Карвонсарой
Жамият

Қозоғистоннинг «Айка» фильми Оскарга даъвогар хорижий тилдаги фильмлар шорт-листидан жой олди

Айдар Ашимов

Суратда: Фильм бош қаҳрамони – Айка (актриса Самал Еслямова). Фильмда унинг бир қиш давомида кўрган-кечирганлари тасвирланган. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Суратда: Фильм бош қаҳрамони – Айка (актриса Самал Еслямова). Фильмда унинг бир қиш давомида кўрган-кечирганлари тасвирланган. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Қозоғистонлик актриса Самал Еслямова ўтган йилнинг май ойида Канн кинофестивалида энг яхши актриса унвонига сазовор бўлган эди. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Қозоғистонлик актриса Самал Еслямова ўтган йилнинг май ойида Канн кинофестивалида энг яхши актриса унвонига сазовор бўлган эди. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Айка ролини ижро этган қозоқ актрисаси Самал Еслямова. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Айка ролини ижро этган қозоқ актрисаси Самал Еслямова. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Самал Еслямова «Айка» фильмидаги роли учун 2018 йилда Қозоғистонда «Халқ севган санъаткор» мукофотига сазовор бўлган. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Самал Еслямова «Айка» фильмидаги роли учун 2018 йилда Қозоғистонда «Халқ севган санъаткор» мукофотига сазовор бўлган. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

ОСТОНА – АҚШ кинематография санъати ва фани академиясига кўра, қозоқ режиссёри Сергей Дворцевойнинг «Айка» фильми 2019 йилги Оскар мукофотига даъвогарлик қилаётган 9 хорижий фильм рўйхатига киритилди.

Шорт-лист академия томонидан 17 декабр куни эълон қилинган.

«91-Оскар мукофотининг «Энг яхши хорижий фильм» номинацияси учун кейинги босқичда 9 та фильм кураш олиб боради. Улар жами 87 фильм орасидан саралаб олинди», дейилади академия баёнотида.

«Академиянинг овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга аъзолари овоз беришдан олдин барча 9 та фильмни кўриб чиқадилар», дейилади хабарда.

Қозоғистонлик режиссёр Сергей Дворцевойнинг «Айка» фильми Оскар мукофотига даъвогар хорижий тилдаги фильмлар шорт-листига кирган. Суратда – фильм постери. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Қозоғистонлик режиссёр Сергей Дворцевойнинг «Айка» фильми Оскар мукофотига даъвогар хорижий тилдаги фильмлар шорт-листига кирган. Суратда – фильм постери. (Самал Еслямова тақдим этган сурат)

Оскар мукофотини топшириш маросими 24 февраль куни Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистонлик режиссёр Сергей Дворцевой Москвада киночиликка ўқиган бўлиб, «Айка» (2018), «Лола» (2008) ва «Жаннат» (1995) фильмлари билан машҳур. Қозоқ даштларида яшовчи чўпонлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Лола» («Тюльпан») кинофильми 2008 йилда Канн кинофестивалининг «Ўзгача нигоҳ» махсус совринига лойиқ кўрилган эди.

«Айка»

«Айка» фильмида қирғизистонлик ишсиз ёлғиз онанинг Москвадаги ҳаёт-мамот кураши тасвирланади. Бош мавзу – меҳнат мигрантларининг оғир ҳаёти ва оналик машаққатлари.

Қозоғистонлик Самал Еслямова роль ижро этган фильмда бош қаҳрамон ҳаётидаги воқеалар қишда содир бўлади.

«Лола» («Тюльпан») фильмида ҳам бош ролни ижро этган Еслямова ўтган йилнинг май ойида «Айка»даги роли учун Канн кинофестивалининг «Энг яхши актриса» мукофотига сазовор бўлган эди.

«Айка» 6 йил давомида, асосан Москвада ва қиш фаслида суратга олинган.

«Айка»да қирғизистонлик ёш меҳнат мигрантининг ҳаёти акс эттирилган, дейди остоналик кинотанқидчи Артур Ермолаев. «Қиз Москвада ноқонуний равишда ишлайди ва Россиядаги меҳнат мигрантлари тўқнаш келадиган барча муаммолардан азият чекади. У иш излайди, пулсиз қолади ва зўравонликлардан жабр кўради».

«У ҳомиладор бўлиб қолади, бола туғади, бироқ уни туғруқхонада ташлаб кетади. Кейинроқ, ўз хатосини англаб етиб, фарзандини қидириб топиш учун қўлидан келган барча ишни қилади».

Фильм қайғули воқеликка асосланган, дейди Дворцевой.

«Интернетда ўқиб қолдим – биргина 2012 йилнинг ўзида Москва туғруқхоналарида 248 та қирғизистонлик она ўз фарзандларини ташлаб кетган», деди Дворцевой BBC билан суҳбатда.

«Бу менга жуда ғалати туюлди: улар нега бундай қилишади?» дейди у. «Москвага келган мигрант аёллар ва ёш қизлар фарзандларини боқа олмаганликлари сабабли улардан воз кечишган ва эҳтимол, ҳозир ҳам шундай қилмоқдалар.»

Фильм илиқ қарши олинди

Қозоғистонликлар «Айка» фильмини ўтган йилнинг сентябрь ойида Олмаота фестивали чоғида томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

Шу билан бир вақтда, Еслямова 2018 йилда ўз мамлакатида «Халқ севган санъаткор» унвонига сазовор бўлган. Бу ҳақда Tengri News сайти 23 декабрь куни ушбу мукофот ҳақидаги пресс-релизга таяниб хабар қилди.

«Фильм оғир, аммо кўнгилга яқин», дейди «Айка»нинг премьерасида иштирок этган олмаоталик томошабинлардан бири Сабина Базарбаева.

«Бу оддийгина қиз сизга танишларингиз – дугоналарингиз, сингилларингизни ёдга солиши мумкин – уларнинг ҳар бири шундай мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолиши мумкин эди.»

«Мамлакатимизда бу каби сифатли фильмлар суратга олинаётганидан мамнунман», дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Айка филмида фақат ҳақиқат тасвирга олинган

Жавоб бериш