http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/02/11/feature-01
| Терроризм

Сурияда ИД исканжасидан қочган қозоқ аёли: «Ҳаммаси ёлғон»

Ксения Бондал

image

Суриянинг Баҳруз қишлоғида Сурия демократик кучлари (СДК) ва «Ислом давлати» ўртасидаги урушдан қочган аёл 31 январ куни Дайр Аз-Зор вилоятида СДК текширувидан ўтиш ва рўйхатга олинишини кутмоқда. Суриядан ўз ватанига қайтиб келган қозоғистонликлар бошқа қайтганларни дерадикализация қилишга кўмаклаша оладилар, дейди таҳлилчилар. (Делил Сулаймон/AFP)

ОЛМАОТА – Таҳлилчиларга кўра, ўтган ойда Суриядаги «Ислом давлати» исканжасидан қутқарилган қозоғистонликлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш орқали қолганларни дерадикализация қилишда ёрдам беришлари мумкин.

5-6 январ кунлари Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Суриядан 47 та қозоғистонликни қутқаришга қаратилган «Жусан» («Аччиқ шувоқ») операциясини ўтказди.

47 нафар қутқарилганларнинг 30 нафари ёш бола ва 10 таси аёллар эди. Қолган етти нафари қозоғистонлик эркаклар бўлиб, улар террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбланган.

Ўз ватанига қайтган аёллардан бири – Жанна 21 январ куни КТК телеканалига берган интервюсида уруш ҳудудига эри билан бирга кетганини сўзлаб берди.

image

5-6 январ кунлари Сурияда Қозоғистон томонидан ўтказилган операция натижасида қутқарилган болалар, Қўзоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг видеолавҳасидан олинган кадр. (КНБ)

У қизини Қозоғистондаги ота-онасига ташлаб келган, Сурияда эса ўғил фарзандни дунёга келтирган. Эрининг вафотидан кейин Қозоғистонга қайтишни истаган, аммо террорчилардан қочиш имкони бўлмаган, деди у.

Жанна ватанига қайтишга ёрдам берган Қозоғистон ҳукуматидан миннатдор эканлигини ва ИДнинг экстремистик ғояларидан воз кечганини айтади.

«Онгимизга сингдирган қарашларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиқди», дейди Жанна.

«Буларнинг бари нафратни юзага келтириш учун ўйлаб топилган», деди у. «Кўзим энди очилди.»

Радикаллашувнинг олдини олиш

«Ислом халифалигини» тузиш ғояларидан руҳланиб уруш ҳудудига келган одам маълум бир вақтдан сўнг унга берилган ваъдалар ёлғон эканлигини тушуниб етиши билан ўз фикридан қайтади, дейди Остонадаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг бош илмий ходими Ирина Черних.

«Аммо бу дерадикализациянинг қўрқинчли жараёни, айниқса уни бошдан кечирганлар учун», деду у Карвонсарой нашрига.

ИД сафига ёлланганлар қайтиш чиптасидан мосуво бўлганлар, дейди Черних. Уларни ёллаганлар Сурияга етиб келишлари учун пул тўлашган, аммо у ердан қочиш деярли имконсиз бўлган.

«Одатда ИД аъзолари одамларни қўйиб юборишмайди», деди у. «Улар ё ўлдириладилар, ёхуд Осиё ёки Европага бориб, террорчилик ҳаракати содир этишга рози бўлишлари ёки ваъда беришлари керак бўлади.»

«Мўжиза» билан қочиб қутулганлар эса ИДнинг шундай талабларни қўйишини тасдиқлаганлар, деди у.

Сурия ва Ироқда бўлиб қайтганлар ўз ҳукуматларига бошқаларни дерадикализация қилишда ёрдам беришлари мумкин, дейди Олмаотада жойлашган Марказий Осиё стратегик тадқиқотлар институти раҳбари Анна Гусарова.

Бундай ҳолатларни биз Тожикистон ва Қирғизистонда кузатганмиз, деди у Карвонсарой нашрига.

Ҳукумат улардан «ИД қўл остидаги ерларда Ислом қадриятлари ёки Ислом дунёси йўқлигини, аслида у ерда фақат уруш бўлаётганини одамларга тушунтириб беришларини сўраган», деди у.

Қўшма Штатлар ва Малайзияда олиб борилган тадқиқотларга Сурия, Ироқ ёки Афғонистондан қайтганлар дастлабки олти ойда дерадикализация жараёнидан ўтмаса, уларнинг дунёқарашини деярли ўзгартириб бўлмаслигини кўрсатди, деди Гусарова.

Унинг сўзларига кўра, реабилитация жараёнидан ўтмаганларнинг 70-80 фоизи, одатда жиноий гуруҳларга қўшилганлар ёки террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ёки ташкиллаштиришда айбланиб судланганлар. Бунда улар ҳатто мамлакатдан чиқмасдан, шу ернинг ўзида қандайдир қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланганлар», дейди Анна Гусарова.

Болалар ҳимояси ва реабилитацияси

Гусаровага кўра, 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистондан Сурияга чиқиб кетган оилалар уруш ҳудудини 2015 йилда тарк эта бошлаган.

Ҳозирда бу жараён тезлашмоқда ва давлат қайтаётганлар билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилишини қозоғистонликлар тушунишлари керак, деди у.

Сурия ва Ироқдан қайтган болалар ва ўсмирлар узоқ муддатли ва такрорий реабилитацияга муҳтож, дейди Гусарова.

Гусарованинг айтишича, улар бутун умрга психологик ёрдамга муҳтож бўладилар. Бунинг учун эса нафақат маблағ, балки имомлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари каби малакали мутахассислар керак бўлади.

ИД таъсири остида онги заҳарланган ёшлар руҳий жароҳатлар олишган, дейди остоналик сиёсий таҳлилчи Талгат Калиев.

Психологлар уларнинг барқарорлиги ва қайта радикаллашувга қай даражада мойил эканини баҳолаш учун улар ишлаши керак бўлади, деди у.

Бундай баҳолашдан сўнг, бу ёшлар жамиятга қайта интеграция қилинади, бироқ уларнинг маълум назорат остида бўлиши мақсадга мувофиқ, деди у.

Бу бир қадар хавфли бўлса-да, Қозоғистон фуқароларига ўз ватанига қайтишга изн берилиши лозим, деди Калиев.

Мамлакат Қозоғистон паспортига эгалик қилувчи ҳар бир шахс учун курашмоғи зарур, деди у.

«Бугун биттасидан, эртага бошқасидан юз ўгирсак, индинга нима бўлади?»

«Дерадикализация – қиммат жараён», деди у. «Давлатнинг ўз фуқароларини нормал ҳаётга қайтариш учун пул сарфлашга тайёрлиги мамлакатнинг етуклиги белгисидир».

Сизга мақола ёқдими?
16
Йўқ
Фикрлар 4
Сиёсат
Captcha

Уларни нимани билишимизни хоҳласалар, шуни билишга ҳақлимиз. Айнан улар жиноятчилардир. Ҳаммаси Аллоҳга аён.

Жавоб бериш

Бу эркак ва аёлларни аввалдан террорчилар тайёрлаган бўлиши мумкин. Улар хато қилганларини, тавба қилганларини айтишлари мумкин, аммо уларни қатъий назорат қилиш керак.

Жавоб бериш

УД халқни қатлиом қилиш, Исроил/дунё яҳудийларига қарши информацион қўпорувчилик ҳаракатлари. УД қатлиом/дунё яҳудийларига қарши информацион қўпорувчилик ҳаракатлари/Ирина Черних/Анна Гусарова/Талгат Калиев активларини музлатиш. Шуниси маълумки, ушбу шахслар ёрдамида жамоатчилик фикрини шакллантириш/оғдириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, РҚ фуқаролари учун одам етказиб бериш/ёллаш/тайёрлаш каналлари беркитилмоқда. Бу қайтганларнинг бари яҳудийлар/миллий мафиялар/эҳтимол расмий масжидлардаги диний мафиози ташкилотларининг жиноятлари гувоҳи сифатида ҳимоя билан таъминланиши лозим.

Жавоб бериш

Деди у, деди у деб 50 марта ёзилган ким ёзган бу статяни

Жавоб бериш