Карвонсарой
Терроризм

АҚШ Ҳамза бин Лодин ҳақидаги маълумот учун 1 млн. долларгача мукофот таклиф этмоқда

Salaam Times

Ҳамза бин Лодин марҳум отаси Усома билан, санасиз сурат. [File]

Ҳамза бин Лодин марҳум отаси Усома билан, санасиз сурат. [File]

Қўшма Штатлар собиқ «Ал-Қоида» раҳбари Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодинни топишга ёрдам берадиган маълумот учун 1 млн. долларгача мукофот ваъда қилмоқда.

Агар сизда бу борада бирор маълумот бўлса, илтимос, ўзингизга энг яқин АҚШ элчихонаси ёки консулхонасига мурожаат қилинг, [email protected] э-почта манзилига мактуб йўлланг ёки the Rewards for Justice website («Адолат учун мукофот») сайтига ташриф буюринг.

Давлат департаментига кўра, 30 яшар Ҳамза «Ал-Қоида» шўбасининг раҳбари экани айтилади.

У интернетда аудио ва видеомурожаатлар билан чиқиб, ўз тарафдорларини АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчиларига қарши зарба беришга даъват этган, 2011 йилда америка кучлари тарафидан отасининг ўлдирилгани учун қасос сифатида АҚШга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган.

Ҳамза 2001 йилда АҚШда 3000 га яқин кишининг ўлими ва 6000 дан ортиқ одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган «Ал-Қоида» ҳужумининг бош ташкилотчиси Муҳаммад Аттонинг қизига уйланган.

Усома бин Лодин Ҳамзани ўзига ворис қилиб тайёрлаган. У Покистоннинг Аббодобод шаҳрида ўлдирилган вақтда топилган мактублар шундан далолат беради.

Ҳамза қаерда?

Ҳамзанинг қаерда эканлиги борасида узоқ йиллардан бери турли миш-мишлар юради, у Покистонда, Сурияда ёки Ироқдаги уй қамоғида жон сақлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

«Ал-Қоида»нинг мамлакатда ҳукмрон бўлган шиалар тарафидан кескин рад этилганига қарамай, у онаси билан бир неча йил Эронда яшаган, деган маълумотлар бор.

Айрим кузатувчиларнинг айтишича, Теҳрон ҳукумати ўз рақиби Саудия Арабистонини босим остида сақлаш, шунингдек, сунний жангариларни Эронга ҳужум қилишдан қайтариш мақсадида уни уй қамоғида сақлаган.

Бироқ, бошқа маълумотларга кўра, Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) «Ал-Қоида» билан яқин алоқаларга эга, халқаро даражада қидирувда бўлган «Ал-Қоида» аъзоларининг кўпчилиги Эрон ҳудудига киритилгани шундан далолат беради.

Ўтган йили Ҳамза бин Лодиннинг қондош ака-укаларидан бири Лондоннинг «The Guardian» нашрига унинг қаердалиги номаълум экани, бироқ у Афғонистонда бўлиши мумкинлигини айтган.

Сўнгги йилларда «Ал-Қоида» бор кучи билан жамоатчилик кўз ўнгида ўз долзарблигини сақлаб қолишга уринди.

11 сентябрь воқеаларига 17 йил тўлар экан, ташкилот оммавий баёнот билан чиққан ва содир этилган хунрезликлар учун жавобгарликни яна бир карра ўз бўйнига олган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мақола яхши чиқибди

Жавоб бериш