Карвонсарой
Таҳлил

Россия Ғарбга нисбатан қарама-қаршиликни оқлаш мақсадида совет-афғон уруши тарихини қайта ёзишга уринмоқда

Salaam times ва AFP

Орадан ўттиз йил ўтиб, собиқ афғон мужоҳидлари Афғонистонда Қизил армия билан урушган кунларини эсламоқдалар. 1989 йил, 15 февраль куни советлар 14 мингдан ортиқ қурбонлар билан мамлакатни бутунлай тарк этдилар. (РАТЕБ НУРИ, ФАРШАД УСЯН/AFPTV/AFP)

МОСКВА – Афғонистоннинг қонли истилосини Совет ҳукуматининг ўзи ҳам қоралаган, аммо орадан 30 йил ўтиб, Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги ҳукумат бу операцияни ижобий томондан кўрмоқда.

СССР исломий жангчиларга қарши курашаётган Кобулнинг қуролланган коммунист ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун деярли ўн йил давом этган ҳарбий аралашувдан кейин – 1989 йил 15 февралда ўзининг сўнгги ҳарбий бўлинмаларини мамлакатдан олиб чиқиб кетди.

Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев томонидан берилган ҳарбий қисмларни олиб чиқиш буйруғи СССР учун шармандали мағлубият бўлиб, унинг парчаланишига сабаб бўлди.

1996 йилда Толибонлар Кобулни эгаллаб олишди ва беш йиллик террор даври бошланди.

Шўролар давридан қолган танк қолдиқлари устида ўтирган афғон, 7 февраль куни Панжшир вилояти Базарак туманида олинган сурат. (Вакил Кохсар/AFP)

Шўролар давридан қолган танк қолдиқлари устида ўтирган афғон, 7 февраль куни Панжшир вилояти Базарак туманида олинган сурат. (Вакил Кохсар/AFP)

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳайратонда жойлашган Дўстлик кўпригининг Афғонистон томонини қўриқлаётган афғон чегарачилари, 9 февраль куни Балх вилоятида олинган сурат. 1989 йил 15 февраль куни оломон ўн йиллик урушдан кейин мағлубиятга учраган совет қўшинларининг Дўстлик кўприги устидан Афғонистонни тарк этишини кузатмоқда. (Фаршад Усян/AFP)

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Ҳайратонда жойлашган Дўстлик кўпригининг Афғонистон томонини қўриқлаётган афғон чегарачилари, 9 февраль куни Балх вилоятида олинган сурат. 1989 йил 15 февраль куни оломон ўн йиллик урушдан кейин мағлубиятга учраган совет қўшинларининг Дўстлик кўприги устидан Афғонистонни тарк этишини кузатмоқда. (Фаршад Усян/AFP)

Урушни «Комсомольская Правда» газетаси мухбири сифатида ёритган журналист Михаил Кожухов сўнгги рус аскарларларининг на хурсандчилик ва на хафагарчиликсиз давлатни тарк этганини хотирлади.

«Аскарлар фақат бир нарсани – уйга эсон-омон етиб боришни истар эдилар», деди 62 яшар Кожухов AFP нашрига.

Урушда 14 мингдан ортиқ совет аскарлари ва бир миллиондан ортиқ афғон ҳалок бўлган.

Вафот этган совет аскарлари ичида 366 та тожик ва 1500 дан ортиқ ўзбек ҳам бор эди, деб хабар берган ушбу давлатлар ҳукуматлари.

«Афғонистонга ҳужум фожиали ва маънисиз ҳаракат бўлган», дейди 1999-2000 йилларда Путиннинг матбуот котиби бўлиб ишлаган Кожухов.

«Россия совет ўтмишини қайта тирилтирмоқчи»

Босқинчилик совет жамоатчилиги тарафидан жуда салбий қабул қилинган ва 1989 йилда Горбачевнинг «гластность» ёки ошкоралик сиёсати авжига чиққан пайтда расмий танқидга ҳам учраган.

Аммо бу танқидлар ҳозирда ветеранлар босими остида қайта кўриб чиқилмоқда.

2015 йилда Путин Совет ҳукумати «ҳақиқий таҳдидга» қарши туришга ҳаракат қилганини айтар экан, ҳарбий аралашувни қўллаб-қувватлаган, аммо «кўплаб хатолар содир бўлганини» тан олган эди.

Январь ойи охирларида Россия парламентининг мудофаа қўмитаси Совет аскарлари Афғонистон ҳукуматига «террорчи ва экстремистик гуруҳларга» қарши курашда ёрдам бергани ҳақидаги қарор лойиҳасини таклиф этган.

Қарор лойиҳаси ҳали тўлиқ сессияда кўриб чиқилиши лозим. Бу эса ҳукуматнинг тарихдаги оғриқли воқеага қайтиш нияти йўқлигини кўрсатади.

Сўнгги йилларда Ғаърб давлатлари билан муносабатлар кескинлашар экан, «Россия Ғарбга нисбатан янги қаршилик амалиётларини оқлаш мақсадида Совет ўтмишини қайта тирилтирмоқда», дейди Россиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг таъсисчи аъзоси Ирина Шербакова.

Кремлдагилар ва айрим ветеранлар Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг ҳозир эканига диққатни қаратиб, тарихни ўзгартиришга уринмоқдалар.

«Биз узр сўрайдиган иш қилмадик», дейди «Взгляд» номини олган Кремлпараст вебсайтнинг сиёсат таҳлилчиси Пётр Акопов.

МДҲнинг Афғонистон урушида қатнашган совет фахрийлари уюшмаси раиси Александер Ковалёв ҳам шўролар интервенсиясини оқлаган.

«Бизнинг қўшинларимиз бўлмаганида, америкаликлар Москвага қарши ўз ракеталарини жойлаштирган бўлар эдилар», деди у.

Аччиқ ва ёқимли ғалаба

Афғонистондаги Совет аскарларининг мағлубиятидан уларга қарши урушган мужоҳидлар ҳанузгача фахрланадилар.

«Улар Панжшир вилоятини тўққиз маротаба қўлга олишга ҳаракат қилишди ва тўққиз марта мағлуб бўлишди», деб эслайди мужоҳидлардан бири. У ҳозирда полиция қўмондони эканлиги сабабли исми ошкор этилишини истамади.

«Албатта бошқа давлатлар ўз ғалабаларини нишонлаганидек, биз ҳам буни байрам қилганмиз», деган у AFP нашрига. «Аммо ҳалок бўлганларни ҳам хотирлайман. Уларни унутиб бўлмайди.»

Ғалаба ҳам аччиқ, ҳам ёқимли эди – у Афғонистондан қирқ йил давомида тобора узоқлашиб бораётган давомли тинчликни қайтара олмади.

«Руслар кетганидан сўнг, биз аниқ тинчлик ўрнатилади деб ўйлаган эдик. Аммо қўшниларимиз ва минтақадаги қудратли давлатларнинг бундан фарқли бошқа режалари бор эди», дейди мужоҳидлар сафига қўшилган вақтда 14 ёш бўлган, ҳозирда 52 яшар Валий Муҳаммад.

«Биз бир душман кетганидан ҳурсанд эдик, аммо уруш ҳали тугамаганини ҳам тушунардик», деди AFP нашрига яна бир мужоҳид курашчилардан бири Абдул Карим. У Панжшир вилоятида Қизил армия мағлубиятга учраганида ёш мужоҳид бўлган.

Жарлик қиясида русларнинг занглаган ҳарбий машинаси ярми қорга ботган, унда «Яшасин Афғонистон. Толибонларга ўлим», деб ёзиб қўйилган.

Шафқатсиз жангчилар ва табиий мудофаага эга Панжшир вилояти Афғонистон бўйлаб ўтган руслар босқинидан кейин энг осойишта вилоятларидан бири бўлиб қолмоқда.

Шафқатсиз мерос

Кўпчилик АҚШ ҳукумати Афғонистон ва Толибонлар ўртасида сулҳ тузишга ҳаракат қилиши билан тарихнинг такрорланиши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда.

Мужоҳидлар душман кетганидан кейин қатъий режа бўлмаса, «зўравонлик янада ёмонроқ ҳолатда юзага келиши мумкинлигини» тушунар эдилар, деди Халқаро инқироз гуруҳи ташкилотининг афғон муносабатлари бўйича маслаҳатчиси Граем Смит.

«Улар 1999 йил бошидаги қонли фуқаролик урушини яхши эслайдилар ва унинг такрорланишини истамайдилар», деди у AFP нашрига.

Собиқ мужоҳид аскари Муҳаммад Мирзо йўл ёқасида қолган рус танки устида ўтириб, енгилган шўролардан қолган қонли хотираларни ҳасрат билан эсга олди.

«Улар кетган кун биз учун ҳам хурсандчилик, ҳам қайғули бўлган», деди у AFP нашрига. «Яна шундай вазият юз беришидан қўрқамиз.»

Афғонистондаги сулҳ масаласи бўйича АҚШ махсус вакили Залмай Халилзоднинг қайта-қайта таъкидлашича, Қўшма Штатлар Афғонистоннинг жиҳодчилар учун бошпанага айланмаслигини таъминлайдиган куч механизмини яратмасдан кетмайди.

«Биз узоқ истиқболда Афғонистонни бутунлай суверен ва мустақил давлат сифатида кўрамиз», деди у 8 февраль куни Вашингтонда. «Агар улар хорижий аскарлар бўлишини истамасалар, биз исталмаган жойда қолмаймиз, аммо Афғонистон тарафидан миллий хавфсизлигимизга таҳдид бўлмаслиги таъминланиши керак.»

«Бу огоҳлантирувчи белги», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Афғонлар ўз халқининг геноциди учун Москва қанча тўлаши кераклигини айтиб бўлишди

Жавоб бериш

Бу қандай ахмоқона гап??? Афғонистонда ҳукумат ағдарилганидан кейин улар СССР тарафга, аниқроғи Тожикистон, Ўзбекистон томонга юриш қилган бўлар эдилар. Нега ҳеч ким АҚШ истилоси ҳақида гапирмайди? Улар у ерда 17 йилдан бери бор, нима қилишяпти? Одам ўлдиришяпти, касалхона ва боғчаларни портлатишяпти, кейин эса адашдик деб туришибди. СССР мактаблар, йўллар қурган. Улар душманларга қарши жанг қилишган. Тарих аста-секин унутилиб бормоқда

Жавоб бериш

Советлар Афғонистонда ўн йил давомида афғонларга қарши жанг қилдилар, натижада 15 мингга яқин одам йўқотилди, бундан кейин думини тагига қисиб шармандалик билан чиқиб кетишди.

Жавоб бериш

Холис кўз билан қаралса, Афғонистондаги низони шармандали уруш деб бўлмайди. Нимаси иснод? Қочишми? У ҳолда АҚШ НАТОлик оғайнилари билан Афғонистонда икки марта иснодга учраган, биринчиси нафақат шармандали бўлган, балки узоқ муддат ҳам давом этган. Операциялар давомидаги хатоликларни тушунса бўлади... Буни ҳисобга олмайлик, сабаби СССР ҳам, АҚШ ҳам хато қилган. Афғонистонда АҚШ ҳарбий ҳозир бўлган вақтда АҚШнинг ўзида наркотик моддалар айланмаси кучайгани Афғонистондаги ҳарбий ҳозирликнинг ҳақиқий сабаблари ҳақида жиддий ўйланишга сабаб бўлади. АҚШнинг манфаатини расман ифодалаётган муаллиф яна бир нарсани унутган. СССР Афғонистонда операция олиб бораётган вақтда Қўшма Штатлар қарши томонга ҳарбий ёрдам кўрсатган. АҚШнинг Афғонистондаги операцияси давомида эса Россия бундай қилмаган, ҳеч бўлмаганда бу нарса кузатилмаган.

Жавоб бериш