Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон-АҚШ ҳарбий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Максим Енисеев

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари аскарлари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари аскарлари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машғулотларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машғулотларида иштирок этишди. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари аскарлари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида қатнашдилар. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистоннинг махсус ҳарбий бўлинмалари аскарлари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида қатнашдилар. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистон махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистон махсус ҳарбий бўлинмалари 13-30 январь кунлари Миссисипида ўтган «Жанубий зарба» қўшма машқларида. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

ТОШКЕНТ – Ўтган ҳафта Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги делегациянинг Флорида штати, Тампа шаҳридаги АҚШ марказий қўмондонлигига (CENTCOM) ташрифи Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янги даражага кўтарди.

Томонлар келгусида икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳада олиб борилажак ҳамкорликни муҳокама қилганлар.

Учрашув чоғида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, аскарларга таълим бериш ҳамда қўшма ва халқаро ҳарбий машқларда ҳамкорлик қилишга оид масалалар муҳокама этилди, деб хабар берган «Tashkent Times» нашри 1 февраль куни Ўзбекистон мудофаа вазирлигига таяниб.

«Биз Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов ва унинг делегациясини АҚШ марказий қўмондонлигида кутиб олганимиздан мамнунмиз», дейилади CENTCOM штаби раҳбари, генерал-майор Майкл «Эрик» Курилланинг 29 январь кунги баёнотида.

АҚШ марказий қўмондонлигида ўтган машқларга раҳбарлик қилган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари генерал-майори Жон Мотт (ўнгда) 29 январь куни Флорида штатининг Тампа шаҳридаги АҚШ марказий қўмондонлиги бош қароргоҳида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов (чапда) билан учрашди. (CENTCOM)

АҚШ марказий қўмондонлигида ўтган машқларга раҳбарлик қилган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари генерал-майори Жон Мотт (ўнгда) 29 январь куни Флорида штатининг Тампа шаҳридаги АҚШ марказий қўмондонлиги бош қароргоҳида Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов (чапда) билан учрашди. (CENTCOM)

«Ўзбекистон муҳим ҳамкоримиз ва биз ўзаро мустаҳкам ҳарбий алоқаларга эгамиз», деди у. «Биз мамлакатнинг Марказий ва Жанубий Осиё (CASA) минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши ва раҳбарлигини олқишлаймиз.»

Азизовнинг CENTCOM бош қароргоҳига қилган ташрифи Миссисипида ўтказилган Ўзбекистон - АҚШ ҳарбий машқлари билан якунланди.

13-30 январь кунлари Ўзбекистоннинг махсус жанговар бўлинмалари АҚШ миллий гвардияси билан биргаликда қўшма машқларда иштирок этди. Машғулотлар Хеттисбург яқинидаги Шелби лагери ва Гольфпортдаги ўқув полигонида бўлиб ўтди.

Бу ўзбекистонлик аскарларнинг Қўшма Штатлардаги машғулотларда илк бор иштирок этишидир.

Машқлар доирасида Азизов ва унинг делегацияси 29 январь куни Миссисипида АҚШ ҳарбий мулозимлари билан учрашиб, Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Машғулотлар Қўшма Штатлар ва бошқа муҳим иттифоқчилар, жумладан Чили, Канада ва Нидерландия кучлари билан ҳамкорликни яхшилашга қаратилган, деб хабар берган Ўзбекистон мудофаа вазирлиги.

Машғулотлар глобал инқирозлар ва иштирокчи бўлинмаларнинг алоҳида талабларини инобатга олган сценарийлар асосида ўтказилди.

Ҳамкорликнинг янги даври

Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг янги даври ўтган йилнинг 16-17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшма Штатларга расмий ташрифидан бошланган эди.

Ташрифи давомида Мирзиёев ўша вақтдаги АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис билан учрашган ва икки мамлакат беш йиллик ҳарбий ҳамкорлик режасини қабул қилган эди.

«Ўзбекистон тажриба алмашиш, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида Қўшма Штатлар билан алоқалардан манфаатдор», деган эди Мирзиёев учрашув чоғида.

Ўз ўрнида Маттис Ўзбекистонни минтақадаги муҳим геостратегик давлат деб атаган.

Бу ҳамкорлик ноябрь ойида АҚШ мудофаа вазирининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Колин Жексон бошчилигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси Тошкентда Азизов томонидан қабул қилинганида янада кенгайди.

«Биз учун, Қўшма Штатлар ишончли, вақт билан синалган ҳамкор, у билан дўстона муносабатлар, ўзаро кўмак ва ҳамкорлик доимий ва динамик аҳамият касб этган», деган эди Азизов учрашувда.

«Дунёдаги қудратли, жанговар имкониятга эга мамлакат билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш, шубҳасиз, армиямизнинг жанговар шайлигини оширишга ёрдам беради», деди у.

Миссисипидаги машқларни ҳам «тарихий» деб аташ мумкин, дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хон.

«2005 йилда Ўзбекистондаги АҚШ ҳарбий базаси ёпилганидан бери икки мамлакат ҳарбий соҳада бу даражада яқин ҳамкорлик қилмаган эди», деди у Карвонсарой нашрига. «Айни дамда Ўзбекистон ва Қўшма Штатларнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлигини «яқин» деб бўлмайди, аммо мен уни «ишончли» дея оламан.»

Азизовнинг Қўшма Штатларга ташрифидан Ўзбекистон ўзининг «мустақил ташқи сиёсатини олиб боришни» мақсад қилган дейишимиз мумкин, деди Хон.

Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ўз қуролли кучларини модернизация қилиш ва жанговар шай ҳолатда сақлашга жиддий аҳамият қаратган.

Дунё мамлакатлари қуролли кучларининг Global Firepower рейтингига кўра, бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

2018 йилда Ўзбекистон армияси ушбу рейтингда 9 ўринга юқорилаб, жаҳонда 39-ўринга чиқиб олди ва Марказий Осиёдаги энг қудратли армияга айланди.

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиб, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини текширувдан ўтказди. Мудофаа вазирлиги муваффақиятли деб баҳолаган машқларга армиянинг барча бўлинмалари жалб этилган.

Ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг кенгайиши билан бирга, АҚШнинг мудофаа ва илмий-ўқув муассасалари Ўзбекистоннинг қуролли кучларни ислоҳ қилиш чораларини қўллаб-қувватламоқда.

Ноябрь ойида Германияда жойлашган Жорж К. Маршалл номидаги хавфсизлик соҳасига оид тадқиқотлар бўйича Европа маркази профессори Грегори Глисон Ўзбекистон қуролли кучлари академияси учун халқаро хавфсизлик бўйича ўқув курсларини ташкиллаштирди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Европада хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича профессор бўлган Глисон академия талабалари ва ўқитувчилари учун мунтазам равишда ўқув машғулотлари ўтказиб келади.

Қўшимча тайёргарлик ва ислоҳотлар олқишланади, дейди заҳирадаги армия зобити Маҳмуд Аббосов.

«Ўзбекистон Қуролли кучларининг ўқув муассасалари кўп ҳолларда ҳанузгача Совет даврида чоп этилган қўлланмалардан фойдаланиб келмоқда», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Ўзбек тилидаги замонавий ўқув қўлланмалари эса кўпинча эски материалларнинг шунчаки қайта ишланган варианти бўлади», деди у. «Гап ҳарбий тактика ҳақида кетар экан, армия бу борадаги илғор усуллар ва хорижий тажрибани ўрганишга муҳтож.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500