Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-26 | Дипломатия

Россия Азов денгизида Украина кемаларини қўлга олганидан кейин зиддият кучайди


Украинанинг уч ҳарбий кемаси Керч бўғозидан ўтаётганида Россиялик денгизчилар томонидан қўлга олингани муносабари билан 25 ноябрь куни кечга яқин ўтган норозилик вақтида намойишчи Киевдаги Россия элчихонаси қаршисида шинага ўт қўймоқда. (СЕРГЕЙ СУПИНСКИЙ/AFP)

Украинанинг уч ҳарбий кемаси Керч бўғозидан ўтаётганида Россиялик денгизчилар томонидан қўлга олингани муносабари билан 25 ноябрь куни кечга яқин ўтган норозилик вақтида намойишчи Киевдаги Россия элчихонаси қаршисида шинага ўт қўймоқда. (СЕРГЕЙ СУПИНСКИЙ/AFP)

AFP

КИЕВ, Украина – 26 ноябрь (душанба) куни Украина ва унинг Ғарбий иттифоқчилари Қрим яқинида Россия томонидан ўққа тутилган ва қўлга олинган Украина кемаларининг қайтарилишини талаб қилдилар.

Якшанба куни Россия денгиз ҳарбийлари кемаларни Азов денгизидаги Қрим соҳилларига, Россия сувларига ноқонуний кирганликда айблаб, кемалар бортига чиқиб, уларни қўлга олганлар.

Инқироз Украинанинг икки кичик ҳарбий кемаси ва буксир кема Керч бўғози орқали ўтиб бораётган вақтда юз берди. Бўғоз Қора денгиздан Азов денгизига ўтиш йўли бўлиб хизмат қилади ва ундан Украина ва Россия биргаликда фойдаланади.


26 ноябрь куни Одессада бўлиб ўтган норозиликлар чоғида Россия консуллигини қўриқлаётган полициячи. Норозиликлар Россия денгиз кучлари Қрим соҳилларидаги Украина кемаларини қўлга олганидан кейин бошланган. (Александр Гиманов/AFP)

26 ноябрь куни Одессада бўлиб ўтган норозиликлар чоғида Россия консуллигини қўриқлаётган полициячи. Норозиликлар Россия денгиз кучлари Қрим соҳилларидаги Украина кемаларини қўлга олганидан кейин бошланган. (Александр Гиманов/AFP)


15 май куни аёл 19 километрлик Керч бўғозидан ўтувчи Қрим кўпригининг очилиш маросими олдидан суратга олмоқда. Кўприк жанубий Россияни Москва аннекция қилган Қрим яримороли билан боғлайди. (Александер Неменов/AFP)

15 май куни аёл 19 километрлик Керч бўғозидан ўтувчи Қрим кўпригининг очилиш маросими олдидан суратга олмоқда. Кўприк жанубий Россияни Москва аннекция қилган Қрим яримороли билан боғлайди. (Александер Неменов/AFP)

Украина томонининг хабар беришича, Россия чегарачилари кемаси буксир кемага бостириб борган ва кемаларга ўқ узган, натижада учта кема ҳаракатдан тўхтатилган. Хабарларга кўра, Керч бўғозини танкер тўсиб қўйган ва унинг устидан Россия ҳарбий самолётлари учиб ўтган.

Россиянинг чегара кучларини назорат қилувчи хавфсизлик хизмати бўлмиш ФСБ ўқ узилганини ва кемалар қўлга олинганини тасдиқлаган. Унга кўра, Украина кемалари «Россия чегараси дахлсизлигини» бузган.

Украина томони олти нафар украиналик хизматчи яралангани, улардан иккисининг жароҳатлари жиддий эканлиги тўғрисида хабар берган. ФСБ хабарига кўра эса фақат уч нафар шахс енгил жароҳатланган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Россия ахборот агентликлари Қримдаги порт ходимларига таяниб, бўғоз душанба куни эрталабдан очилгани ҳақида хабар берганлар.

Халқаро конценсус

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгаши душанба куни фавқулодда мажлис ўтказди. Шунингдек, НАТО ҳам вазият юзасидан фавқулодда мажлис чақирган.

«Биз Хавфсизлик кенгашида денгизчиларимиз ва кемаларимиз қўйиб юборилишини талаб қиламиз.»

Климкиннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлар билан Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Франция Россияни денгизчиларни ва кемаларни қўйиб юборишини талаб қилди. Ташқи ишлар вазири Россия «куч қўллашини ҳеч нима оқламайди», деди.

Британия ҳам Россиянинг Керч бўғозида Украинага нисбатан «тажовузкор ҳаракатини» қоралади.

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас, Азов денгизининг руслар томонидан қамал қилинишини «йўл қойиб бўлмас ҳолат» деб атаган.

Душанба куни у Франция ва Германияга Москва ва Киев ўртасидаги низони ҳал қилишда воситачи бўлишни таклиф қилди.

Ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкин

Россия янги кўприк барпо этган бўғозидаги танглик кучайиб бормоқда. Ушбу кўрпик Москвани қуруқлик орқали у 2014 йилда ноқонуний равишда тортиб олган Қрим билан боғлайди.

Киев Россияни бўғоз орқали ўтувчи денгиз йўлини Украина кемалари учун тўсиб қўйганликда айблаган. Мазкур бўғоз Азов денгизига ягона кириш-чиқиш йўли ҳисобланади.

Сўнгги ойларда иккала томон ушбу ҳудудда кўплаб ҳарбий-денгиз ва чегарачи кемаларни жойлаштирган.

Украина ҳарбийлари юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида эдилар, душанба куни президент Петр Порошенконинг илтимосига кўра, парламент мамлакатда 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун овоз бериши керак эди.

Порошенко ҳарбий маҳкаманинг кечки йиғилишида «фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида» Украинада ҳарбий ҳолат жорий этиш таклифини берган.

Украинанинг бир неча шаҳарларида Россиянинг хатти-ҳаракатларини қораловчи намойишлар ўтказилди, бир неча юзлаб ўта ўнг фаоллар Киевдаги парламент биноси томон юриш қилиб, норозиликни авж олдирдилар.

Ушбу зиддият Украинанинг Москвага ва мамлакат шарқида Россия тарафидан қўллаб-қувватланаётган исёнчиларга қарши узоққа чўзилган курашининг хатарли ривожидир. Жангларда 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 46

Фикрлар 3

Captcha
Comment bubble | 2018-11-30

Россия террористик мамлакатга айланган

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-30

Ишониш мумкин бўлган энг тубан ва бетайин мақола. Барчаси уйдирма, провокация, Россияга қарши қайраш, андишасизлик ва ёлғон. Бегуноҳ қўйлар бешафқат, ёвуз бўридан қўрқибди. Кимдир яйловнинг хўжайинларидан бўрини жазолашни сўраш керакку ахир.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-11-28

Қизиқ ҳолат биз нимага ўзимизда ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар ҳақида қўшни давлатларни огоҳлантирамиз? Чунки халқаро ҳуқуқ ва ўзаро ҳурматнинг мавжудлиги. Ҳурматли журналист воқеликни бир тарафлама эмас реаллик асосида ёритиш лозим. Халқаро ҳуқуқ американча ёки французча ҳуқуқ эмас балки дунёдаги барча халқларнинг ўзаро келишув ва аҳдлашуви асосида тузилган шартномалар мажмуидир. И.Каримов айтганларидек универсал демократия мавжуд эмас. Украина америкадан демократияни импорт қилмоқчи натижада ўз ҳудудлари ва фуқароларидан айрилмоқда. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ҳукумат ҳар доим халқини ўйлаб иш юритиши лозим. Халқни ҳозирги кунда иссиқлик манбаи билан таъминлаш керак.

Жавоб бериш