| Инсон ҳуқуқлари

Россияда ўзбек ва тожик мигрантларига нисбатан ксенофобия кучаймоқда

Максим Енисеев


Қўлга олинган ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар Қозон темир йўл бекатидаги полиция ҳибсхонасининг панжаралари ортида, Москва, 24 январь, 2012 йил. Аҳоли орасида ўтказилган сўровлар Россияда ксенофобия кучайганини кўрсатган. (Андрей Смирнов/AFP)

Қўлга олинган ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар Қозон темир йўл бекатидаги полиция ҳибсхонасининг панжаралари ортида, Москва, 24 январь, 2012 йил. Аҳоли орасида ўтказилган сўровлар Россияда ксенофобия кучайганини кўрсатган. (Андрей Смирнов/AFP)

ТОШКЕНТ – Россияда яшаётган ўзбек ва тожик мигрантларига нисбатан содир этилган шафқатсиз ҳужумлар «славян бўлмаган» кўринишдагиларга қарши ортиб бораётган ксенофобия ва мақсадли тажовузлар борасидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

Феврал ойида содир бўлган воқеаларнинг бирида дарғазаб йўловчи ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси, 34 яшар Шерзод Астанаевни пичоқлаган, деб хабар берди 10 ноябрь куни Новая Газета.

Астанаевнинг сўзларига кўра, йўловчи сафар мобайнида унинг этник келиб чиқишини тилга олиб ҳақоратлаб келган ва қўққисдан унинг пешонасига пичоқ уриб бақирган.


Россияда турли қийинчиликларга дуч келган 71 нафар Ўзбекистон фуқароси 12 октябрь куни Тошкентга қайтиб келди. (Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)

Россияда турли қийинчиликларга дуч келган 71 нафар Ўзбекистон фуқароси 12 октябрь куни Тошкентга қайтиб келди. (Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)


Тошкентга қайтган меҳнат мигрантларини қариндошлари кутиб олмоқда, 12 октябрь. Уларнинг Москвадан қайтиш йўл чипталарини Ўзбекистон ҳукумати тўлаб берди. (Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)

Тошкентга қайтган меҳнат мигрантларини қариндошлари кутиб олмоқда, 12 октябрь. Уларнинг Москвадан қайтиш йўл чипталарини Ўзбекистон ҳукумати тўлаб берди. (Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)

Астанаев соғайганидан кейин иш судгача борган, аммо кейин «анъанавий русча ўйин бошланган», деб ёзади Новая Газета.

«Терговчилар ҳеч нима ёзиб олинмаган камерадан ташқари барча кузатув камераларидан олинган видеотасвирларни йўқотиб қўйганлар, прокуратура эса қотилликка уриниш ҳолари бўлмаганини таъкидлаган. Миллатлараро адоват тилга ҳам олинмаган», деб ёзади Новая Газета.

Тажовузкор озодликка чиқарилган.

Газета хабарига кўра, Россияда «славян кўринишда бўлмаганларга қарши янги тажовуз ҳаракати» бошланган. Социологлар эса «ўтган йил давомида россияликлар орасида ксенофобия кескин кучайганини» қайд этмоқдалар, деб қўшимча қилади газета.

Россия оммавий ахборот воситалари бундай ҳолатларни ўта бепарволик билан ёритиши, уларни «кундалик низо» деб талқин этиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда, дейилади хабарда.

Зўравонлик ортмоқда

Россиянинг Интерфакс агентлиги хабарига асосланиб Fergana News берган хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни Мир проспектида 20 яшар ўзбек йигити ўлдирилган.

Бир тўда ёшлар уни пичоқлаб ўлдириб кетишган.

21 ноябрь куни эса, 38 яшар тожикистонлик Илҳомуддин Шоев полиция идорасида шубҳали тарзда ҳаётдан кўз юмган.

Шоев Москвада меҳнат қилган, унинг оиласи эса Тожикистонда бўлган, деб хабар берган Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) 28 ноябрь куни.

Шоев 27 ноябрь куни туғилиб ўсган қишлоғи Баҳористонда дафн этилди.

Москва полицияси хабарига кўра, Шоев юрак хуружидан вафор этган. Аммо унинг танасида оғир калтакланиш асоратлари қолгани ҳақида отаси RFE/RL радиосига хабар берган.

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода 28 ноябрь куни вазирлик сайтида жойлаштирилган хабарда россиялик ҳамкасби Владимир Колоколцевни Шоевнинг ўлими билан боғлиқ ишни ўз шахсий назорати остига олишга чақирди.

Кучайиб бораётган ксенофобия

Россияда истиқомат қилаётган ўзбек ва тожиклар учун таҳқирланиш оддий ҳолат ҳисобланади ва зўравонликлардан ҳеч ким ажабланмайди.

«Албатта, Россияда ксенофобияга дуч келганман», деди Санкт-Петербургдаги ресторанда ошпаз бўлиб ишлайдиган ўзбекистонлик Абдумалик Фаттохов Карвонсарой нашрига. «Узоққа бориш шарт эмас. Исталган газетада тураржой ижараси саҳифасини очсангиз, «фақат славянлар учун» деган ёзувларни кўрасиз.»

«Яшаш учун жой топиш осон эмас, биз кўпинча ўз диаспорамиз вакиллари ёки бошқа мигрантлардан ижарага уй оламиз», деди у. «Аммо бундай нарсаларга аҳамият бермасликка ҳаракат қиламиз.»

Россиянинг Левада тадқиқот маркази ўтказган сўровга кўра, Марказий Осиёликларган қарши салбий қарашлар ортган.

2017 йил июль ойида сўровда қатнашган россияликларнинг 19 фоизи киритилаётган Россияда яшаш ҳуқуқи берилган Марказий Осиёликлар сони чекланиши кераклигини айтган эдилар. Бу йил эса мазкур кўрсаткич 25 фоизга етган.

«Меҳнат мигрантлари сони чекланиши керакми?», деган саволга 67 фоиз иштирокчи ижобий жавоб берган, ваҳоланки, ўтган йили 58 фоиз респондент бу саволга «ҳа», деб жавоб берган эди.

Мигрантларга уйга қайтишга ёрдам бериш

Ўзбекистон ҳукумати Россияда молиявий, ҳуқуқий ёки бошқа тарафдан қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш чораларини кўрмоқда.

12 октябр куни Тошкент аеропортида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев Россиядан қайтган 71 кишидан иборат мигрантлар гуруҳи билан учрашган.

Мигрантлар молиявий қийинчиликларга дуч келганлар. Инсофсиз иш берувчиларга дуч келган хорижлик ишчиларнинг ўз пулларини ололмаслиги билан ҳолатлар Россияда тез-тез содир бўлиб туради.

Июль ойида Ўзбекистон чет элда ишловчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганди. Мазкур давлат идораси қийин аҳволда қолган 71 нафар ўзбекни ватанига қайтарди.

Сентябр ойида Ўзбекистон ва Россия турли сабабларга кўра Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ушлаб турилган 1500 нафар меҳнат мигрантини ватанига қайтариш тўғрисида келишувга эришган.

Бироқ, Россиянинг меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсати зиддиятли бўлиб қолмоқда, дейди Тошкентда яшовчи ўзбекистонлик сиёсатшунос Валерий Хан.

«Бир тарафдан, россиялик сиёсатчилар жамиятнинг босими остида мамлакатга мигрантлар оқимини чекламоқчи», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бошқа тарафдан эса, улар Марказий Осиёликларнинг хорижда пул ишлаш эҳтиёжидан ўзларининг империалистик интилишларини оқлаш учун фойдаланмоқдалар», деди у Россиянинг Марказий Осиё мамлакатларини иқтисодий қарам ҳолатда ушлаб туриш ва россияликлар учун қора ишларни бошқа миллат вакиллари бажаришини исташини назарда тутиб.

Янги имкониятлар

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг иқтисодий жозибадорлигининг пасайиши ва рубл курсининг беқарорлиги шароитида меҳнат мигрантлари учун янги имкониятлар яратиш устида ишламоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунни имзолади, у фуқароларни чет элда иш билан таъминлаш бўйича давлат монополиясини бекор қилди. Энди хусусий компаниялар ҳам одамларни чет элда ишлашга юбориши мумкин.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра, мазкур қонун бандлик хизматлари бозорини, шу жумладан, меҳнат миграцияси бозорини тартибга солиш ва хусусий сектор учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.

У, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кучайтиради.

27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлиши эса мигрантлар ҳуқуқларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланган.

Сизга мақола ёқдими?

271
79
Йўқ
Фикрлар 30
Сиёсат Captcha
Comment bubble | 2019-03-17

Нега бу одамлар яшайдиган давлат уларни муносиб иш билан таъминламайди?!

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-27

Яхши

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-02

Ифлос чўчқа русакларни ўлдириш керак. Жирканч миллат. Яхшиликни билмайдиган ҳайвонлар

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-03-17

Нега бунақа деяпсиз?

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-04-17

Ўзинг ифлос чўчқасан. Балки сени ўлдириш керакдир. Ярамас мараз. Мен сенинг қайси миллатдан эканингни билмайман. Лекин ошириб юбординг. Сайт маъмурияти шунақа миллатчилик руҳидаги чақириқларга қарамайдими? Ахлатсаройнинг ўзи анчадан бери миллатлараро низо келтириб чиқариш билан шуғулланяпти. Бу сайтда чоп этилган нарсалар бўлмағур сафсата ва америка буюртмасидан бошқа нарса эмас.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-19

Ўзи ва халқини ҳурмат қиладиган чинакам россиялик бошқа халқларга нисбатан бундай муносабатда бўлмайди. Мамлакатлар президентлари бу вазиятдан умумий чиқиш йўлларини топишлари лозим. Славян ва мусулмонларнинг худоси, уйи ва келажакдан умидлари бир эканлигини ёдда тутиш керак.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-14

Колокольцев, Юрий Чайка, Бастрикинларни лавозимларидан озод қилиш керак, улар коррупционерлар, Путин эса уларга ишонади.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-12

Мусулмон биродарлар, Россияни нима қиласизлар, ўша қора ишни сизни ўрнингизга ўзлари қилаверишсин. Биз қозоқлар РФга ишлагани бормаймиз, у ердаги ойлик биздаги билан бир хил. Агар кўпроқ пул ишлаб топмоқчи бўлсангиз, Корея ёки АҚШга боринг, юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайсиз. У ерда ўзбеклар, қирғизлар, ҳатто ўз ватанида ҳам иш тўлиб ётган қозоқлар бор. Ва у ерда кундалик ёқимсиз ҳолатлар, рус шовинизми йўқ

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-25

Гапларингни қўллаб-қувватлайман

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-05

РФни бошимизга урамизми. Русларга керагимиз йўқ. Европага юзланишимиз керак, биздан хурсанд бўлишади

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-01-01

Темирйўл вокзаллари, аэропортлар, айниқса, Домодедоводагилар тожик ва ўзбекларнинг ҳисобига бойимоқдалар, улар одамларни виждонсизларча тунамоқдалар.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-28

МУСУЛМОНЛАРНИ ТАҲҚИРЛАЙДИГАН ВА ЎЛДИРАДИГАН СЛАВЯНЛАР ҚИЁМАТ КУНИДА БУЮК АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДА ЖАВОБ БЕРАДИЛАР

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-14

Шахсан ўзим Рязанда погон таққан фашистларга дуч келганман

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-13

Ит чучка урисла асрла давомида бизани одам хисопламаган

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-22

Одам эмас, бориб турган чўчқа экансан

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-10

Демак, энди бунга жавобан Марказий Осиёдаги русларга нисбатан муносабат ёмонлашади.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-20

Узбекларда миллитчик улган ва уларни бетига
Урислар туфурса хам рахмат айтиб кетади ...Узбекистондаги русмлар хам охирги райтлар жуда мтллатчилиги ошиб кетгпн вп улар умуман узбек халкини вп тилини зурмат килмац куйган

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-01

Путин бизни ҳимоя қилади!

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-03-14

Жавоб? Сизлар шундоқ ҳам анчадан бери, 90-йиллардан русларни сиқиб чиқаряпсизлар, бунга бутун Россия жавоб қайтарса нима бўлади? Россиянинг пулисиз, ишсиз қолиб ўрта асрларга тушиб қоласизлар.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-09

Нега доим Россия ва руслар айбдор, биз сизларникига бормаяпмиз-ку, иш ва яхши ҳаётни ўзингизнинг президентингиздан талаб қилинг. Мустақилликни хоҳлаган эдингизми, энди ўз муаммоларингизни ҳам ўзингиз ҳал қилинг

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-12

Руслар, ҳаммангизни қириб ташлаймиз

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-28

Агар Марказий Осиёдан ишчи кучи келмаса, Россия ўзининг ахлатига ғарқ бўлади. Ўзинг қила олмайдиган ишни бажараётган одамларга раҳмат десанг-чи. Ота-боболаринг ишлаш учун эмас, егулик ва бошпана учун Тошкентга келишганида, уларни қабул қилишган, кийинтиришган, ўзлари емай едиришган. Ҳозир ҳам ким меҳмон бўлиб келмасин, аъло даражада қабул қилишади. Мақолада тилга олинган шовинистлар сенга ўхшаганлар бўлади.. Мараз

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-06

Россия - турли халқларнинг қамоқхонаси (кавказ, турк, фин-угор, Сибирь ва Узоқ Шимол халқлари учун). Ҳатто мустақил республикаларда ҳам миллий тилларнинг мавқеи рус тилидан пастроқ. Марказий Осиёликларнику гапирмаса ҳам бўлади. У ерда уларни одам ўрнида кўришмайди.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-04

Я сам жил в росси 16 год и почему пишут в объявлениях для снятия жилье для славян, могу разеснить. Наши граждани в тичние последних 8 лет большинство часто обмановали хозяев квартир не оплачивая или устраивали сходки и срачник, за это у русских не осталось доверия нашем гражданам из среднего Азии, так что не надо обвинять их в ксенафоби....

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-03

Баракалла, ҳақ гап. Ҳар миллатнинг яхши ва ёмон одамлари бор

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-04

Қанақа ксенофобия ҳақида гапиряпсизлар? Россияда муваффақиятга эришган мигрантлар ҳақида минглаб мисол келтирса бўлади. Улар Россияда жуда яхши маош олишади. Бу ерда ёзилган «фактлар» эса кундалик ҳаётда ҳар қандай рус билан ҳам содир бўлиши мумкин бўлган воқеалардир.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2018-12-04

Яна битта Америкача буюртма мақола, ҳеч қандай янгилик йўқ.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-14

Бу реал факт. Буюртма эмас. Аниқ тиниқ ёзилган. Неонацизм ва рацизм Россияда чўққида. Энг миллатчи, айирмачи, халқ улар

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2018-12-24

Эртаю-кеч инглиз тили ва бошқа тилларни ўрганамиз, Россияга тушиб қолмасликни дуо қилиб сўраймиз

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-03-14

Кимга эртак айтяпсан. Агар биз миллатчи бўлганимизда, Россия аллақачон инқирозга учраган бўларди, биз қайтанга мамлакатдаги бошқа халқлар билан қандай қилиб тинч яшашни биламиз. Украинага боқ, миллатчи-нациклар хоҳлаганини қилса, бу чала мамлакатнинг келажаги йўқлиги, ҳамма нарса инқирозга қараб кетишига яққол мисол бу.

Жавоб бериш