Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-12-06 | Хавфсизлик

Тожикистонда қўлбола портловчи мосламаларни зарарсизлантириш бўйича ЕХҲТ курслари ўтказилди


29 ноябр куни Тожикистоннинг Лоҳур шаҳрида машғулот иштирокчилари ва маслаҳатчилар қўлбола портловчи мосламаларни (ҚПМ) қай тарзда зарарсизлантириш ва қарор қабул қилишга оид масалаларни муҳокама қилишди. (ЕХҲТ/Абдуғани Ваҳобов]

29 ноябр куни Тожикистоннинг Лоҳур шаҳрида машғулот иштирокчилари ва маслаҳатчилар қўлбола портловчи мосламаларни (ҚПМ) қай тарзда зарарсизлантириш ва қарор қабул қилишга оид масалаларни муҳокама қилишди. (ЕХҲТ/Абдуғани Ваҳобов]

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Афғонистон ва Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ва аскарлар ўтган ой охирида Душанбе шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан ташкиллаштирилган қўлбола портловчи мосламарни (ҚПМ) зарарсизлантириш бўйича машғулотларда иштирок этиш учун йиғилдилар.

«Қўлбола портловчи мосламалар: Кириш» курси Тожикистон мудофаа вазирлиги томонидан Қўшма Штатлар армия маркази (USARCENT) билан ҳамкорликда ЕХҲТнинг Душанбедаги дастур идораси томонидан амалга оширилди, дейилади ЕХҲТнинг душанба (3 декабр) кунги баёнотида.

30 ноябр куни якунланган 5 кунлик машғулотларда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган йигирма бир киши қатнашди.

Иштирокчилар Афғонистон ички ишлар вазирлиги, БМТнинг миналарни зарарсизлантириш хизмати, Қозоғистон ва Қирғизистон мудофаа вазирликлари, Тожикистон миналарни зарарсизлантириш миллий маркази, Тожикистон миллий гвардияси, Тожикистон фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси, Тожикистон сапёрлар уюшмаси ва Тожикистонга Норвегиянинг миллий ёрдами каби ташкилотлардан келишган.

Аниқлаш ва ҳимоя қилиш

Машғулотларнинг биринчи қисми замонавий ҳимоя ускуналари намойиши ва аниқлаш усулларини ўз ичига олди, деб хабар берди ЕХҲТ.

Машғулот Душанбедаги ЕХҲТ биносида бўлиб ўтди, унда иштирокчилар учун аралаш гуруҳларда турли амалий машқлар ўтказилди.

Германиянинг металл детекторлари ва қўш датчиклар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлган «Vallon GmbH» компанияси вакили Тим Гетке замонавий аниқлаш қурилмалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Амалий машғулотларнинг иккинчи қисми Душанбе шаҳридан 17 километр узоқликда жойлашган Чимтепадаги Портлаш хавфларини аниқлаш бўйича минтақавий марказга ўқув ташрифи ва Душанбедан 25 километрлик масофадаги Лоҳурда жойлашган машғулотлар майдонида ҚПМни зарарсизлантиришдан иборат бўлди.

Машғулотлар ЕХҲТнинг портловчи моддалар соҳасидаги комплекс ҳамкорлик дастури доирасида ўтказилди.

Машқларнинг кейинги босқичи – қўлбола портловчи мосламаларга қарши кураш бўйича минтақавий машқлар 2019 йилда ўтказилиши режалаштирилган.

Машғулотларининг якуний 3+ босқичи – қўлбола портловчи мосламаларни йўқ қилиш бўйича минтақавий курслар 2020 йилга мўлжалланган.

Хавфсизлик таҳдидларига қарши курашдаги ҳамкорликнинг муҳимлиги

«Ҳамкорлик – олдимиздаги ягона йўл», дейди Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси ходими Томислав Вондрачек. «Мазкур ўқув платформасидан фойдаланиш билим ва тажриба алмашиш имконини беради.»

«Бизни қўллаб-қувватлагани ва мана шундай тадбирлар ўтказишга имкон яратиб бергани учун «USARCENT» ва Тожикистон республикасининг мудофаа вазирлигига миннатдорчлик билдирамиз», деди у.

«Марказий Осиё бўйлаб портловчи моддалар хавфига қарши кураш фақат минтақавий шериклар билан изчил ҳамкорлик орқалигина амалга оширишилиши мумкин», деди «USARCENT»нинг портловчи қуролларни зарарсизлантириш бўйича раҳбари Грег Найлс.

«Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси, ЕХҲТнинг портловчи мосламалар бўйича комплекс ҳамкорлик дастури билан узоқ муддатли муносабатларимиз ҳамкор давлатлар салоҳиятини кучайтиришда муҳим рол ўйнади», деди у.

Сентябрь ойида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан 60 нафар ҳарбий ва ноҳарбий расмийлар Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиёда портловчи мосламалар хавфини камайтириш ва чора кўриш бўйича ЕХҲТнинг 10-семинарида иштирок этдилар.

Иштирокчилар ҚПМ билан ишлаш муаммоларини тилга олиб, улар келтириб чиқарадиган таҳдидлар ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни санаб ўтдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha