Карвонсарой
Хавфсизлик

СДК қўмондони: «Ислом давлати» бир ой ичида тор-мор этилади

AFP

Сурияда мағлуб этилган ИД автомашинаси қолдиқлари. (СДК)

Сурияда мағлуб этилган ИД автомашинаси қолдиқлари. (СДК)

Сурияда «Ислом давлати»га (ИД) қарши операция якунига етмоқда, бир ой ичида жангариларнинг сўнгги ўчоқлари бутунлай йўқ қилинади , дейди бош қўмондон.

«Аскарларимизнинг ИД ва унинг сўнгги ўчоғига қарши операцияси якунига етган ва ҳозирда ИД жангарилари битта туманда қуршовга олинган», деди СДК бош қўмондони Мазлум Кобаний.

СДК Сурия шарқидаги Фрот водийсида гуруҳнинг сўнгги қаршилик ўчоқларини тор-мор этиш бўйича операциянинг якуний босқичини халқаро коалиция кўмагида амалга оширмоқда.

Ушбу ҳудудда бўлиб турган ИД қолдиқларини йўқ қилиш учун бизга бир ой керак бўлади, деди Кобаний Сурия шимоли-шарқидаги Ал-Ҳасаке шаҳрида.

СДК бош қўмондони Мазлум Кобаний Суриянинг Ҳасаке шаҳри яқинида AFP мухбири билан суҳбатлашмоқда, 24 январь. (Делил Сулаймон/AFP)

СДК бош қўмондони Мазлум Кобаний Суриянинг Ҳасаке шаҳри яқинида AFP мухбири билан суҳбатлашмоқда, 24 январь. (Делил Сулаймон/AFP)

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, «Хажин дараси» деб аталувчи ҳудудда бўлиб ўтган шиддатли жанглар давомида иккала тарафдан юзлаб одамлар ҳалок бўлганлар.

«Уйқудаги гуруҳлар»

Ўтган йили ИД Хажин шаҳарчасини қўлдан бой берган бўлиб, унинг кучсизланиши натижасида Араб-Курд иттифоқи гуруҳ назоратида бўлган қишлоқларни кетма-кет забт эта бошлади.

Кобанийнинг сўзларига кўра, 2017 йилда гуруҳ СДК томонидан Суриядаги норасмий пойтахти – Раққадан қувиб чиқарилганидан кейин ИД ўз стратегиясини ўзгартиргани сабабли жанг олиб бориш қийинлашган.

Янги тактикалар «уйқудаги гуруҳлар, махфий ёллаш амалиётлари, ҳудкушлик ҳужумлари, портлашлар ва қотилликларни амалга оширишни» ўз ичига олади, дейди у.

«Уларнинг ҳарбий ҳозирлиги ўз екунига етгач, ИДнинг ҳарбий кучларимизга қарши операциялари кучайиши кутилмоқда», деди у.

ИД Суриянинг улкан Бадия саҳросида ўз ҳозирлигини сақлаб қолган ва СДК назоратидаги ҳудудларга қарата ҳужумлар амалга оширилишини айтган.

СДК Суриядаги халқаро коалициянинг асосий ҳамкори бўлиб, ўз хавфсизлигини кафолатлаш мақсадида Сурия ҳукуматига мурожаат қилган, аммо Кобаний музокаралар жуда қийин кечганини айтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Сурияда фақат мактаблар ва шифохоналарни вайрон қилди, холос. ИШИДга қарши Ғарб урушди.

Жавоб бериш