Карвонсарой
Технология

Қозоғистон алоқа компаниялари нархларни 50 фоизга арзонлаштиради

Ксения Бондал

Олмаота метросида мобил телефонларидан фойдаланаётган ёшлар, 16 декабр куни олинган сурат. 10 декабр куни Қозоғистон телекоммуникация операторлари абонентлар учун тарифларни 50% гача арзонлаштириш режалари ҳақида эълон қилди. (Ксения Бондал)

Олмаота метросида мобил телефонларидан фойдаланаётган ёшлар, 16 декабр куни олинган сурат. 10 декабр куни Қозоғистон телекоммуникация операторлари абонентлар учун тарифларни 50% гача арзонлаштириш режалари ҳақида эълон қилди. (Ксения Бондал)

ОЛМАОТА – Мамлакат ахборот ва коммуникация вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон телекоммуникация операторлари келаси йилдан ўз абонентлари учун нархларни 50 фоизгача камайтиради.

«Қозоқтелеком» миллий провайдери 2019 йил 1 январдан ўз мижозларига 5% лик чегирма тақдим этади. Бу ҳақда 10 декабр куни ахборот ва коммуникация вазири ўринбосари Дарин Туяков эълон қилди.

«Транстелеcом Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун тахминан 5 фоизлик чегирма таклиф қилади, бу компания жорий нархларининг пастлигидан далолат беради», деб ёзади Zakon.kz. «Қишлоқда яшовчилар ойига 529 (1,40 доллар), шаҳар аҳолиси эса ойига 797 (2,10) доллар тўлайди.»

Шу билан бир вақтда, «КазТрансCом уланиш нархини 50% гача, шунингдек, ойлик абонент тўловини 10 фоизга ва ойлик интернет нархини 15% гача камайтиради», деди у.

Туяковнинг сўзларига кўра, КаР-ТеЛ янги тарифларни жорий этмоқда. Нархлар тахминан 50% га пасайиши кутилмоқда - ойлик тўловлар 1300 тенгедан (3,50 АҚШ доллари) 590 тенгегача (1,60 АҚШ доллари) арзонлашади.

«Kcell янги – Comfort XS+ тарифини ишга туширди», деди у. «Компания нархларни 50% гача арзонлаштирди. Ойлик абонент тўлови 2590 тенгедан (7 АҚШ доллари) 1390 тенгега ($3,70) пасайди.»

Президент ташаббуси

Алоқа компаниялари тарифларни пасайтириш ҳақидаги қарорни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг коммунал хизматлар тарифларини пасайтириш ҳақидаги топшириғига биноан қабул қилганлар. Бу ҳақда Олмаотадаги «DAMU Capital Management» компанияси бош директори Мурат Кастаев Карвонсарой билан суҳбатда айтиб ўтган.

Қозоғистонда электр ва иссиқлик энергиясининг ўртача нархлари ишлаб чиқариш харажатидан 40 фоизга кўп, деган Назарбоев 7 ноябр куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши сессиясида.

«Бу 2016-2017 йилларда 15 та электростанциянинг 38 миллиард тенге (102,4 млн. АҚШ доллари) миқдорида ортиқча даромад олишига сабаб бўлган. Бош прокуратура идораси бунга барҳам берди», деди Назарбоев энергетика вазири Канат Бозумбаевга юзланиб.

Бош прокуратура идораси бу масалани синчиковлик билан ўрганиб чиқади ва монополиячиларнинг нархларни ошириши жазоланади, деди у.

«Бошқачи қилин айтганда, президент мобил алоқа корхоналарига тўғридан-тўғри нархларни пасайтиришга буйруқ бермаган бўлса-да, муҳим хизматлар, жумладан, аҳоли учун алоқа хизматлари нархини тушириш бўйича сиёсий қатъийлик белгиланди», деди Кастаев.

Аҳоли учун янги йил совғаси

Мобил алоқа фойдаланувчилари нархларнинг пасайишини олқишламоқда.

Чимкентлик Зауре Балтаеванинг айтишича, бу унинг оиласи учун енгиллик туғдиради.

«Турмуш ўртоғим, ўзим ва уч фарзандим мобил телефондан фойдаланамиз ва бу хизмат учун ҳар ой 8000-9000 тенге (22-24 АҚШ доллари) сарфлаймиз», деди у Карвонсарой нашрига.

«Албатта, бунинг ярмисини тўлашни хоҳлаган бўлардик», деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги замонда мобил телефонларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.

Олмаоталик Екатерина Воронова ҳам Балтаеванинг фикрларига қўшилади, аммо нархларнинг тушиши хизмат кўрсатиш сифатининг пасайишига олиб келишидан хавотирда.

Карвонсарой билан суҳбатда у мазкур ўзгаришларнинг аудио сифати ёки интернет тезлигига таъсир қилишини истамаслигини айтади.

Нархларнинг пасайиши ҳукуматнинг ташаббуси билан амалга оширилгани учун унинг имижига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, мобил алоқа операторлари учун янги фойдаланувчиларни жалб қилишга имкон яратади, деди Миллий телекоммуникация уюшмасининг илмий-маслаҳат маркази раҳбари, олмаоталик Евгений Малишевский.

«Бугунги кунда WhatsApp, Facebook Messenger ва Skype қўнғироқларга кетадиган пулни иқтисод қилишга ёрдам берадиган муқобил йўллар кўп, шу боис мобил операторларнинг даромадлари камайган», деди у Карвонсаройга.

Унинг сўзларига кўра, 2017 ва 2018 йиллар оралиғида интернет-трафик ҳажми 100 фоизга ошган бўлса-да, компанияларнинг даромади 8-10 фоизга кўтарилган, холос.

Шу сабаб, компаниялар овозли қўнғироқлар хизмати жозибадорлигини тиклаши керак, тарифларни арзонлаштириш эса мижозлар сонини ошириш йўлларидан биридир, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мақоланинг бир-бирига мос келмаган сарлавҳа ва сурати одамни ўйлантириб қўйди. Қозоғистонда мобил хизматлар 50 фоизга арзонлаштириладими? Мақоладан тушунишимча, бундай эмас.

Жавоб бериш

Ҳа, эҳтимол нархлар арзонлаштирилгандир, ЛEКИН гигабайтлар ва бошқа компанияларга чиқувчи қўнғироқлар камайган

Жавоб бериш