Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиёлик журналистлар ва ёшлар дезинформацияга қарши кураш йўлларини ўргандилар

Айдар Ашимов

Остонадаги анжуманда интервьюга ҳозирлик кўраётган қозоғистонлик оператор, 11 октябрь. [Айдар Ашимов]

Остонадаги анжуманда интервьюга ҳозирлик кўраётган қозоғистонлик оператор, 11 октябрь. [Айдар Ашимов]

ОСТОНА – Internews халқаро нодавлат ташкилоти Марказий Осиёда журналистлар ва ёшлар орасида медиа-саводхонликни ошириш ва радикаллашувнинг олдини-олиш чораларини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Бу борадаги ишларнинг навбатдагиси – «Eduthon» деб номланган семинар 24-26 январ кунлари Остонада бўлиб ўтди.

Тадбир медиа-саводхонликни ошириш, ҳисобдорлик ва минтақавий ҳамкорликни яхшилаш орқали «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш» деб номланган ўтган йил апрель ойида бошланган 18 ойлик лойиҳа доирасида ўтказилди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистонга асосий эътибор қаратилган.

Европа Иттифоқи сентябрь ойига қадар давом этадиган ушбу лойиҳа учун 3,3 млн. евро ажратган.

Иккинчи бор ўтказилган Eduthon анжумани қатнашчилари Internewsнинг медиа-тренинги давомида биргаликда ишламоқдалар, Остона, 25 январ. [Facebook]

Иккинчи бор ўтказилган Eduthon анжумани қатнашчилари Internewsнинг медиа-тренинги давомида биргаликда ишламоқдалар, Остона, 25 январ. [Facebook]

«Дунёнинг бошқа жойларида бўлгани каби, Марказий Осиёда ҳам «сохта хабарлар» ва ташвиқот борган сайин долзарб муаммога айланиб бораётгани, фуқаролар бу каби хуружларга қарши чора кўриш зарурлигини тушуниб етмоқдалар», дейилган ўтган йил июлда биринчи Eduthon анжуманидан сўнг тарқатилган Internews пресс-релизида.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Eduthon тадбирларидан кўзланган мақсад – талабалар ва маҳаллий аҳоли ўртасида медиасаводхонлик, рақамли саводхонлик ва танқидий фикрлашни ривожлантириш.

Дезинформацияга қарши туриш

«Eduthon – демократик шаклдаги ва қизиқарли руҳдаги тадбир бўлди», дейди Қозоғистондаги Internews идорасида медиасаводхонлик бўйича минтақавий маслаҳатчи бўлиб ишлайдиган олмаоталик журналист Гулнар Асанбаева.

«У амалда дезинформация қарши кураш йўлида озми-кўпми ҳаракат қиладиган кишиларни жамлайди. Биз фақат мураббийлар ва хорижий экспертлардан эмас, балки бир-биримиздан ҳам ўрганмоқдамиз», деди у Карвонсаройга.

«Марказий Осиёда медиасаводхонликни оширишга қаратилган, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган иштирокчиларни жамлаган иккинчи тадбирда қатнашиш мен учун ўзига хос имконият бўлди», деди Қозоғистон ёшлар ахборот хизматининг Павлодар шаҳар бўлими мувофиқлаштирувчиси Евгений Хабаров.

«Маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг информатив маърузалари бизга ахборот саводхонлиги ва ОАВ билан ишлашнинг ўзига хосликларини ўрганиш ва ўзлаштиришга ёрдам беради», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Иштирокчилар ўртасидаги тажриба алмашинуви туфайли биз янги иш услубларини ўрганиб, уларни қўллаган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларида оммавий ахборот воситалари ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқмоқдамиз», деди у.

«Бундан ташқари, иштирокчилар ва мураббийлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамжиҳатлик орқали реал ҳаётга татбиқ этиладиган муҳим лойиҳалар яратилади», — деди у.

Медиасаводхонликни кучайтириш

«Internews ташкилотининг ахборот саводхонлигини ошириш ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш бўйича тренинглари муҳим мавзулардаги ўта зарур тадбирлар ҳисобланади», деди бишкеклик журналист Мунара Боромбаева Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бу айниқса (зўравон экстремизмини ёритувчи) журналистлар учун жуда муҳимдир», деди у. «Бу масалада хабардорликни талаб қилувчи ваколатли ёндашув талаб этилади».

«Хабардорлиги бўлмаган журналистлар ўзлари билмаган ҳолда «экстремистик ғояларнинг тарқалишига» сабабчи бўлишлари мумкин, деди у.

«Мен жуда кўп янги маълумотларга эга бўлдим, экспертлар орасида танишлар орттирдим. Бу мавзуда ёзадиган журналистлар орасидаги дўстларим сони ҳам кўпайди», деди у. «Келажакда биз таҳилий мақолалар ёзибгина қолмай, балки ҳамкорликдаги лойиҳаларни ҳам амалга оширишимиз мумкин бўлади.»

Ўтган йилнинг уйил ойида Бишкекда ўтказилган илк «Eduthon» анжуманида иштирокчилар медиасаводхонлик, рақамли саводхонлик ва танқидий фирклашга оид бир қанча лойиҳаларни ишлаб чиққан эдилар. Мустақил ҳакамлар ҳайъати улар орасидан 5 та энг яхши лойиҳани танлаб олди, Интернеwс эса уларни амалиётга татбиқ этиш учун ҳар бир ғолибга кичик грантларни тақдим этди.

Бу йил ҳайъат томонидан яна 5 та лойиҳа саралаб олинган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 4 минг евролик грант тақдим этилади.

«Биз Остонадан грант ютиш мумкин бўлган тайёр лойиҳалар билан кетяпмиз», деди «Фуқаровий эркинликлар идораси« жамоат ташкилоти кўнгиллиси, душанбелик Назифа Боймуҳамедова. «Ишонамизки, мураббийларимизнинг қўллаб-қувватлови келажакда бизга грант маблағларини қўлга киритишда ёрдам беради.»

«Барча иштирокчиларга сертификатлар берилди, улар янги фойдали алоқаларга ва бутун ҳаётлари давомида эслайдиган таассуротларга эга бўлдилар», деди у Карвонсарой нашрига.

Низолар ва экстремизмга қарши кураш

Декабр ойида 120 дан ортиқ Марказий Осиёлик ва халқаро мутахассислар экстремизмга қарши курашда ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловаларининг ролига бағишланган Internews ҳомийлигидаги форумда иштирок этишди.

«Зўравонлик экстремизмининг олиш ва бунда ОАВ роли» деб номланган форум 6-8 декабр кунлари Бишкекда ўтказилган эди.

Internews ташкилотининг 18 ойлик медиа-саводхонлик лойиҳасининг кейинги босқичи «Innovate.Play.Engage» инновацион лабораториясидир. Тадбир 25-27 февраль куни Душанбеда ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир медиа соҳасидаги мутахассислар, дизайнерлар, дастурчилар ва Марказий Осиёдан ўзларининг зиддиятларни ҳисобга олиш бўйича медиа лойиҳалари билан келган бошқа мутахассисларни бирлаштиради.

Мусобақа шартларига кўра, ҳар бир гуруҳда камида иккита давлат вакили бўлиши керак. Ҳакамлар олтита гуруҳни танлаб олишади ва ўз лойиҳаларини амалга ошириши учун ҳар бир гуруҳга 14 минг евро ажратилади.

«Innovate.Play.Engage» инновацион лабораториясининг мақсади гуруҳларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этиш ва милтимедиа орқали ҳикоя қилиш малакаларини оширишга кўмаклашишдир, деб хабар беради Internews.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Билим эгаси бўлиш

Жавоб бериш