| Дипломатия

«Спутник»нинг фитнали мақоласи Россиянинг Марказий Осиёда ваҳима уйғотишга қаратилган навбатдаги хатти-ҳаракати сифатида баҳоланмоқда

Максим Енисеев


7 февраль куни «Спутник-Ўзбекистон» сайтида чоп этилган Россиядаги афғон уруши фахрийлари уюшмаси раиси Франц Клинцевичдан иқтибос келтирилган мақола скриншоти.

7 февраль куни «Спутник-Ўзбекистон» сайтида чоп этилган Россиядаги афғон уруши фахрийлари уюшмаси раиси Франц Клинцевичдан иқтибос келтирилган мақола скриншоти.

ТОШКЕНТ – Россиянинг «Спутник» янгиликлар сайти ўқувчиларни адаштириш ҳамда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасига адоват солишга қаратилган мақолаларни чиқаришда давом этмоқда.

Россия оммавий ахборот воситаларининг Толибонлар ва «Ислом давлати» (ИД) билан қўрқитишга ҳаракат қилиб келиши анчадан бери ҳаммага маълум. Яқинда эса уларнинг АҚШ билан «қўрқитиш»га уриниши фош бўлди.

«Марказий Осиё АҚШ махсус хизматларининг ҳужумига учрайди» деб номланган ваҳимали мақола «Спутник-Ўзбекистон» сайтида 7 февраль куни чоп этилди.


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун 14 февраль куни Мюнхенда учрашдилар. [Ўзбекистон ТИВ]

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун 14 февраль куни Мюнхенда учрашдилар. [Ўзбекистон ТИВ]

Мақола Россиядаги Афғон уруши фахрийлари уюшмасининг раиси – Франц Клинцевич билан суҳбатни ўз ичига олган бўлиб, у АҚШ тарафидан «Россия» учун пайдо қилинаётган «муаммолар» постсовет мамлакатларига ҳам таъсир қилишини айтган.

«Яқин келажакда Марказий Осиё минтақаси жиддий ҳужумларга учрайди. Бу ҳозирги кунда АҚШ махсус хизматлари томонидан Россияга қарши тайёрланаётган ҳужумлардир», деб айтган у «Спутник-Ўзбекистон» нашри билан суҳбатда. Уруш фахрийси бу билан гўёки Америка кучлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳужум қилиш учун афғонистонлик жангариларни тайёрлаётганига «ишора» қилган.

«Бу ҳужумлар, энг аввало Марказий Осиё мамлакатларига қаратилади. АҚШ томонидан шакллантирилаётган бу тактика эса ютқизиқсиздир», деб айтган у.

«Жирканч мақола»

Ушбу мақолага эътибор қаратган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Марказий Осиёга нисбатан асоссиз хавфлар тилга олингани боис уни «жирканч» деб атаган.

Камилов мақола чиққан куннинг эртасига – 8 февраль куни журналистлар олдида чиқиш қилган. У 19-20 февраль кунлари Тошкенда ўтган «Марказий Осиёдаги ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» номли анжуманга тайёргарлик доирасида уюштирилган тадбирда нутқ сўзлади.

У журналистларга «Марказий Осиё жангарилар ҳужумидан вайрон бўлади» деган гап-сўзларни 25 йилдан бери эшитиб келишини айтди.

Вазир «Спутник» нашри мақоласидан иқтибос келтирар экан, Толибонларнинг Марказий Осиёга суқилиб кириш ниятида эканини исботловчи далиллар йўқлигини таъкидлади.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳужумга учраши ҳақидаги бу даъволар нақафат норозилик келтириб чиқаради, балки кишининг ғазабини ҳам қўзғайди», деб айтган Камилов Gazeta.uz нашрининг 8 февраль кунги хабарига кўра.

«Бу Ўзбекистонда расмий шахс тарафидан «Спутник» мақоласига эътироз билдирилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Фикримча, нашр таҳририяти бундан тўғри хулоса чиқариши ва ўзининг ташвиқот «жўмрагини» ёпиши керак», дейди ўзбекистонлик журналист Бобур Алалов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Мамлакатдаги хорижий мухбирларни айнан Ўзбекистон ТИВ аккредитациядан ўтказишини унутмаслик лозим», деди Алалов.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда «Спутник» нашрининг 3 нафар мухбири рўйхатдан ўтган.

Ёлғон ваҳима

Бу Кремль назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг бўрттирма таҳдидлар, жумладан ИД террорчилик гуруҳи билан қўрқитиш орқали Ўзбекистондаги муштарийларни адаштириши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Кремль назорати остидаги «Русская весна» сайти ўтган йилнинг 16 май куни «Қонли тўқнашув хавфи: ИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонда» сарлавҳали мақолани чоп этганди.

Мақолада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов томонидан ўша вақтдаги АҚШ элчиси Памела Спратленга юборилгани иддао қилинган сохта мактуб ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон расмийлари мамлакатда ИДнинг бирорта ҳам жангариси йўқлигини айтиб, мақоланинг сохта эканлигини фош қилганлар. Ўзбек оммавий ахборот воситалари Россиядаги ОАВни Ўзбекистонда информацион қўпорувчилик ҳаракатлари билан шуғулланмасликка» чақирган.

Афғонистон расмийлари мамлакат шимолида ИД кучлари жиддий ҳозирликка эга эмаслигини таъкидлаганлар, деб ёзган эди 13 февраль куни uzjournal.uz нашри.

«Шимол (Марказий Осиё) мамлакатлари учун хавотирга ўрин йўқ. Бадашхонда ИДнинг жанговар кучлари борлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз», деб айтган «Шаҳин» Афғонистон миллий армияси 209-корпусининг ахборот хизмати вакили Муҳаммад Ҳаниф Ризоий.

«Сари Пул ва Жузжон вилоятларида улар бутунлай тор-мор этилган», деган у.

Сизга мақола ёқдими?

98
37
Йўқ
Фикрлар 20
Сиёсат Captcha
| 2019-02-28

Путиннинг маккорона режалари аллақачон ҳаммага маълум

Жавоб бериш
| 2019-02-26

НКВДнинг ифлос ворислари, 1941 йилдан бери СССРга 100 фоиз порох ва 80 фоиз зирҳли пўлат ва қанчадан-қанча техника юборган Америка устидан ахлат тўкиб ётибди... Яхшиликни билмаган ифлослар.... Афғон можаросига келсак... Россия ва унинг махсус кучлари узоқ муддатдан бери ва қунт билан толибонларнинг тикланишига ёрдам бермоқда, Тожикистондан ўтувчи йўлак орқали бу ҳақиқий террорчилик ташкилотини моддий ва ҳарбий томондан қўллаб келмоқда. Айнан шунинг учун уларга у ерда база керак. Афғонистонда ҳеч қандай ИШИД йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки бири араб бири, эса пуштун ва улар ҳар хил тилда гапиради. Россия эса фақат вазиятни оғирлаштирмоқда, янги қурбонларни яратмоқда ва ўз жаҳаннами гирдобига бегуноҳларни олиб кетмоқда. Сурияда эронликлар ва Башар билан ЖАҲАННАМ яратишди, газ билан минглаб тинч аҳолини йўқ қилишди. Худди шундай Украина ва Грузиядаги ўз биродарларини қонли ҳужумда йўқ қилишди. Энди бизни ҳам бу нарсага қўшишмоқчи. Бизникилар гўллик қилиб қўйишмас деган умиддаман, ҳукуматимиз эса сиёсий етукликни намоён қилиб русларнинг бу ифлос ўйинида қўғирчоқ бўлиб қолмайди деб умид қиламан.

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Америкослар томонидан буюртма билан ёзилган навбатдаги сафсата! Ақллироқ нимадир ёзасизларми ўзи?

Жавоб бериш
| 2019-04-12

Спутникни наглий бетгачопарлиги, пропагандаси аллақачон Марказий осиё ва ўзбекларни жонига теккан...

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Нега Ўзбекистон ўз мардикорларини Россиядан олиб чиқиб кетмайди? Ҳаммаси АҚШга борсин. Бу ташқи ишлар вазири аҳмоқ экан, албатта унинг баёноти сохта бўлиб чиқмаса. Унга ИШИД хавф солаётганини айтиб огоҳлантиришса, ундай эмас дейди. Демак ўзи ишидчилардан.

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Кейин юртингизда ким меҳнат қилади? Сиз руслар ароқни шунчалик яхши кўрасизларки, мияси бор одамлар яхши ишларга жойлашиб, алкашлар эса қора ишни қилишга бўйни ёр бермайди. Шунинг учун ҳам бунақа ишларни ўзбеклар қилишади. Яна озроқ кутсангиз, ўзбекларнинг уруғи бутун дунёга ёйилади. Ўзбек рус аёлни уруғлантираётганда, рус эркак маст бўлиб ухлаб ётган бўлади

Жавоб бериш
| 2019-04-12

Сендақа ўриспарастлардан мамлакатни тозалаш кк...

Жавоб бериш
| 2019-02-24

Қачон sputnik.uz, vesti.uz, anhor.uz каби Россияпараст веб-сайтлар ёпилади?!!

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Ниҳоят бир неча йиллардан бери давом этаётган бу беъманилик ҳал бўладиган бўлибди.

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Россия, бизни тинч қўй! Марказий Осиёга юз ийлдан ортиқ давр ичида аралашгансан.

Жавоб бериш
| 2019-02-23

Балки ўзбеклар Россияга боришмас?

Жавоб бериш
| 2019-02-24

Украина ва бошқа маданиятли дунёга кира олмайдиган бўлгансиз, навбатда эса даҳшатли «мужоҳидлари» билан Марказий Осиё турибди :-)

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Тўғри айтасан. Россия барча МО мамлакатларини ўз ҳолига қўйиши керак. Қарзлардан эмас кечмаслиги керак, аксинча қаттиқлик билан қайтариб олиш керак. Гуманитар ёрдам ҳам кўрсатилмасин.

Жавоб бериш
| 2019-02-27

Қандай гуманитар ёрдам? ЛОЛ

Жавоб бериш
| 2019-02-20

Россия Марказий Осиё республикаларини ўзига яқинроқ ушлаб туриш учун уларни қўрқитиб қўймоқчи. Бу ҳийлалари ўтмайди. Уларнинг қандай эканликлари билиниб бўлди.

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Американгиз оппоққина, юмшоққинада? Унинг қўли етган давлатлар не ҳолга тушишини ҳамма билади: Ливия, Ироқ ва ҳоказо. Ҳа, ўзбеклар жуда доно халқ, бекорга Американинг базасини чиқариб ташламади.

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Дарвоқе Марказий Осиё давлатларига ҳеч ким таҳдид солмаётгани ҳақидаги мақола ҳам Россия нашрларида чиқди. Фарқини топинг ва ким молиялаштирганини тушуниб олинг. АҚШ ва Россия қаршилигини кўрасиз. Бизни ҳеч ким тинч қўймайди, аммо қўрқмаса бўлади. Ҳаммаси назорат остида.

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Албатта руслар Марказий Осиё ривожланишини исташмайди!!!

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Афсуски, АҚШ ҳарбийларини қувиб чиқарган ва давлатимиз учун жуда кўп яхшиликлар қилган доно инсон (Ислом Каримов) биз билан эмас... Ана ўшанда иғво ёрдам бермаган эди. Ўзбекистоннинг янги раҳбарлиги келажакда ҳам бунга йўл қўймайди деб умид қиламиз, агар шундай бўлса ҳам, у ҳолда лойиқ тарзда жавоб беришга кучимиз ҳам, иродамиз ҳам етади. Сабаби буниг ташаббускорлари трансмиллий корхоналар манфаатига хизмат қилувчи худди ўша америкалик қўғирчоқлар бўлади. Албатта мақсад Марказий Осиё давлатлари эмас, Россия. Бу ҳатто «ёш болага ҳам маълум»... баъзилар эса ҳамон тушунмайди. Хомхаёлга берилманг, евроамерика конгломерати бу ерда фаоллиги ҳаётимизни яхшилаш мақсадида эмас...

Жавоб бериш
| 2019-02-20

Русларнинг қўлидан келади бу, ўзбекларга қойил қолиш керак, фитналарга алданишмабди

Жавоб бериш