http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/02/21/feature-01
| Хавфсизлик

Кремль Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини оқлаш мақсадида ёлғондакам таҳдидларни ўйлаб топмоқда

Канат Алтинбаев


2013 йил 27 октябрь куни Қирғизистондаги Қанд шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий авиабазасининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган кўргазмада россиялик аскар  СУ-25 жанговар самолётини қўриқламоқда. Қанд Бишкекдан 20 километр масофада жойлашган. (Вячеслав Оселедко/AFP)

2013 йил 27 октябрь куни Қирғизистондаги Қанд шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий авиабазасининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган кўргазмада россиялик аскар СУ-25 жанговар самолётини қўриқламоқда. Қанд Бишкекдан 20 километр масофада жойлашган. (Вячеслав Оселедко/AFP)

Кремлнинг Марказий Осиёни ваҳимага солиш сиёсати ҳарбий ва сиёсий назоратни сақлаб қолиш ва ўз ички муаммоларини ҳал қилишдан қочиш усули, деб таъкидламоқда маҳаллий таҳлилчилар.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг шу ой Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга қилган ташрифи давомида бу даъво ўз тасдиғини топди.

Кун тартибида хавфсизликка оид масалалар муҳокама қилинди. Қирғизистон ҳукумати муҳокама қилинган мавзуларни очиқламаган бўлса-да, турли гап-сўзларга кўра, мамлакат жанубида иккинчи ҳарбий базани очиш эҳтимоли кўриб чиқилган, деб хабар беради маҳаллий нашрлар.


2013 йил 27 октябрь куни Қирғизистондаги Қанд шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий базасининг 10 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилган кўргазмада россиялик аскар СУ-25 жанговар самолётини қўриқламоқда. Қанд Бишкекдан 20 километр масофада жойлашган. (Вячеслав Оселедко/AFP)

2013 йил 27 октябрь куни Қирғизистондаги Қанд шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий базасининг 10 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилган кўргазмада россиялик аскар СУ-25 жанговар самолётини қўриқламоқда. Қанд Бишкекдан 20 километр масофада жойлашган. (Вячеслав Оселедко/AFP)

Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий ҳозирлиги – 2003 йилда Бишкекдан 22 км масофада жойлашган Қанд шаҳрида ҳарбий авиабаза очилиши ва 1943 йилдан бери Иссиқкўлда фаолият олиб бораётган торпедаларни синаш полигонини ўз ичига олади.

Иккинчи ҳарбий базанинг очилиши эҳтимоли аллақачон тилга олинган эди.

4 февраль куни Бишкекда Россия - Қирғизистон алоқаларига бағишланган маъруза давомида Лавров Москванинг иккинчи ҳарбий базани очишга тайёр эканлигини айтиб ўтган.

Шу билан бирга, Москва бундан бир йил аввал Тожикистон ва Қирғизистонда ўз ҳарбий базаларини қуришни бошлаб юборган эди.

Базалар «Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидлар муносабати билан» мустаҳкамланмоқда, деган эди Россия ташқи ишлар вазирлигининг МДҲдаги вакили Александер Стерник 2018 йил феврал ойида РИА Новости нашрига.

Эътиборни чалғитиш

Россия ташқи таҳдидлар олдидаги қўрқувни Марказий Осиёда ўз ўрнини кучайтириш ва ички муаммолардан қочиш учун қўллайди, дейди маҳаллий таҳлилчилар.

Россия ҳукумати Россияни «ташқи душманлардан» ҳимоя қилиш чақириғи билан миллатчиларга мурожаат қилмоқда, деди бишкеклик сиёсий таҳлилчи ва Қирғизистон демократик партияси раиси Сейтек Качкинбаев Карвонсарой нашрига.

Чет элда янги, жумладан Қирғизистондаги потенциал ҳарбий базаларнинг очилиши жамоатчилик эътиборини ички муаммолардан чалғитишга мўлжалланган, деди у.

«Жуда кўп муаммо тўпланиб қоган», деди Качкинбаев. Коррупция, маблағнинг чиқиб кетиши, тобора пасайиб бораётган нефт нархлари ва 2018 йилда пенсия ёши кўтарилиши муносабати билан «Россия ҳукуматига нисбатан жамоатчилик ишончи сўниб бормоқда».

Унга кўра, Москва Қирғизистонни Россия манфаатлари учун хизмат қилишга мажбурлаш усулларига эга.

Миллионга яқин, бошқача қилиб айтганда, қирғизистонликларнинг олтидан бири Россияда ишайди ва уларнинг ярмидан кўпи Россия фуқаролигини олган, деди Качкинбаев норасмий маълумотларга таяниб.

«Россия фуқаролигини олган аксарият қирғизлар мамлакат жанубидан келган», деди Качкинбаев. «Инқирозли вазиятда Кремль Қирғизистоннинг жанубий ҳудудлари Россияга қўшилиши бўйича референдум ўтказилишига таъсир қилиши мумкинлиги борасида гап-сўзлар тарқалган.»

Качкинбаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда Россия ҳарбий ҳозирлигининг янада кенгайиши мамлакат миллий хавфсизлиги учун баҳсли масала бўлиб, унинг иқтисодий ривожланишида қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Масалан, бу келажакда Қирғизистонга Бишкек ва Пекин ўртасидаги стратегик темирйўл каби муҳим транспорт лойиҳаларини амалга оширишига халал беради. Темир йўл Қирғизистонни нафақат Хитой, балки бошқа давлатлар билан ҳам боғлаши мумкин, деди у.

«Қирғизистон ҳукумати миллий манфаатларни ҳимоя қилиш билан бирга, Кремлни ҳам ранжитмаслик учун прагматик йўлни танлаган. Аммо бу прагматизм узоқ истиқболда давлатимизнинг миллий манфаатлари учун хизмат қилиши муҳим», Качкинбаев.

Ҳарбий базалар мажбурлаш воситаси сифатида

Россия ҳарбий базалари Марказий Осиёда Россиянинг сиёсий таъсирини сақлаб туришга хизмат қилади, дейди тбилисилик сиёсатшунос ва Грузия стратегик таҳлил маркази асосчиси Нодар Харшиладзе Карвонсарой нашрига.

«Марказий Осиёдаги манфаатлари хавф остида қоладиган бўлса, Россия ўз ҳарбий базаларини Марказий Осиёда назоратни сақлаб қолиш учун қўллаши мумкин», деди Харшиладзе.

«Бундай сценарийларда, Кремль очиқ тажовуздан фойдаланмайди, аммо махфий операциялар, саботаж ва замонавий ахборот технологиялари ёрдамида миллатлараро адоват қўзғаш каби ноодатий ва аралаш воситалардан фойдаланади», деди Харшиладзе.

Москва маҳаллий армиялар ҳақида муҳим ахборотга эга экани сабабли Марказий Осиё мамлакатлари Россиянинг босими олдида тобора заифлашиб бормоқда, деди у.

Россия маълум давлатлар билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши сабабли маҳаллий армияларнинг жанговар ҳолати ва операциялар ўтказиш имкониятлари ҳақида қимматли ахборотга эга. Бу маҳаллий уруш юз берган вазиятда Россияга қўшимча устунлик беради, деди Харшиладзе.

«Маҳаллий сиёсий элита бундан хабардор ва муҳим қарорларни қабул қилишда Кремль манфаати билан ҳисоблашишга мажбур, чунки улар айниқса Қрим аннексиясидан сўнг Россия томонидан жиддий таҳдид кўрадилар», деди у.

Фаразий таҳдидларни ҳосил қилиш

Россия мавжуд базаларни сақлаб қолиш ва яна янгиларини яратиш учун, Марказий Осиёни қўрқитиш ва иттифоқдошлари ҳудудида ҳарбий ҳозирлигини оқлаш учун геосиёсий вазиятдан фойдаланмоқда.

Марказий Осиё иштирокидаги учинчи жаҳон уруши муқаррар, деди МДҲ аксил террор марказининг илмий-маслаҳат кенгаши раиси, полиция полковниги Марианна Кочубей. У ўз фикрини ўтган йили ноябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида экстремизмга бағишланган анжуманда айтиб ўтган.

Низо Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида бошланиб, Марказий Осиёга ва Каспий денгизи ҳудудига кўчади, у ерда эса радикал исломий кучлар жанговар ҳаракатларни бошлайди, деб башорат қилди Кочубей.

Бизнинг (россияликлар) олдимизда бир қатор хавфлар бор, биродарларимиз – ўзбек, қозоқ ва тожикларни эса ундан-да каттароқ синовлар кутиб турибди, деди Кочубей.

Марказий осиёлик таҳлилчилар ушбу иддаоларни жиддий шубҳа остига олиб, Россиянинг шунчаки ҳарбий алоқаларни сақлаб қолишга уринаётганини таъкидламоқдалар.

Яқинда содир бўлган воқеалар жаҳоннинг қудратли давлатлари «муроса йўлини топиш, ён бериш ва келишувга эришишга» ва глобал уриш хавфини камайтиришга қодир эканини кўрсатди, деган эди қозоғистонлик сиёсатшунос Ислам Кураев маҳаллий «Караван» нашри билан суҳбатда.

Кураевга кўра, Москва Марказий Осиё мамлакатларини уруш хавфи мавжуд эканига ишонтиришга уринмоқда ва бу билан уларнинг Россия билан истиқболдаги ҳарбий ҳамкорлигини мустаҳкамлашни кўзлаяпти.

«Москва Марказий Осиё мамлакатлари ўзларининг ташқи сиёсатларини ишлаб чиқишга тайёр эканликлари сабаб, секин-аста унинг таъсиридан узоқлашиб бораётганини тушунмоқда. Шу боис бу вазиятда террорчилар ёхуд уруш хавфини рўкач қилиб, ёлғондакам таҳдидларни ўйлаб топиш манфаатли», деди Кураев.

«Ўйлайманки, улар бу мавзуни ҳали узоқ чайнашади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
24
Йўқ
Фикрлар 19
Сиёсат
Captcha
| 2019-03-12

Буларни ўқиб ҳайрон қолмай илож йўқ... Одамлар «сохта ватанпарварликка» ва руслар билан боғлиқ ҳар нарсага нисбатан нафратга шу қадар ботиб кетишганки! Қирғизистоннинг ўзида маҳаллий депутат вилоятларни ривожлантириш учун уларни бошқа давлатларга, шу жумладан Россияга ҳам бериб юборишни таклиф қилмоқда. Бу ҳаракати билан ўзларининг қўлларидан ҳеч нима келмаслигини ва давлатни ривожлантириш билан бошқа давлатлар шуғулланиши кераклигини исботламоқдалар!!!
Парламент депутати Акилбек Жапаров эса Қирғизистон вилоятларини ривожланган давлатлар ўртасида тақсимлашни, улар эса бу ерларни ўз назорати остига олиши ҳақида хабар берган эди «Азаттық» нашри.
Хўш, уни исёнкор ёки сотқин деб аташдими? Йўқ, сукунат... Агар буни рус таклиф қилганида-ми, уни тезда миллатчи, айирмачи деб аташар эди. Бу давлатлардаги иккиюзламачиликнинг асл моҳияти! Россияга миллионлаб мигрантлар фуқаролик сўраб келишмоқда, бир вақтнинг ўзида русларга нисбатан мана шундай нафрат уйғотувчи мақолалар чоп этилмоқда! Россия ҳукумати ва унинг халқини ажратиб олинг, халққа Кавказ ҳам, Осиё ҳам керак эмас... Улар шунчаки тинч яшаб фарзандларини катта қилишни истайдилар!

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Россиялик дўстим, бу айнан БИЗНИНГ давлат! Қирғиз Россияга бориб Карелия бўйини финларга қайтиб беринг, деб айтса руслар уни ким деб ўйлар экан? Шунинг учун ҳам ўз давлатимизда сотқин, олигархпараст Россиядан ўзимизни ҳимоя қилиш учун истаганимизни гапиришимиз мумкин. Қирғизистон демократия истайдиган давлат ва биз бу демократия учун 2010 йилда оқ уй олдида қон тўкканмиз, сиз руслар Путин билан қандай ўтирган бўлсангиз шундай ўтираверинг. Агар Россия ва АҚШ ўртасида танлов бўлса, мен иккинчисини танлайман.

Жавоб бериш
| 2019-02-28

Россия қурол савдосида талайгина фойда кўради. Агар уруш ва низо бўлмаса, қурол ҳам сотилмайди

Жавоб бериш
| 2019-02-28

Кремлнинг махфий ҳаракатини ҳамма аллақачон тушуниб бўлди. ))
Энг катта хавф Кремль ва унинг тўдаси

Жавоб бериш
| 2019-02-27

Шарҳ қолдирганлар орасида россияпарастларнинг кўплигиничи... Ёки россияликлар ёзяптими? Мен Қозоғистонданман. Мақолада ҳаммаси тўғри ёзилган. Россия бошқа мамлакатларга нимани зўрлаб сингдираётганини билмадиму, аммо бизга Хитойни ташқи душман сифатида сингдирмоқдалар. Хитой бизга ҳужум қилмаслигини ҳаммамиз биламиз, чунки уларга Марказий Осиёдан кўра АҚШ билан иттифоқ зарурроқ.

Жавоб бериш
| 2019-02-27

Муаллиф ҳақ. Улар КР манфаатларини ўйлаб ўз базаларини кенгайтирадилар, деб ўйлайсизми? Бунча ҳам содда бўлмасангиз, одамлар. Геосиёсат ҳаммага ҳам маълум бўлмаган тушунча, айниқса шу мақолага фикр билдираётган айримлар учун. Бу ерда фақат ва фақат РФнинг манфаатлари кўзланмоқда! Жин урсин, америкаликларнинг бунга нима дахли бор?

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Ҳа, дўстим, мен тушунмаяпман америкаликларнинг бунга нима даҳли бор. Русларга ҳамма ерда америкалик арвоҳлар кўринаверади.

Жавоб бериш
| 2019-02-26

Ҳурматга нолойиқ Ахлатсарой, айтингчи, нега АҚШ ҳаммаёққа бурнини тиқиб, бутун дунёда ўз ҳарбий базаларини жойлаштиради? Ундан кўра, Наврўз ҳақида ёзинглар, баҳор яқин )))

Жавоб бериш
| 2019-02-26

Аҳмоқона гапларни ёзибди муаллиф. Нимадир чекиб олганми? Соғлом каллада бунақа фикрлар бўлиши мумкинмас.

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Ҳой ошна, метин асосга эга экансан, гап йўқ

Жавоб бериш
| 2019-02-25

Россия ўз қулларини - тожиклар, ўзбеклар, қирғизлар ва ҳоказоларни йўқотгиси йўқ.
Россия империясининг собиқ мустамлакаларидан бошқа ҳамма Россияга қарши

Жавоб бериш
| 2019-02-24

Россия ИШИД ва Ҳезбуллоҳ каби террорчилик ташкилотларини молиялаштириши ҳамма биладиган аниқ факт.

Қанжиқ Кремль

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Айнан. Улар нафақат қўллари қонга ботган золим Асадни қўллаб-қувватлайдилар, балки Жанубий Африка диктаторларига ҳам ёрдам берадилар. Россия ва Путин демократия душмани.

Жавоб бериш
| 2019-02-24

Нима учун бу сайтда Россияга нисбатан бинча нафрат мавжуд? Сайтни Ахлатсарой деб номлаш керак эди. Иғвога не ҳожат? Агар уруш бошлансачи, ИШИД ва бошқа исқиртлар бу ерга бостириб кирса ким ҳимоя қилади? Америкосларми? Менимча америкосларга бу керак эмас. Россияни булғашни бас қилинг энди. Халқлар дўстлиги айни дамда муҳим. ИШИДга ўхшаган ярамасларни мамлакатларимизга қўймаслик керак.

Жавоб бериш
| 2019-02-26

Россияни оқлашга уринма, агар жуда хоҳлаётган бўлсанг, қандайдир фактларни келтиришинг керак!

Жавоб бериш
| 2019-02-23

Россия Марказий Осиё учун энг катта хавф

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Тўғри таъкидладингиз. Россия Қирғизистон мустақиллиги учун асосий хавф.

Жавоб бериш
| 2019-02-22

Шубҳасиз ташқи сиёсатда ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Бу устувор масала!
Шу билан бирга, бизнинг миллий манфаатларимиз қандай? Бу хавфсизлик ва давлатимиз мустақиллиги; қирғизистонликлар фаровонлиги; иқтисодий ривожланиш ва республикамиз равнақи. Бахтга қарши, бунинг ҳаммаси ҳам мавжуд эмас. Бизга дўстона муносабатдаги давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар керак. Менимча энг бош дўстимиз ва ҳамкоримиз бу Россия.

Жавоб бериш
| 2019-03-30

«Буюк ва қудратли» Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳақидаги битимни бузиш билан Украинани нима қилганини биласизми? Россия буни «қардош биродари», бир умрлик иттифоқдошига қилган.
Бизнинг ҳудудий яхлитлигимизни бузишдан уларга нима тўса олади? Грузиядаги каби қўғирчоқ айирмачи ҳукумат тайинлашга нима тўсқинлик қилади?

Жавоб бериш