Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-29 | Хавфсизлик

Қозоғистон терроризм хавфига нисбатан сергакликни сақламоқда


17 октябрь куни хавфсизлик кучлари Олмаота халқаро аэропортида аксилтеррор машқларини ўтказдилар. (Қозоғистон КНБ)

17 октябрь куни хавфсизлик кучлари Олмаота халқаро аэропортида аксилтеррор машқларини ўтказдилар. (Қозоғистон КНБ)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Қозоғистон ҳукумати хавфсизлик машқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали террорчиликка қарши кураш саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Қозоғистон олий суди Америка юристлар кенгаши кўмагида 23 ноябрь куни Остонада экстремизм ва терроризмга қарши ҳуқуқ амалиётини қўллашга бағишланган давра суҳбатини ўтказди. Учрашувда бошқа бир қатор мавзулар ҳам муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг тўққиз ойида Қозоғистон судлари 140 та терроризм ва экстремизмга алоқадор жиноятлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқди, деб хабар берилади Олий суд веб-сайтида.


17 ноябрь куни Оқтўбеда экстремистик фаолиятда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. (Қозоғистон КНБ)

17 ноябрь куни Оқтўбеда экстремистик фаолиятда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. (Қозоғистон КНБ)


17 ноябрь куни Оқтўбеда қўлган олинган экстремистлардан мусодара қилинган пичоқлар, бомба қисмлари ва ўқ-дорилар. (Қозоғистон КНБ)

17 ноябрь куни Оқтўбеда қўлган олинган экстремистлардан мусодара қилинган пичоқлар, бомба қисмлари ва ўқ-дорилар. (Қозоғистон КНБ)

Террорчилик портлатиш, ўт қўйиш ёки бошқа зўравонлик ҳаракатини амалга ошириш билангина эмас, балки бундай хатти-ҳаракатлар хавфи билан ҳам белгиланади, деди давра суҳбати давомида Олий суд судяси Ерден Арипов.

Бундай ҳолларда интернетда экстремизмга чақириш «террорчилик ҳаракатини содир этиш таҳдиди» ўлароқ қабул қилинади, деди у.

Хавфсизлик кучлари шай ҳолатда

Айни пайтда, Қозоғистон хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши кураш машғулотларини олиб бормоқда, уларнинг энг охиргиси 22 ноябрь куни Остонада бўлиб ўтган.

Террорчиликка қарши кураш бўйича Остона шаҳар бош штаби томонидан аксилтеррор машқлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар чинакам инқирозли вазиятларда куч тузилмалари юзма-юз келиши мумкин бўлган ҳолатларни ўз ичига олади.

«Биз фуқароларни ўқув машғулотларига тушуниш билан муносабатда бўлишга ва ҳукумат томонидан берилган кўрсатмалар ва хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирамиз», дейилади машқлардан бир кун олдин эълон қилинган баёнотда.

«Биз бундай ўқув машқларига кўникиб қолганмиз, улар бизга халақит бермайди», дейди «Шапагат» бозорида сотувчи бўлиб ишлайдиган Анар Белялова.

«Бу бизнинг хавфсизлигимизни кўзлаб қилинаётганини энди тушуняпмиз», деди у. «Хавфсизлик кучлари ва полиция ишлаяпти, шундай экан, бизда фанатизм қурбони бўлиш эҳтимоли кам.»

Охирги уч ой мобайнида Қозоғистон бўйлаб бир неча шундай машқлар ўтказилди.

14 ноябрь куни Оқтовда террорга қарши кураш бўйича Денгиз тезкор штаби мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур штаб жорий йил сентябрда президент Нурсултон Назарбоев фармони билан ташкил этилган бўлиб, Каспий денгизи ҳудудида террорга қарши кураш билан шуғулланади.

Қозоғистон террорга қарши кураш маркази, шунингдек, 17 октябрь куни «Дабил Антитеррор» машқларини ўтказди.

»Аэропортдаги хизматлар билан ҳамкорликда транспорт обектларида террорчиларни зарарсизлантириш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилган махсус операцияни амалга ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқилди», деб хабар берди КНБ.

Ҳибслар тўлқини

Куч идоралари террорга алоқадор жиноят содир этганларга қарши қатъий чоралар кўрмоқда.

Ноябрь ойи ўрталарида КНБ томонидан Ақтўбеда яшовчи икки шахс қўлган олинган бўлиб, улар радикал ғояларга асосланган террорчилик гуруҳини тузиш ва террористик тарғибот юритишда айбланган.

Тинтув чоғида улар яшаган жойдан қўлбола портловчи мосламалар, ўқотар қуроллар ва пичоқлар, шунингдек, ўқ-дори, ва экстремистик материаллар ва жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича йўриқномалар мусодара қилинди», дейилади КНБнинг 19 ноябрь кунги баёнотида.

Аввалроқ, 27 октябрь куни КНБ Олмаота, Оқмола ва Қарағанда вилоятларида яшовчи 10 кишини ҳибсга олган эди.

Тахминларга кўра, гумондорлар ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари орқали экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиб, радикал ғояларни тарғиб қилганлар ва интернетдаги экстремистик ҳамжамиятларда иштирок этганлар.

Тахминларга кўра, гумондорлар ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари орқали экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиб, радикал ғояларни тарғиб қилганлар ва интернетдаги экстремистик ҳамжамиятларда иштирок этганлар.

Чет элларда ҳам экстремистик фаолиятда айбланган қозоқ фуқаролари ҳибсга олинган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан бўлган, Дилмурод Абу Муҳаммад номи билан танилган Дилмурод Маҳаматов октябрь ойи ўрталарида Саудия Арабистонида қўлга олинган. Тахминларга кўра, у интернет орқали қозоғистонликларга диний маърузалар ўқиб келган.

Павлодардаги Динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази раҳбари Гулназ Раздикованинг фикрича, «Дилмурод Маҳаматов ва унга ўхшаш даъватчилар жавобгарликка тортилиши лозим, сабаби улар ёшларга ўз даъватлари орқали таъсир ўтказмоқдалар».

«Интернетдаги даъватчилар радикал мазмундаги фатволарни тарқатиб, бошқа динларга нисбатан тоқатсизликни келтириб чиқармоқда ва ўз издошларини экстремизм ва терроризмга етакламоқда», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 1

Captcha
Comment bubble | 2018-11-30

Россиялик террорчиларнинг провокацияларига тайёр туришимиз керак

Жавоб бериш