Карвонсарой
Фан ва технология

Нидерландия Россиянинг INF шартномасини бузганига оид далиллари борлигини айтмоқда

Карвонсарой

Россия аскарлари «Искандер» тизимига ракета юкламоқда, Астрахань вилояти, май ойида олинган сурат. INF битими қоидаларига зид бўлган 9М729 ракетаси (ССC-8 номи билан ҳам машҳур) «Искандер»га ўхшаш тизимдан учирилиши тахмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия аскарлари «Искандер» тизимига ракета юкламоқда, Астрахань вилояти, май ойида олинган сурат. INF битими қоидаларига зид бўлган 9М729 ракетаси (ССC-8 номи билан ҳам машҳур) «Искандер»га ўхшаш тизимдан учирилиши тахмин қилинади. (Россия мудофаа вазирлиги)

АМСТЕРДАМ – Нидерландия ҳукумати Россиянинг ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги (INF) шартномани бузганига оид далилларга эга эканини таъкидламоқда.

Рональд Рейган ва Михаил Горбачев шартномани 1987 йил декабрь ойида имзолаган эдилар. Ҳужжат Совуқ урушнинг тугатилишида муҳим қадам бўлган.

Мамлакат парламентининг қуйи палатаси томонидан интернетда чоп этилган ҳужжатга кўра, Нидерландиянинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари айбловни 27 ноябрь (сешанба) куни эълон қилганлар.

«Нидерландия Россиянинг ердан учириладиган қанотли ракеталарни ишлаб чиқиб, айни дамда қўллаётганини мустақил равишда тасдиқлайди», дейилади ташқи ишлар вазири Стеф Блок ва мудофаа вазири Анк Бижлевелд томонидан голланд тилида битилган қўшма мактубда. Унинг таржимаси NL Times нашри томонидан тақдим этилган. Вазирлар маълумотларни разведкадан олганликларини айтганлар.

«Агар Россия ҳеч нарсага қарамай, INF битимини бузишда давом этадиган бўлса, АҚШ Россиянинг мазкур ҳатти-ҳаракатидан аниқ хулоса чиқариши, Нидерландия ва НАТО иттифоқчилари эса ҳарбий ва қуроллар назорати соҳаларида кейинги ҳаракатларини ўйлаб қўйишлари керак бўлади. Недерландия ўша пайтдаги вазият учун жавобгарлик Россия зиммасида бўлишини яхши тушунади», дейилади ҳужжатда.

Расмийларнинг сўзларига кўра, гап SSC-8 қанотли ракетаси ҳақида бормоқда.

Нидерландия ва АҚШ ҳукуматлари маълумотига кўра, SSC-8 қанотли ракетаси INF шартномаснинг 500 дан 5500 километргача масофага учадиган ракеталарни ишлаб чиқаришга оид тақиқини бузади.

Вашингтон 2013 йилдан бери Кремлни битим қоидаларини бузишда айблаб келмоқда . Октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг бу шартномани бекор қилишга тайёр эканлигини маълум қилганди.

НАТО аъзолари орасидаги хавотирлар

Нидерландия тарафидан бу маълумотларнинг ошкор қилиниши билан Россияни битимни бузишда айблаётган АҚШ сафига яна бир НАТО давлати қўшилди. Бу шартнома деярли 2700 та ракетанинг йўқ қилинишига олиб келган.

Шартноманинг бузилиши «жавобсиз қолмайди», деб ёзган Нидерландия расмийлари Moscow Times нашри таржимасига кўра. Ҳужжатда нидерландлар «Қўшма Штатлар ва бошқа НАТО иттифоқчилари билан бирга INF битимининг келажаги борасида яқиндан ҳамкорлик қилишига» ваъда берганлар.

НАТОнинг яна бир аъзоси – Польша ҳам октябрьда бу борадаги хавотирларини изҳор этган эди.

«Россия янги ракеталарни жанговар ҳолатга келтириш билан битим қоидаларини бузмоқда», деган эди Брюсселда Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович Defence24.pl хабарига кўра. «Шартнома бузилгани сабаб амал қилишдан тўхтаган бўлса, унга риоя қилиш керакми ёки йўқлиги сўроқ остида қолмоқда.»

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидига кўра, Россия Европа хавфсизлигининг «пойдевори» бўлган шартномани хавф остида қолдирмоқда.

Россия шартномани бузганини инкор этаётган бўлса-да, Россия президенти Владимир Путин ядровий хавфсизлик борасида ўз қарашларини яшираётгани йўқ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 16

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Каримов уларга ўзбекларнинг сеҳрли ўтидан юбориб турган шекилли, шунга ҳам руслардан қўрқишади, қотиб қолгунча чекиб олиб, бир-бирларини қўрқитиб ўтиришади. Қозоғистондаги чуйлик йигитларни у ерга юбориш керак, қандай қилиб чилим чекиб куни билан шарқона эртаклар айтишни ўргатиб қўйишади. Ана ўшанда сиёсатга вақт қолмайди. Қозоғистонга қаранг, тинчлик, осойишталик, ҳеч қандай сиёсат йўқ, фақат бизнес.

Жавоб бериш

«Нидерландлар»? Нима бу, «география янгиликларими»? Бизнинг ўртоқ Сталин харитадаги бу доғларни қизилга бўяб ташлашига оз қолган бўларди

Жавоб бериш

Германияни эса бўяб ташлаган. Эҳтимол, бу ҳалокатли эмасдир...

Жавоб бериш

Россиядаги ҳарбий жиноятлар ҳақида далиллар тўпланиб бормоқда. Ҳисоб-китоб жуда қаттиқ бўлади

Жавоб бериш

Америка ва унинг малайи Гейропадан одам чарчади, бирор сабабни баҳона қилиб кечирим сўраб, устига кемами, самолётми ташлаб юбориш керак. Россия билан ҳазиллашиб бўлмаслигини билиб қўйишсин

Жавоб бериш

Россия барча келишувларни бузяпти. Давлат эмас, қандайдир қаллобга ўхшаб

Жавоб бериш

Америка ва Ғарб шоқоллар каби ҳужум қилмоқда

Жавоб бериш

Россияликлар! Бу Ғарбнинг навбатдаги ёлғони, ўз президентингизни қўллаб-қувватланг, ташқи душманларга қарши, шунингдек ички шоқолларга курашиш унинг бир ўзига қийинлик қилади.

Жавоб бериш

Россияга тегишли «Шимолий оқим-2» барбод бўлса, кўрамиз қандай сайрар экан

Жавоб бериш

Европа ашула айтворади

Жавоб бериш

Европаликлар ҳам, НАТО ҳам – аблаҳлар. Россия чегарасига ва бошқа давлатларининг шахсий муносабатларига ўзлари суқилиб туриб Искандер каби ракеталардан қўрқишади. Бекорларни бештасини ебсизлар Россия айнан шу билан сизларни қўлда ушлаб турибди. Агар бу ракеталар бўлмаса худди Ироқ, Афғонистон, Ливия, Сурия ва ҳоказолардек бошга чиқиб оласиз. Сендака гей халқ билан шундай бўлиш керак

Жавоб бериш

Тўғри, қўшиламан

Жавоб бериш

Мендаги разведка маълумотларига қараганда голландлар ўзлари ядровий қуроллар шартномасини бузишган))))) INF шартномасига асосан америкослар уларнинг разведкаси "қонунбузарликлар" мавжуд деб кўрсатган истаган мамлакатни текшириш имконига эгалар. Агар уларда ҳақиқий далил бўлганда эди, аллақачон фош этган бўлар эдилар. Россия Федерацияси ҳам "патриотлар" бир қанча ишланмалардан кейин "тамагавк" ракеталарини учириши мумкин эканлигини таъкидлайди, аммо улар Польша ва Руминиядан учирилишини ҳисобга олсак, INF шартномасини АҚШ ҳам бузяпти. Жиддий гапирадиган бўлсак, биринчидан: Нидерландия разведкасининг ўзи яхши ҳазил. Иккинчидан эса, голландлар шартномада иштирок этмайдилар, оғизларини ёпиб турсалар ҳам бўлади. Нима бўлганда ҳам, одамни кулдирдингиз)))

Жавоб бериш

Голландия разведкаси ва унинг киберимкониятлари ҳақида ҳеч нарса билмас экансиз. Руслар Давлат департаментига ҳужум қилаётганини айнан голландлар билиб қолди. Айнан голландияликлар Россия ҳарбий разведкаси (ГРУ) таркибига кирувчи Cozy Bear рус хакерлар гуруҳи қаерда жойлашганини, жумладан хонага кириб-чиқаётган барчани тасвирга олган АНИҚ камерани ҳам аниқлаган. Мана, ўқиб кўринг, жуда қизиқ воқеа: https://nltimes.nl/2018/01/25/dutch-team-infiltrated-russian-hacker-group-witnessing-us-election-meddling-dnc-attack
Кейин, Голландия разведкаси 2019 йилда Гаагада ёнида жосуслик қурилмалари бўлган бир нечта рус агентини ҳам ҳибсга олишган.

Жавоб бериш

Россия барча келишувларни бузди. Уни жазолаш керак.

Жавоб бериш

НАТОнинг мавжудлиги - бу ер юзида Худонинг ҳукмронлиги ўрнатилишидир

Жавоб бериш