Карвонсарой
Дипломатия

Ўзбекистоннинг 2019 йилги ташқи сиёсатида Афғонистон муҳим ўринни эгаллайди

Максим Енисеев

Ўзбекистон темир йўллари ишчилари Фарғона водийсидаги Қамчиқ туннелида рельслар ўрнатмоқдалар, туннел 2016 йилда очилган. (Ўзбекистон темир йўллари)

Ўзбекистон темир йўллари ишчилари Фарғона водийсидаги Қамчиқ туннелида рельслар ўрнатмоқдалар, туннел 2016 йилда очилган. (Ўзбекистон темир йўллари)

Термиз шаҳрида жойлашган ўқув марказидаги Ўзбекистон ва Афғонистон талабалари, 2018 йилнинг май ойи. (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги)

Термиз шаҳрида жойлашган ўқув марказидаги Ўзбекистон ва Афғонистон талабалари, 2018 йилнинг май ойи. (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги)

2018 йил 19 ноябр куни Афғонистон Олий таълим вазирлигига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та автобус ҳадя қилинди. (Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги)

2018 йил 19 ноябр куни Афғонистон Олий таълим вазирлигига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та автобус ҳадя қилинди. (Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги)

ТОШКЕНТ – 2019 йилда Афғонистон Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор масала бўлиб қолади, дейди расмийлар ва таҳлилчилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат устувор йўналишлари белгилаб берган 28 декабр кунги парламентга мурожаатида Ўзбекистоннинг Афғонистонда олиб бораётган йирик инфратузилма лойиҳаларини санаб ўтди ва афғон урушини тугатишда ёрдам бериш ниятида эканлигини таъкидлади.

Марказий Осиёда хавфсизлик ва бардавом тараққиётни таъминлашда Афғонистон муҳим роль ўйнайди, деди Мирзиёев. Афғонистонни барқарорлаштиришнинг ягона йўли унинг иқтисодини тиклашдир, деб қўшимча қилди у.

«Мирзиёев ташқи сиёсат учун ажратган нутқининг деярли 90 фоизини Афғонистонга бағишлади», деди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хон Карвонсарой нашрига.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани (чапда) ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгда) 2017 йил декабр ойида Ғанининг Тошкентга ташрифи давомида. Учрашув давомида томонлар Мозори Шариф ва Хирот ўртасида темирйўл барпо этишга келишиб олдилар. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Афғонистон президенти Ашраф Ғани (чапда) ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгда) 2017 йил декабр ойида Ғанининг Тошкентга ташрифи давомида. Учрашув давомида томонлар Мозори Шариф ва Хирот ўртасида темирйўл барпо этишга келишиб олдилар. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

«Бу Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси билан муносабатарга жиддий эътибор қаратаётганидан дарак беради», деди у. «Президент Кобул орқали темир йўл ўтказиш масаласини кўтаргани муҳим. Бу минтақадаги бутун логистика бозорини тубдан ўзгартириб юборадиган дадил лойиҳадир.»

Хон тилга олган темирйўл Ўзбекистон Мозори Шарифдан Покистоннинг Пешоваригача қуришни режалаштираётган темир йўлидир.

Ўтган йил март ойида Тошкент мезбонлик қилган Афғонистонга оид халқаро тинчлик анжуманида Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ниятида эканлигини намойиш қилган эди.

Икки кун давом этган тинчлик анжуманида 20 дан ортиқ мамлакат ва ташкилотлар, жумладан, Афғонистон президенти Ашраф Ғани иштирок этишди.

Қўшма темирйўл лойиҳалари

2017 йил декабрида Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида Ғани ва Мирзиёев Мозори Шариф ва Ҳирот ўртасида темирйўл барпо этишга келишувни имзоладилар. Айни дамда Ўзбекистон томонидан қурилган Афғонистондаги ягона темир йўл Ўзбекистонинг Ҳайратонидан Мозори Шарифгача чўзилган.

Режадаги темир йўл Ўзбекистон қурган йўналишни узайтиради. Давлатлар ҳамон донорларни изламоқда, аммо Ўзбекистон ўз ҳисобидан 500 миллион доллар (4,2 триллион сўм) ажратишга тайёр.

Ўтган йилнинг 15-17 май кунлари Мирзиёевнинг Қўшма Штатларга қилган расмий ташрифи чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп унга темирйўлни барпо этишда сиёсий ва консултатив ёрдамини таклиф қилди.

Мирзиёев «Афғонистондаги темирйўлни қуришда Қўшма Штатлар ҳал қилувчи рўл ойнайдиган халқаро молиявий ташкилотларидан маблағ олиш масаласини кўтарди», деб хабар берган Gazeta.uz нашри.

Мозори Шариф – Қобул – Пешовар йўналиши

Ҳиротдаги темир йўлни якунлашга маблағ ажратиш муаммосидан ташқари, Ўзбекистон бундан-да йирик лойиҳа – Мозори Шарифдан Покистоннинг Пешоварига қадар бўлган темирйўл режасини кўриб чиқишни бошлади.

3-4 декабр кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темир йўллари раҳбарлари лойиҳани муҳокама қилиш учун Тошкентга йиғилдилар.

Ўзбекистон темир йўллари расмийлари лойиҳани «ҳеч бир шубҳасиз, тарихий» деб номлади.

Учрашувдан сўнг томонлар лойиҳани якунлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳи ва молиявий консорциум тузиш тўғрисида келишув имзоладилар.

Режадаги темирйўл 573 километрга чўзилади, у Ҳиндикуш тоғларидан еттита туннел орқали ўтади, деб айтилган учрашув давомидаги муҳокамада. Энг узун туннел 30 километрни ташкил қилади.

Лойиҳанинг тахминий қиймати ошкор қилинмаган.

«Янги электрлашган Мозори Шариф – Пешовар темир йўли савдони кучайтириб, Европа, Марказий Осиё, Покистон, Ҳиндистон ва ундан ташқаридаги давлатлар билан Жануби-шарқий Осиё ўртасидаги экспорт ва импорт ҳажмини оширади», деди Тошкентдаги Тадқиқотларни ахборотлаштириш маркази раҳбари Умидулла Ибрагимов лойиҳа тақдимотида.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 28 ноябр куни Женевада бўлиб ўтган, Афғонистон масаласига бағишланган анжуман давомида Ғани билан учрашуви чоғида Мозори Шариф – Пешовар темир йўли қурилишини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.

Темирйўл Европа Иттифоқи қўллаб-қувватлайдиган Евроосиёнинг ўзаро ҳамжиҳатлигининг бир қисмига айланиши мумкин, деди Камилов.

CASA-1000 лойиҳаси ва гуманитар ёрдам

Шу билан бирга, Камилов Марказий Осиё Жанубий Осиё электр узатиш ва савдо лойиҳасини (CASA-1000) ҳам тилга олди.

2020 йилда тугалланиши назарда тутилган бу лойиҳа Қирғизистон ва Тожикистондан қўшимча электр қувватини Афғонистон ва Покистонга етказиб берувчи электр узатиш линияси қурилишини ўз ичига олади.

Ўзбекистон бу лойиҳани қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистоннинг Сурхонидан Афғонистоннинг Пули Хумри шаҳригача узатиладиган электр узатиш линиясини барпо этишни мақсад қилган.

«Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линияси Ўзбекистондан Афғонистонга электр етказиб беришни 70 фоизга ошириш ва бир йилда 6 миллиард киловатт электр энергияси етказиш имкониятини беради», деди Камилов Женевада. «Электр узатиш линияси Кобулни Марказий Осиёдаги ягона энергия тизимига улайди.»

Шу билан бирга, Камилов Афғонистон манфаатлари йўлида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган гуманитар лойиҳаларини, жумладан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида афғон фуқаролари учун мўлжалланган таълим марказини ва тақдим этилаётган гуманитар ёрдамни ҳам ҳам тилга олди.

Сўнгги хайрли ташаббуслардан бири 19 ноябр куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та автобуснинг Афғонистонга етказиб берилиши бўлди. Бу автобуслардан Афғонистон Олий таълим вазирлиги фойдаланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳақиқатдан ҳам «устувор»ми? Саройнинг тиланчилари қачондир текширилган ахборотни ҳам чоп этишадими??!!

Жавоб бериш