Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-01-29 | Сиёсат

Марказий Осиё давлатлари лотин алифбосига ўтмоқдалар


Ўтган йилнинг 22 март куни Олмаотада мегаполиснинг минглаб меҳмонлари баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўзни нишонламоқдалар. Байрам номи қозоқ тилида лотин имлосида ёзилган. (Олмаота шаҳар ҳокимияти)

Ўтган йилнинг 22 март куни Олмаотада мегаполиснинг минглаб меҳмонлари баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўзни нишонламоқдалар. Байрам номи қозоқ тилида лотин имлосида ёзилган. (Олмаота шаҳар ҳокимияти)

Канат Алтинбаев

Марказий Осиё давлатлари ўн йилликлардан бери рус тилидан узоқлашиб, ўз она тилларига ўтиш жараёнини давом эттирмоқдалар.

1991 йилда мустақилликка эришганларидан сўнг Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий тил даражасини кўтариб, қозоқ, қирғиз, тожик ва ўзбек тилларига мос равишда давлат тили мақомини берганлар.

Кейинги босқич эса кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтиш бўлиб, бу жараён узоқ вақтни талаб этди.


Турли синфлар учун мўлжалланган қирғиз тили дарсликлари. (Канат Алтинбаев)

Турли синфлар учун мўлжалланган қирғиз тили дарсликлари. (Канат Алтинбаев)


Қирғиз тилида ҳарф тераётган аёл, Бишкек, 21 январь. (Канат Алтинбаев)

Қирғиз тилида ҳарф тераётган аёл, Бишкек, 21 январь. (Канат Алтинбаев)

Ўзбекистон биринчи бўлиб бундай ўзгаришни амалга оширган бўлиб, жараён 1990 йиллар аввалида бошланган.

2001 йилдан бошлаб Ўзбекистон лотин ёзувини тангаларда акс эттирди, 2004 йилдан эса айрим расмий вебсайтлар ҳам мазкур алифбога ўтди. Давлатнинг бош телеканали «Ўзбекистон телеканали» лотин ёзувига асосланган ўзбек тилидан фойдалана бошлади. Мамлакат бўйлаб кўчаларнинг номлари ҳам лотин алифбосида ёзила бошлаган.

Қирғизистон ва Тожикистон ҳамон кирилл ёзувидан фойдаланади.

«Ўз уйимизни барпо этишимиз керак»

Қозоғистонда ҳам худди Ўзбекистондаги каби янги алифбога ўтиш жараёни бошланган.

Модернизация саъй-ҳаракатлари доирасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2007 йилнинг 12 апрель куни мамлакатнинг кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтиши учун муддат белгилади.

Режага кўра, мамлакат 2025 йилгача лотин ёзувига ўтишни кўзламоқда.

Аҳолисининг кўпчилиги қозоқ тилини деярли билмайдиган русийзабонлардан иборат Қостанай вилоятида расмийлар 2019 йилда ҳукумат ва ижтимоий ташкилотлар биноларининг ёзувларини лотин алифбосида ўтказишни режалаштирмоқдалар.

Қостанайда бу йили иш жуда қизғин бўлади, деди ушбу ташаббус асосчиларидан бири бўлган Қостанай ҳокими Архимед Муҳамбетов 21 январь куни ҳокимиятда олиб борилган муҳокамалар вақтида.

Ҳокимият лотин ёзувига ўтиш учун 19 миллион тенгега (50 минг АҚШ доллари) яқин маблағ ажратди, деди Қостанай вилоятининг тилларни ривожлантириш бўлими раҳбари Гулжан Мендекинова муҳокама чоғида.

Унинг сўзларига кўра, бюджетнинг ярми 21 та ижтимоий лойиҳани амалга оширган нодавлат ташкилоти томинидан ажратилган.

Кўп мактаблар ўз номларини лотин имлосида ёзмоқда ва улар ўзгартирилмоқда, деди Мендекинова. Янги бинолар, хиёбон ва майдонлар каби бошқа жамоат жойларининг номлари, ахборотлари ҳам энди лотин тилида ёзилиши керак.

Ўзгаришлар бошқа соҳаларда ҳам жорий қилинмоқда. 2018 йил бошида телеканаллар ва босма нашрлар лотин имлосига ўтишни бошлади, деб хабар берди Казинформ.

Олмаоталик мултипликатор Мурат Дилманов орфографик ўзгаришни қўллаб-қувватлашини айтади.

«Лотин ёзувидаги қозоқ тили менга маъқул бўлди. Янги имло грамматикага салбий таъсир қилмайди деган умиддаман», деди у Карвонсарой нашрига.

Янги сиёсатга қаршилар эса, Қозоғистонда имло масаласидан кўра муҳимроқ муаммолар талай эканини таъкидламоқдалар.

«Муаммоларимиз етарлича, хрушевкалардан фойдаланмай ўз уйимизни қуришимиз зарур», деди Дилманов бундай танқидларга жавобан.

Рус тили бўйича референдум

Кирилл ёзувидан лотинга ўтиш бўйича худди шу каби талаблар Қирғизистонда ҳам янграмоқда. Қирғизистонлик фаоллар мамлакатда рус тили тақдирини ҳал қилиш учун энг аввало умумхалқ референдумини ўтказишга чақирмоқдалар.

15 январь куни 47 ташкилот, жумладан, сиёсий партиялар, фаоллар ва фуқаролик гуруҳлари вакиллари иштирокида ўтган «Қирғизистон – кеча, бугун ва эртага» қурултойида рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилиш масаласи кўтарилди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Қирғизистонда фақат битта давлат тили бўлиши керак – у ҳам бўлса қирғиз тили, деб уқтирмоқда улар.

Конституциявий ислоҳотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан олимлар 24 ноябрь куни референдум ўтказишни таклиф қилмоқдалар.

Қирғизистон ҳукумати 2000 йил май ойида қирғиз тилига давлат тили ва рус тилига расмий тил мақомини берувчи қонунни имзолаган, уларнинг иккови ҳам давлат ва ҳуқуқ соҳаларида, шунингдек, миллатлараро мулоқотда ҳам қўлланиши мумкинлиги белгиланган эди.

Қирғиз тили техник жиҳатдан рус тилидан устунроқ бўлса-да, бу қонун қирғиз ва рус тилларини бир хил даражага қўйган эди.

Қонун 2000 йил 24 май куни ўша вақтдаги президент Асқар Акаев томонидан чиқарилган рус тилини ривожлантиришга оид фармонга асосланган.

Фармон қирғиз тилида сўзлашувчи кўпчилик ҳукуматни бошқаришни бошлаганидан сўнг, бой ва малакали русийзабонларни камситилиш хавфи туфайли мамлакатни тарк этиш ниятидан қайтаришни кўзлаган эди.

Қирғизистон миллий статистика қўмитасига кўра, 1991-2000 йиллар оралиғида Қирғизистонни 400 мингга яқин фуқаро тарк этган. Уларнинг кўпчилиги Россияга кўчиб кетган.

«1993 йилдаги Конституцияда рус тилига расмий тил мақоми берилмаган эди», дейди бишкеклик фаоллардан бири, қурултойнинг ташкилий қўмитаси аъзоси Айбек Бузурманкулов.

Ўшанда Қирғизистон конституциясида қирғиз тилига давлат тили мақоми берилган бўлиб, айни вақтда «рус тили ва республика аҳолиси томонидан қўлланиладиган барча бошқа тилларнинг сақлаб қолиниши, тенг ҳуқуқли ва эркин ривожланиши» кафолатланган эди.

Қирғиз тили ривожланишини қўллаб-қувватлаш

Собиқ бош прокурор ва депутат Азимбек Бекназаровга кўра, Акаев 2000 йилда рус тилига расмий тил мақомини берар экан, 1993 йилда қирғиз тилини асосий давлат тили сифатида белгилаб қўйган конституция меъёрларига хилоф иш тутган.

«Савол туғилади – бу ташаббус мамлакат бош қонунига хилоф равишда кучга киритилган экан, нима учун орқага қайтиб уни қайта кўриб чиқмаслик керак?», деди у Карвонсарой нашрига. У мазкур масала сўнгги ҳафталарда Қирғизистон аҳолиси орасида қайтадан муҳокама қилина бошлаганини эслатиб ўтган.

«Бугунги кунда биз суверен давлатмиз ва қўшни Қозоғистон каби лотин алифбосига ўтиш масаласини ҳам кўтариб чиқишга ҳақлимиз», деди у мамлакатнинг лотин ёзувига ўтиш эҳтимолини назарда тутар экан.

«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси сифатида ўз тилимиз ва маданиятимизни жаҳон даражасига олиб чиқишимиз лозим.»

Қирғизистонда рус тилига расмий тил мақоми берилганидан сўнг, қирғиз тили ривожланишдан тўхтаб қолди, деди у 1990-йилларда қирғиз тилининг мамлакатдаги асосий тил сифатида мураккаблашиб, луғавий бойлиги ошиб борганини назарда тутар экан.

«Биз қонунларни ўз давлат тилимизда ёзишимиз шарт, рус тили эса миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолиши керак», деди у.

Рус тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилиш масаласи ноябрь ойида ўтадиган референдумда ҳал этилади, деди Бекназаров.

Қирғиз тилининг мақомини мустаҳкамлаш жамиятнинг ўзликни англаши йўлидаги табиий жараёндир, дейди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Тимур Исабаев.

«Бу бизнинг тилимиз, маданиятимиз, бизнинг боримиз. Албатта, уни қўллаб-қувватлашимиз даркор», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 11

Фикрлар 3

Captcha
Comment bubble | 2019-02-11

Молдоваликлар ҳам турк эмас, лекин биринчи бўлиб лотин ёзувига ўтишган

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-02

Тожикистоннинг лотин алифбосига ўтишига ҳожат йўқ, улар ахир турклар эмас-ку.

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-02-03

Нега фақат турклар лотинга ўтиши керак?

Жавоб бериш