Карвонсарой
Дин

Қозоғистон вазирликлари радикализмга қарши кураш мақсадида ислоҳ қилинмоқда

Канат Алтинбаев

Суратда: Қозоғистон ҳукумати буюртмаси билан суратга олинган «Зулматда адашганлар» ҳужжатли филмидан кадр. Унда ноанъанавий исломни қабул қилган қозоқ қизлари ҳақида ҳикоя қилинади. Лавҳа ўтган йилнинг апрель ойида намойиш қилинган. [Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазирлиги]

Суратда: Қозоғистон ҳукумати буюртмаси билан суратга олинган «Зулматда адашганлар» ҳужжатли филмидан кадр. Унда ноанъанавий исломни қабул қилган қозоқ қизлари ҳақида ҳикоя қилинади. Лавҳа ўтган йилнинг апрель ойида намойиш қилинган. [Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазирлиги]

ОСТОНА – Кузатувчиларга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки вазирлик - Ахборот ва коммуникациялар ҳамда ижтимоий тараққиёт вазирлигини ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигига бирлаштиришга қаратилган ҳаракати ҳукуматга экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга имкон беради.

Ҳукуматни қайтадан тузиш

Назарбоев 21 февраль куни иқтисодий шароитларнинг ёмонлашуви ва ижтимоий сиёсатдаги муваффақиятсизликни сабаб қилиб, вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқарган эди. Сўнгги вақтларда Қозоғистон жамоатчилиги орасида турмуш даражасидан норозилик кучайиб бормоқда, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги салбий фикр-мулоҳаза ва чиқишлар шундан далолат бермоқда.

25 февраль куни президент вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаб, Асқар Маминни Бакитжан Сагинтаев ўрнига бош вазир этиб тайинлади. Мамин аввалги ҳукумат таркибида бош вазир ўринбосари бўлган.

Аввалги ҳукумат таркибидаги айрим вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолган. Бироқ, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар учун масъул бўлган турли вазирликларга янги раҳбарлар тайинланган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 25 февраль куни Остонада парламент қуйи палатаси депутатлари билан янги таркибдаги ҳукуматнинг вазифаларини муҳокама қилмоқда. [Қозоғистон президентининг расмий сайти]

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 25 февраль куни Остонада парламент қуйи палатаси депутатлари билан янги таркибдаги ҳукуматнинг вазифаларини муҳокама қилмоқда. [Қозоғистон президентининг расмий сайти]

Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Берик Арин ўтган йилнинг сентябр ойидаги Остона конференциясида экстремизмнинг олдини олишда ННТлар билан муваффақиятли ҳамкорлик ҳақида сўзлади. [Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазирлиги]

Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Берик Арин ўтган йилнинг сентябр ойидаги Остона конференциясида экстремизмнинг олдини олишда ННТлар билан муваффақиятли ҳамкорлик ҳақида сўзлади. [Қозоғистон ижтимоий ривожланиш вазирлиги]

Бундан ташқари, Назарбоев икки вазирликни бирлаштирди: ахборот ва коммуникациялар ҳамда ижтимоий тараққиёт вазирликлари – ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигига айланди.

Янги вазирлик радикализмга қарши курашга кўмаклашади

Ижтимоий тараққиёт вазирлиги дин, фуқаролик жамияти ва ёшлар сиёсати масалаларига масъул бўлган, ахборот ва коммуникациялар вазирлиги эса оммавий ахборот воситалари, интернет ва коммуникациялар ишини мувофиқлаштириб келган.

Назарбоев ахборот ва коммуникациялар вазири бўлган Даурен Абаевни янги тузилган вазирликнинг раҳбари этиб тайинлаган.

Кузатувчилар икки вазирликнинг бирлаштирилиши Қозоғистонда дин соҳасидаги мониторинг самадорлигини яхшилашга имкон беришини тахмин қилмоқдалар.

Қозоғистонда айниқса, «Ислом давлати» (ИД) жангариларининг Суриядан қайтишга уринаётгани сабабли радикализм таҳдиди кучаймоқда, дейди остоналик журналист Алибек Исатаев.

2017 йил апрел ойи ҳолатига кўра, 500 дан ортиқ қозоқлар жангарилар сафида жанг қилиш мақсадида Сурия ва Ироққа сафар қилган. Бу ҳақда АҚШнинг «Soufan Group» тадқиқот марказининг 2017 йил октябрида чоп этилган ҳисоботида маълум қилинган.

Яқинда вазирлар маҳкамаси таркибида юз берган ўзгаришлар ортидан Қозоғистон ҳукумати конструктив диний билимларни тарқатишда янада фаолроқ ва тизимли иш олиб бориши мумкин, деб таъкидлади Исатаев Карвонсаройга.

«Бироқ, диндорларга босимни кучайтирмаслик, ахборот манбаларидан фойдаланишни ёки диний эркинликларни чекламаслик керак», деди Исатаев.

Тўғри қарорлар

Экстремизмга қарши курашда индивидуал танлов ҳал қилувчи аҳамият касб этади, дейди мусулмонлар жамоат арбоби, олмаоталик Мурат Телибеков «Карвонсарой» билан суҳбатда.

Қозоғистон шароитида давлат ташкилоти эмас, балки масъулиятни ўз зиммасига олиб, қарорлар қабул қиладиган шахс муҳимроқ ҳисобланади, деди у.

Шундай бўлса-да, Телибеков янги ишга тайинланган Абаевнинг салоҳиятини юқори баҳолаган.

«Абаев ўзининг инсонийлиги ва демократик қарашлари билан ажралиб туради», деди у. «Бу хислатлар диний масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, қозоғистонликларни кўпчилиги унга катта умидлар билан қарамоқдалар.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500