҳираларининг йўқ қилинишини назорат қилган.

Ўшандан бери у Сурия ва Солсберидаги текширувлари билан сиёсий жиҳатдан нозикрок ҳудудга жалб этилди.

Душанба куни КҚТТ раҳбари ташкилотнинг очилиш маросимидаги нутқида «Кимёвий қуроллар қўлланишига қарши халқаро меъёрлар босим остида қолаётгани» ҳақида огоҳлантирган.

«Уларнинг қайта-қайта қўлланиши хавфли тус олмоқда, бунга қарши қатъий ва умумий чора кўрилиши зарур», деди Ариас.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Суриялик фуқароларнинг заҳарланиши бўйича тергов натижаси нима бўлди?

Жавоб бериш

Путлер бошчилигидаги Россия охири бирор фалокатга йўлиқади. Совет даврида турли ишлар қилишган, Хитойда отилганларнинг устидан БМТ олиб борган тергов жараёнидан кейин БМТдаги СССР вакилини Жаноб Йўқ деб номлашган (Совет ташқи ишлар вазири Андрей Громыконинг лақаби Жаноб Йўқ бўлган). Хўш бунга қаршилик қилиб кўрингчи Кремль ботлари.

Жавоб бериш

Россия минглаб сурияликларни ўлдирган. Уни Ҳаага кутмоқда

Жавоб бериш

Умуман тушунарсиз ҳолат нимага реаллик йўқ.

Жавоб бериш

Ажойиб янгилик! Кимёвий ҳужумлар қурбонлари учун ўч олиниши керак. Россия ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб бериши лозим.

Жавоб бериш

Қизиқ, Ўзбекистон қандай овоз берди экан? Охирги икки йилдан бери қўрқоқларча Россия сиёсатининг кетидан юрибди. Ҳукумат 27 йилдан бери мустақил эканлигимизни эсидан чиқарганми? Ёки биз ҳам Шимолий Корея, Мьянма, Сурия, Россия ва Хитойнинг бошқа югурдаклари билан бир даражага тушиб қолдикми? Ўзбекистон Украина, Қрим, уйғурлар ва роҳинжа мусулмонларининг қирғини ҳақидаги мавзуларда ўз нуқтаи назарига эга эмас ва катта оғаларига миқ эта олмайди

Жавоб бериш