Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2019-02-12 | Терроризм

Қозоғистон куч тузилмалари Қарағандада террорчилик фитнасини фош этди


Шартли гаровга олиш амалиёти ўтказилаётган бинода операция олиб бораётган полициячилар. Машғулот ўтган йилнинг 20 июль куни ЙХҲТ кўмагида Остонада бўлиб ўтди. (Айдар Ашимов)

Шартли гаровга олиш амалиёти ўтказилаётган бинода операция олиб бораётган полициячилар. Машғулот ўтган йилнинг 20 июль куни ЙХҲТ кўмагида Остонада бўлиб ўтди. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Экстремизмда гумон қилинганлар устидан назоратни кучайтираётган Қозоғистон ҳукумати «Ислом давлатига» (ИД) алоқадор маҳаллий террорчилик гуруҳининг етакчиси дея гумон қилинган шахсни қўлга олди.

Қарағанда вилоятининг Сатпаев шаҳрида яшовчи 29 яшар фуқаро 2015 йилдан бери ёт диний оқимлардан бирини тарғиб қилиб, ўз террорчилик гуруҳини тузишга уринган, деб хабар берган 29 январь куни Tengri News нашри.

Қозоғистон хавфсизлик хизмати Сатпаевда икки полиция ходимини ўлдиришни режалаштирган шахс ва унинг 20 яшар шеригини қўлга олди, деб хабар бермоқда расмийлар.


Махсус бўлинма аскари саҳналаштирилган машғулот чоғида гаровга олинган шахсни қутқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Маҳшғулот ўтган йилнинг 20 июль куни ЙХҲТ кўмагида Остонада бўлиб ўтди. (Айдар Ашимов)

Махсус бўлинма аскари саҳналаштирилган машғулот чоғида гаровга олинган шахсни қутқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Маҳшғулот ўтган йилнинг 20 июль куни ЙХҲТ кўмагида Остонада бўлиб ўтди. (Айдар Ашимов)

Режага кўра, гумондорлар қуролланмоқчи ва қўлбола портловчи моддалар ясашни ўрганмоқчи бўлганлар. Хабарда айтилишича, гумондорлардан бирининг укаси Сурияда ИД сафларида жанг қилмоқда.

Қарағанда вилоятининг махсус туманлараро жиноий суди гуруҳ етакчисини 10 йилга, шеригини эса саккиз йилга озодликдан маҳрум этди.

Уларнинг қачон қўлга олингани ва судланига ойдинлик киритилмаган.

Қозоғистонликлар террорчиларни қораладилар, баъзилар эса ҳатто белгиланган жазо муддатидан ҳам норози бўлганлар. Улар ҳукм борасидаги фикрларини онлайн тарзда баён этганлар.

Хабар остида «етарлича жазо муддати белгиланмаган», «уларни бутун умрга қамаш керак», «Баракалла, миллий хавфсизлик қўмитаси!» каби фикрлар қолдирилган.

Доимий хавф

Ушбу ҳибслар ва суд жараёни террорчиликда гумонланганларга қарши бошқа чора-тадбирлар билан бир вақтда юз берди.

10 январь куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Олмаотада террорчилик ҳаракатини режалашда гумонланган ИД жангариларидан олти нафарини қўлга олган.

КНБ хабарига кўра, гумондорларнинг бари Маркази Осиё давлатларидан бўлиб, улар қўлбола портловчи моддалар ясаш ва Олмаота шаҳрининг жамоат жойларида террорчилик хуружлари содир этиш ниятида бўлганлар.

Қозоғистон халқаро террорчилик ташкилотларининг диққат марказида, деди КНБ раиси ўринбосари Нургали Билисбеков ҳибсларга ишора қилиб.

У ўз фикрларини 29 январь куни Қозоғистон сенатининг ташқи алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси мажлисида билдирган, деб хабар беради zakon.kz нашри.

Халқаро террорчилик ташкилотлари «низо ҳудудларида партизанлик урушлари ва бутун дунё бўйлаб террорчилик ҳужумларини келтириб чиқаришга қайта мослашмоқда», дейди Билисбеков.

Бу орада Қозоғистон расмийлари экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини давом эттирмоқда.

24 январь куни Чимкент полицияси Чимкент Тулпор ва Нипа бозорларида рейд ўтказди. Айрим дўконларда олиб борилган тинтув давомида экстремистик руҳдаги адабиётлар мусодара қилинган, деб хабар берди zakon.kz нашри.

Шу билан бирга, Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (ҚМДИ) ҳам радикаллашувга қарши кураш ишларини олиб бормоқда. Идора ўтган йилда радикал қарашларга эга 518 нафар қозоғистонликни анъанавий Исломга қайтаришга муваффақ бўлди.

Мамлакат бўйлаб терроризмга қарши кураш

Қозоғистон хавфсизлик кучлари вазиятни тўғри баҳолаб, тегишли чораларни кўрмоқда, дейди таразлик сиёсий таҳлилчи ва «Бейбит Аспан» («Тинч осмон») нодавлат ташкилоти раҳбари Руслан Сексенбаев.

«2016 йилда Оқтўба ва Олмаотада террорчилик ҳаракатлари содир этилганида қозоғистонликлар қандай тушкун кайфиятда қолганликларини барчамиз яхши эслаймиз», деди у Карвонсаройга.

«Орада бир ой фарқ билан кетма-кет содир этилган терактлар мамлакатни ларзага солди, одамлар бундай ҳодисаларнинг доимий содир бўлишидан қўрқиб қолдилар», деди у. «Бироқ, хавфсизлик кучлари террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга муваффақ бўлмоқда ва бу фуқароларга сезилмайдиган, улкан ишдир.»

Қозоғистонда ўтаётган очиқ мулоқотларда ва давра суҳбатларида «терроризм хавфи очиқ-ойдин муҳомака қилинмоқда», деди у.

«Олиб борилаётган ишларда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар вазиятга қараб ўзгариб туради», дейди у.

«Бугунги кунда турли сабабларга кўра Сурияга бориб қолган ватандошларимизни қайтариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг айримлари – террорчилар бўлса, бошқа бировлар алдов қурбонлари бўлган ва ўз қилмишидан пушаймон», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha