| Оммавий ахборот воситалари

Facebook Марказий Осиёга қаратилган «Спутник» билан боғлиқ сохта аккаунтларни фош этди

Карвонсарой


Самртфондаги Facebook ижтимоий тармоғи логотипи, 15 январь. (LOIC VENANCE/AFP)

Самртфондаги Facebook ижтимоий тармоғи логотипи, 15 январь. (LOIC VENANCE/AFP)

Минтақада Россия янгиликлари ва ташвиқотига ишонч тобора сўниб бораётганига қарамай, Россия Марказий Осиёда дезинформация ва сохталаштирилган фактларни тарқатиш ҳаракатларини тўхтатгани йўқ.

Ўтган ҳафта Facebook Россияда очилган ва ижтимоий тармоқларда «мувофиқлаштирилган шубҳали хатти-ҳаракатлар» деб номланган фаолият билан боғлиқ бўлган ҳамда бир қатор давлатлар, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга таъсир кўрсатган 500 дан ортиқ саҳифа, гуруҳ ва аккаунтларни ўчирганини эълон қилди.

Россиянинг таъсир чоралари

Facebook қаллоб фойдаланувчиларни фош этиш бўйича сўнгги чоралари давомида икки бор Россияда жойлашган таъсир операциялари қурбони бўлганини аниқлади, улардан бири Марказий Осиё ва бир қатор собиқ Совет республикаларида фаол бўлган бўлса, иккинчиси Украинани нишонга олган.


Россиянинг асосий онлайн медиа-ташкилоти бўлмиш «Спутник» сохта хабарлар ва миш-миш тарқатганлиги учун доим танқидга учраб келади. (Спутник)

Россиянинг асосий онлайн медиа-ташкилоти бўлмиш «Спутник» сохта хабарлар ва миш-миш тарқатганлиги учун доим танқидга учраб келади. (Спутник)

«Бу операциялар орасида боғлиқлик топилмаган бўлса-да, уларнинг иккови ҳам аккаунтлар тармоғини яратиб ўзлари ва фаолиятлари ҳақида сохта хабар тарқатиш каби ўхшаш тактикадан фойдаланган», деди Facebook'нинг киберхавфсизлик сиёсати бўлими бошлиғи Натаниел Глейчер 17 январь куни қолдирган хабарида.

Компания 364 та саҳифа ва аккаунтни ўчирди, улар ўзларини мустақил янгилик сайтлари ёки умумий хабарлар сайтлари деб кўрсатган, аслида эса Россиянинг асосий онлайн медиа нашри бўлган «Спутник» ходимларига алоқадор ва Кремлнинг ташвиқот қуроли бўлган, деди у.

«Ўз шахсларини сохталаштирганликларига қарамай, биз бу саҳифа ва аккаунтлар Москвада «Спутник» ахборот агентлиги ходимлари билан боғлиқ эканини аниқладик, баъзи саҳифалар НАТОга қарши фикрлар, норозилик ҳаракатлари ва аксилкоррупциявий мавзуларда постлар ёзиб қолдирган», деди у.

«Спутник» унга тегишли Facebook саҳифалари ва аккаунтлари ўчирилганини тасдиқлар экан, бу ҳаракат «шубҳасиз сиёсий қарор ва фактлар цензураси эканлигини» айтган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ Facebook'га қарашли Инстаграмдан Украинани нишонга олган Россияда жойлашган тармоқнинг бир қисми деб топилган 107 та саҳифа, гуруҳ ва аккаунтни ҳам ўчирган.

«Биз АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар вақтида Россияга тегишли фаолият билан техник боғлиқликни, жумладан аввалги Интернет тадқиқот агентлиги (ИРА) фаолиятига ўхшаш хусусиятларни аниқладик», деди Глейчер.

ИРА Санкт-Петербургда жойлашган «троллар фабрикаси» бўлиб, бутун дунёда, жумладан Марказий Осиёда жамоатчилик фикрига таъсир қилишга уринишда айбланган.

Ҳар куни троллар фабрикаси ходимлари янгиликлар ёки форумларда минглаб фикр-мулоҳазалар, постлар ёзишган ва бошқа блоггерларга жавоб қайтаришган, деган эди ИРАнинг собиқ ходими Марат Буркхард 2015 йил март ойида Озод Европа/Озодлик радиосига берган интервьюсида.

Бу Марказий Осиёни нишонга олган сохта аккаунтларнинг Facebook томонидан ёпиб қўйилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Ўтган йил апрель ойида, компания Россияда жойлашган ИРАга алоқадор Федерал янгиликлар агентлигининг Facebook ва Инстаграмдаги юзлаб аккаунтларини ўчирган.

Россия троллар фабрикаси жаб этилганига «шубҳа йўқ»

Марказий Осиёлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Россиянинг дезинформация кампанияларига ишонмай қўйган ва Facebook'нинг шубҳали аккаунтларига нисбатан қатъий чоралар кўрганини қўллаб-қувватламоқда.

«Бугунги кунда замонавий ижтимоий тармоқлар дўстлар ва танишларни бир-бирига боғлайдиган жойгина эмас», дейди Остонадаги ижтимоий муносабатлар мутахассиси Алима Сулейменова.

«Табиийки, онлайн платформалар ахборотни манипуляция қилишнинг ғирром усулларидан оммага таъсир ўтказишда иштирок этадиган сиёсий кучлар орасида машҳур», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу усуллар сохта саҳифалар ва уйдирма фактларни ўз ичига олади.»

«Facebook учун ўз платформасини тартибга келтириш ва бундай фаолиятларни жиловлаш вақти келди», деди у.

«Бу Россия троллар фабрикасининг иши эканлигига шубҳам йўқ», дейди олмаоталик тадбиркор Саят Жумахан Карвонсарой нашрига. «Юзлаб сохта аккаунтлар яратиш, ташвиқий ва бўҳтон мақолаларни ёзиш, шунингдек, нафрат қўзғаш уларнинг белгиси.»

«Улар Марказий Осиёда ҳам фаолият олиб боради», деди у. «Минтақамиз давлатларида улар Кремль ёқтирмайдиган ҳамда Қозоғистон учун янги, устувор йўналишлар ҳақида ўз фикрларини билдирган маҳаллий фаолларнинг обрўсини тўкадилар.»

«Россиянинг троллари ўзликни англаш ва маданий қадриятларни тиклашга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни «фашизм» деб қабул қиладилар», деди у. «Улар ахлоқсиз ва қўпол тилда ёзишга ҳам тайёрлар.»

«Россия қилмишига яраша жазо олади»

«Facebook тўғри қиляпти», дейди бишкеклик блогер Руслан Исаев.

«Бундай саҳифалар ёпиб қўйилгани маъқул», деди у Карвонсаройга. «Бугунги кунда глобал вазият ҳар қачонгидан ҳам қалтисроқ бўлиб бормоқда, бундай сохта саҳифалар эса уни баттар аланга олдириб, янада кескинлаштиради.»

«Умид қиламанки, ҳукуматимиз бундай хатти-ҳаракатларни кузатиб боради ва хориждан кириб келадиган ахборот фитналарининг олдини олади», деди у.

«Бу кетишда Россия бир кун ўз бошига етади», дейди Қирғизистоннинг Қораболтасидан бўлган уй бекаси Алия Сеитова. «Шунақа тажовузкор сиёсат юритаётгани туфайли у ҳеч кимга ёқмай қолган».

«Россиянинг деярли дўстлари қолмади», деди у Карвонсаройга. «Ҳатто бизнинг меҳнат мигрантларимиз ҳам россияликларнинг такаббурона муносабатларидан ҳафсалалари пир бўлиб, уйларига қайтиб келишмоқда.»

Сизга мақола ёқдими?

50
36
Йўқ
Фикрлар 4
Сиёсат Captcha
| 2019-05-08

Россиянинг ифлос ташвиқотига ана шундай кескин жавоблар қайтарилиши керак.

Жавоб бериш
| 2019-04-19

«Россияга бирор балога йўлиқади» деб жиддий айтяпсизми? Ҳеч қандай аниқ далиллар йўқ, уй бекаси Алия Семитованинг сўзларини ҳисобга олмаганда. Бугунги кунда ҳақиқат ким тарафда? Улардами, биздами? Балки сиздадир? Бу худди шундай ташвиқот, фақат бошқа тарафга қаратилган.

Жавоб бериш
| 2019-01-30

Кремль ботлари учун қора кунлар келмоқда.

Жавоб бериш
| 2019-05-12

иншааллоҳ

Жавоб бериш