| Таълим

АҚШ Марказий Осиёлик талаба қизларни илғор технологияларни ўрганиш дастурига таклиф этмоқда

Канат Алтинбаев


«TechGirls 2018» дастури иштирокчиси Виржиния политехника институти ва давлат университетида дастурлашни ўрганмоқда, Блексбург, Виржиния, 2019 йил, июль. Иштирокчиларга ўз компьютер ўйинларини яратиш вазифаси қўйилган.  (Виржиния политехника институти ва давлат университети/Facebook)

«TechGirls 2018» дастури иштирокчиси Виржиния политехника институти ва давлат университетида дастурлашни ўрганмоқда, Блексбург, Виржиния, 2019 йил, июль. Иштирокчиларга ўз компьютер ўйинларини яратиш вазифаси қўйилган. (Виржиния политехника институти ва давлат университети/Facebook)

ОЛМАОТА – Бу йил ёзда Марказий Осиёлик 24 нафар талаба Қўшма Штатларнинг Виржиния политехника институти ва давлат университетидаги интенсив ўқув лагерида технология соҳаси бўйича таълим олиш имкониятига эга бўлади.

Ҳар йили ўтказиладиган «TechGirls» дастури Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкалик қизларга STEM – фан, технологиялар, муҳандислик ва математика соҳалари бўйича таълим беришга қаратилган.

Дастур АҚШ давлат департаменти томонидан амалга оширилади ва «Legacy International» нодавлат ташкилоти томонидан бошқарилади.


Ўтган йилнинг июль ойида «TechGirls 2018» дастури иштирокчилари Виржиния штатининг Блексбург шаҳридаги Виржиния политехника институти ва давлат университетида бир-бирлари билан танишмоқдалар. (TechGirls/Facebook)

Ўтган йилнинг июль ойида «TechGirls 2018» дастури иштирокчилари Виржиния штатининг Блексбург шаҳридаги Виржиния политехника институти ва давлат университетида бир-бирлари билан танишмоқдалар. (TechGirls/Facebook)


«TechGirls 2019» постерида ариза топширишнинг сўнгги муддати 14 февраль эканлиги кўрсатилган. (TechGirls/Facebook)

«TechGirls 2019» постерида ариза топширишнинг сўнгги муддати 14 февраль эканлиги кўрсатилган. (TechGirls/Facebook)

5-31 июль кунларига мўлжалланган дастур доирасида 15-17 ёшлардаги қозоғистонлик, қирғизистонлик, тожикистонлик ва ўзбекистонлик қизлар код ёзиш, дастурлаш тиллари ва кибер-хавфсизликни ўрганадилар, дейилади «TechGirls» веб-саҳифасида.

Иштирокчилар Блексбург шаҳридаги (Виржиния штати) Виржиния политехника институти ва давлат университетининг интерактив лабораторияларида қимматли кўникмаларга эга бўлишади.

Шунингдек, Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси баёнотида айтилишича, қизлар Вашингтон шаҳрида жойлашган технологик компаниялар, замонавий клиникаларга ташриф буюрадилар ва режалаштириш бўйича семинарларда қатнашадилар.

Шу билан бирга, жамоатчиликка хизмат кўрсатиш ва маданиятлараро ҳамкорликка оид тадбирлар ҳамда Виржиниядаги америкалик оилалар билан дам олиш кунларини ўтказиш режалаштирилган, дейилади баёнотда.

Элчихонага хабарига кўра, барча харажатлар дастур томонидан қопланади. Ариза топшириш учун сўнгги муддат – пайшанба (14 февраль).

Ватандаги муаммоларни ҳал этиш

Дастурга мувофиқ, қизлар ватанларига қайтганларидан сўнг «амалга ошириш керак бўлган жамият учун фойдали лойиҳалар режасини тузиб оладилар», деб хабар беради элчихона.

Бу лойиҳалар Қўшма Штатларда олинган кўникмалар ва алоқаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, орттирилган тажриба юқори синф ўқувчиларига олий таълим олиш ва STEM йўналишида карьера қилишга ёрдам беради.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги математика ва физикага ихтисослашган ўрта мактабнинг 10 синф ўқувчиси Наталья Селиванова «TechGirls 2019» дастурида иштирок этишни режалаштирмоқда.

«Бу жуда ажойиб янгилик! Мен дастурлашни ўрганиш ва талабгир мутахассис бўлишни орзу қилар эдим», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу мен учун яхши имконият.»

«TechGirls 2019» дастурида иштирок этишни хоҳловчилар дастур веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари керак. Барча маълумотларни Марказий Осиё давлатларидаги АҚШ элчихоналаридан олиш мумкин.

Хотин-қизлар мақомини ошириш

АҚШ давлат департаментига кўра, TechGirls лойиҳаси бутун дунёда хотин-қизлар мақоми ошириш, STEM таълимини ривожлантириш ҳамда АҚШ ва бошқа мамлакатлар ёшлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Марказий Осиё мамлакатларидаги фуқаролик жамияти фаоллари ушбу дастурни патриархал мамлакатда яшовчи қизларнинг потенциалини рўёбга чиқариш имкони сифатида баҳолайдилар.

TechGirls лойиҳасига кўра, қизлар ўзлари қизиққан соҳаларни 15-17 ёшдан ўргана бошлаши керак, дейди «Жайна» халқаро аёллар форуми асосчиси Алия Жолболдина. Унинг ўзи ҳам АҚШ давлат департаменти дастурининг битирувчиси ҳисобланади.

«Сабаби, бу ёшдан кейин вақт ўтган бўлади, қизлар технологик соҳалар билан шуғулланишдан чўчиб, гўзаллик, мода, психология каби «қизларга хос» касбларни танлайдилар», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Жолболдинанинг айтишича, бугунги кунда бутун дунёда одатдаги гендер роллари тубдан ўзгармоқда ва эркаклар учун анъанавий бўлган соҳаларда аёллар ҳам муваффақиятга эришишлари мумкин. STEM соҳаси – шулар жумласидан.

«Ўйлайманки, яна 10 йилдан сўнг биз Марказий Осиёда роботлар яратадиган, инқилобий компьютер дастурларини ёзадиган ва илмий кашфиётлар қиладиган, STEM соҳаларида муваффақиятга эришган ёш аёллар даврига гувоҳ бўламиз», дейди Жолболдина.

Сизга мақола ёқдими?

10
1
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат Captcha
Comment bubble | 2019-02-25

Ёшим 34 да, мен ҳам қатнаша оламанми?

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-21

Америка муслималарга қарши, уларнинг эътиқоди, психологиясини бузади. Ўзгача сиёсий режа мавжуд. Опа-сингилларимизда ўз менталитети билан тарбияланганлар. Америка ҳеч қачон бизга дўст бўлмайди. Уларнинг яҳудий режалари бор.

Жавоб бериш
Comment bubble | 2019-02-20

Раҳмат Америка ))

Жавоб бериш