Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг Марказий Осиёдаги ракетага қарши мудофаа тизимлари хавотирга сабаб бўлмоқда

Канат Алтинбаев

Қозоғистон ҳаво мудофааси қўшинлари 2016 йилда Остона яқинидаги Ашулук шаҳрида (Россия) халқаро мусобақада тайёргарилик кўрмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон ҳаво мудофааси қўшинлари 2016 йилда Остона яқинидаги Ашулук шаҳрида (Россия) халқаро мусобақада тайёргарилик кўрмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

ОЛМАОТА – Кремлнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (ОДКБ) аъзо барча давлатлар бўйлаб ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш режалари Марказий Осиё таҳлилчилари ва оддий аҳоли орасида хавотирга сабаб бўлмоқда.

Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олган ОДКБ давлатларида ракетага қарши ягона ҳимоя тизимини яратиш режалаштирилган, деб айтган «РИА Новости» хабарига кўра ташкилот матбуот хизмати раҳбари Анатолий Сидоров 6 февраль куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Режа, энг аввало, Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистонда ракетага қарши мудофаа тизимларини кучайтиришни кўзда тутади. ОДКБ доирасида Кремл қўшма ракета мудофаа тизимларини Арманистон, Беларус ва Қозоғистонда жойлаштириб бўлган.

Кремлнинг иддаосига кўра, ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими ташкилотга аъзо давлатлар хавфсизлигини кўзлаб кенгайтирилмоқда.

Қозоғистон ҳаво мудофааси қўшинлари 2016 йилда Остона яқинидаги Ашулук шаҳрида (Россия) халқаро мусобақада тайёргарилик кўрмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон ҳаво мудофааси қўшинлари 2016 йилда Остона яқинидаги Ашулук шаҳрида (Россия) халқаро мусобақада тайёргарилик кўрмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (ОДКБ) аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари 2018 йил май ойида анжуман ўтказдилар. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Беларус ва Арманистон ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма машқларга оид шартномаларни имзолади. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (ОДКБ) аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари 2018 йил май ойида анжуман ўтказдилар. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Беларус ва Арманистон ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма машқларга оид шартномаларни имзолади. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Шундай бўлса-да, Марказий Осиёдаги кўпчилик учун ғоя фақат бир тарафнинг манфаатлари учун хизмат қилади.

Кремл стратегик мақсадларига эришиш учун ҳақиқатнамо сабаблардан фойдаланмоқда, дейди Киевда истиқомат қилувчи даниялик журналист Майкл Андерсен. У 20 йилдан бери постсовет мамлакатларидаги воқеа-ҳодисаларни ёритиб келади.

Кремлнинг бундай хатти-ҳаракати 2014 йилда ҳам кузатилган эди, унда Россия президенти Владимир Путин Украинадаги этник русларни ҳимоя қилиш керак деган эди. Ўша йили Кремл Қримни ўз ҳудудига қўшиб олди ва шарқий Украинага қўшинларини киритди.

Россия «ОДКБга аъзо давлатларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш» эмас, балки ўзининг сиёсий манфаатларни кўзлаб ҳаракат қилмоқда, деди у Карвонсарой нашрига.

Минтақага ташқи ҳарбий таҳдид бўлмаган шароитда ракетага қарши мудофаа тизими «Россия назоратини кучайтириш ва ҳарбий таъсирни кенгайтириш» мақсадига хизмат қилади, деди у.

Марказий Осиёнинг миллий хавфсизлигига таҳдид

Андерсенга кўра, Кремл Марказий Осиё давлатлари миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, сабаби Россия бу ҳудуд ахборот майдонига, транспорт инфратузилмаси ва ҳудудига кириш йўлларини изламоқда.

«Путин бу муаммони Тожикистон ва Қирғизистонга маълум суммани тўлаш йўли билан ҳал қилади, бу синалган усул», деди у. «Кремлда бошқа «яширин усуллар» ҳам бор – Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам Россиядаги меҳнат муҳожирлари юбораётган пул ўтказмаларига қарам.»

Бу вазиятга шубҳа билан қараётган тожикистонлик ва қирғизистонликлар Россия собиқ Совет респубилкаларига ёрдам бериш мақсадида эмас, балки ўзининг сиёсий ва стратегик манфаатларида ҳаракат қилаётганини айтмоқдалар.

Душанбедаги меҳмонхона менежери Равшан Тиллозода ўз мамлакатида Россиянинг ракетага қарши мудофаа тизимларининг жойлаштирилишига эҳтиёж кўрмаётганини айтади.

«Ҳудудимиз Афғонистонга яқин бўлгани сабабли терроризм муаммоси йўқ эмас», деди у Карвонсарой нашрига. «Аммо террорчиларда ракета йўқ. Ракетаси бор давлатлар эса бизга ҳужум қилмайди.»

Россия ўз ҳудудидан ташқарида ўзи учун ҳимоя барпо этиб, бизни хавф остида қолдирмоқда», деди у. «Россиянинг ракетага қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилган Тожикистон ҳудуди нишонга айланиши мумкин».

Марказий Осиёда Кремлнинг ракетага қарши мудофаа тизимларини кучайтиришга интилиши АҚШ ва Европа билан муносабатларининг ёмонлашгани билан боғлиқ, деди бир вақтлар Қирғизистон иқтисодий бошқарув вазири вазифасини бажарган Эмил Уметалиев.

Феврал ойида АҚШ Россиянинг ЎҚМР битимини бузгани билан боғлиқ бир неча ҳолатларга ишора қилиб, битимдан чиқиш бўйича олти ойлик жараённи бошлаши ҳақида огоҳлантирди.

«Бундай қарама-қаршиликларнинг кучайиши биргина Россия учун хавфли эмас. ОДКБга аъзо барча мамлакатлар ўзлари истамаган ҳолда ушбу хавфли вазият таъсирида қоладилар», деди Уметалиев.

Ўтмиш сабоқлари

Кремлнинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан ташқи сиёсати Россиянинг мақсади нима эканлигини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди, деди Уметалиев.

«Марказий Осиё давлатлари ўз мустақиллигини керагидан ортиқ кўрсатиб қўядиган бўлсалар, қатъий жазога йўлиқадилар – Айрим россиялик сиёсатчилар, шунингдек, ҳарбий етакчилар очиқдан-очиқ шунга ишора қилганлар», деди у.

Беш йил аввал Москва ва Остона ўртасида дипломатик жанжал келиб чиқишига бир баҳя қолган эди, бунга россиялик икки сиёсатчининг Қозоғистон борасида айтган сўзлари сабаб бўлган.

2014 йилнинг 23 феврал куни Россия давлат думаси депутати Владимир Жириновский «Россия-24» телеканали эфирида «Марказий Осиёда ҳеч қандай республика мавжуд эмас», деб айтган эди.

У Марказий Осиёдаги беш давлат Россия таркибида «Марказий Осиё федерал округи», Верний шаҳри эса (Олмаотанинг Чор Россияси давридаги номи) унинг пойтахти бўлиши кераклигини айтган.

Бу воқеадан бир неча кун аввал эса бошқа бир сиёсатчи Эдуард Лимонов ўзининг Facebook саҳифасида шундай ёзган: «Умид қиламанки, Россия Украинанинг бир қисмини қўлга киритади. Ҳаракат қилсак, Шимолий Қозоғистон ҳам бизники бўлади. Қозоғистондаги оралиқ ҳукмдорлик даврида эса у ердаги рус шаҳарларини Россияга қайтаришимиз мумкин.»

«Оралиқ ҳукмдорлик даври» – қозоқлар таъбирича, Нурсултон Назарбоев ўз лавозимини тарк этадиган кунга қўпол ишора бўлган.

Бу сўзлар қозоғистонликларнинг ғазабини келтирди, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги эса Россия ташқи сиёсат маҳкамасига Жириновский ва Лимоновларнинг фикрларига изоҳ беришни сўраб норозилик нотаси юборди.

Бу каби жанговар мулоҳазалар Россиянинг геосиёсий ҳолатига зид келади, деб ҳисоблайди Андерсен.

Путин Украинадаги таъсирини йўқотди, Беларус билан муносабатларда эса танглик юзага келган. У Марказий Осиёни ҳам қўлдан чиқараётганини ҳис қилмоқда, деди у.

Андерсеннинг фикрича, Марказий Осиё республикалари Ғарб билан ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаб борар экан, Путин Кремлнинг минтақадаги таъсирини сақлаб қолиш учун қўлидан келганини қилади.

«Шундай экан, Марказий Осиё мамлакатлари ундан яхшилик кутмасалар ҳам бўлади. Бироқ, ҳеч ким уларнинг фикрини сўраб ўтирмайди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Марказий Осиёдан Россия ҳарбий базалари йўқотилсин

Жавоб бериш

Ҳа, бу буюртма мақола, тушунадиган одамлар билади. Қандайдир журналистнинг аҳмоқона фикрларига ҳаволалар берилгани эса умуман кулгили.

Жавоб бериш

Ҳа, Хитой бутун Ўрта Осиёни эгаллаб олиши учун уч соат вақт етарли, улар фақат руслардан қўрқади, бу ҳаммага маълум. Шахсан мен меҳнат лагерида қайта тарбияланишни хоҳламайман, руслар билан қолганим афзал.

Жавоб бериш

Россия ҳеч тўғри ишламайдиган ракеталарини ўз ҳудудида жойлаштириши керак.

Жавоб бериш

Қу-қу-қу, хўрозлар безовталаниб қолишибди. Ёлланма журналистиканинг иси келяпти

Жавоб бериш

Россия ўзининг тушиб кетаётган иштонини кўтариб олсин

Жавоб бериш

Аввал рус тилини ўрганиб ол, ер ютгур шарҳловчи! ))

Жавоб бериш

Яхши фикр, агар Ғарбга бу ёқмаётган бўлса демак Россия тўғри йўлда

Жавоб бериш

Марказий Осиёдан барча Россия ҳарбий базалари олиб чиқилиши керак

Жавоб бериш