Карвонсарой
Хавфсизлик

Хитой Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини камайтирмоқда

Канат Алтинбаев

2018 йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Қозоғистонинг Манғистов вилоятида қозоғистонлик аскарлар Батис-2018 ҳарбий машғулотларида иштирок этдилар. Хитой Қозоғистонга жанговар дронлар етказиб беради ва мамлакат қуролли кучларини техник кўмак билан таъминлайди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

2018 йилнинг 17-27 сентябрь кунлари Қозоғистонинг Манғистов вилоятида қозоғистонлик аскарлар Батис-2018 ҳарбий машғулотларида иштирок этдилар. Хитой Қозоғистонга жанговар дронлар етказиб беради ва мамлакат қуролли кучларини техник кўмак билан таъминлайди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

ОЛМАОТА – Пекиннинг Марказий Осиёдаги нафақат иқтисодий, балки хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги тобора ортиб бораётган таъсири авваллари минтақада «хавфсизлик кафолатчиси» бўлган Москва билан келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Минтақада Москва ҳимоячи ва Пекин сармоячи бўлган Россия ва Хитойнинг биродарлик келишуви борасидаги тахминлар ўз тасдиғини топмади.

«Хитой ва Россия Марказий Осиёда бир-бирига рақобатчи», дейди Украинанинг Киев шаҳридаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар марказининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Юрий Пойта.

Хитой ўзининг «юмшоқ куч» сиёсати қуроли бўлмиш инвестиция лойиҳалари Россиянинг ҳимоясига қарам бўлиб қолишини хоҳламайди, деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо ўртасида музокара бўлиб ўтди, Остона, 2018 йил, 16 ноябрь. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо ўртасида музокара бўлиб ўтди, Остона, 2018 йил, 16 ноябрь. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

2017 йилнинг 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари Остонада учрашув ўтказдилар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

2017 йилнинг 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари Остонада учрашув ўтказдилар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

«Ўз навбатида, Москва ҳам ҳарбий кучдан ташқари минтақага иқтисодий соҳада кўп нарса бера олмаслигини тушунади ва Пекиннинг тобора кучайиб, Марказий Осиё республикаларини ўз қаноти остига олишини индамай кузатиб тура олмайди», деди у.

«Шу сабабли ҳам, Хитой ва Россия бир-биридан мустақил ўйин олиб бормоқда», деди у.

Пекин Мосвадан ўзиб кетмоқда

Москва Марказий Осиёнинг хавфсизлик соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилаётганидан норози, деди Пойта.

Хитой минтақага турли кўринишдаги ҳарбий кўмак тақдим этмоқда, деди у. Булар орасида Туркманистонга ёрдам сифатида ҳадя қилинган ҳаво мудофааси тизими, дронлар ва енгил зирҳланган машиналарни мисол қилиш мумкин. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам Хитойдан жанговар дронлар ва қуролли кучлар учун мўлжалланган техник ёрдамни қабул қилиб олди.

Хитой Марказий Осиёда Россиянинг қарашларини ҳисобга олмаган ҳолда ўз манфаатини кўзламоқда, деди Олмаотада жойлашган Осиё тадқиқотлари институти раҳбари Султан Акимбеков.

«Пекин Россия манфаатларини инобатга олмайди», деб айтган у 26 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган «Марказий Осиёда минтақавий ва глобал хавфсизликка оид янги муаммолар ва ёндашувлар» номли анжуман чоғида, деб ёзади Kursiv.kz нашри.

«Мисол учун, жорий йилнинг куз ойларида Хитой, Покистон, Тожикистон ва Афғонистон билан биргаликда ҳарбий машқлар ўтказилиши режалаштирилган», деди у. «Тожикистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (Кремль бошчилигидаги бир неча собиқ Совет республикаларининг ҳарбий иттифоқи) аъзоси ҳисобланади ва Россия иттифоқчиси деб кўрилади.»

«Аммо бу тадбирда Россия умуман иштирок этмаяпти.»

Куч мувозанатининг ўзгариши

«Хитойнинг кучайиб бораётган роли Марказий Осиёдаги куч мувозанатини ўзгартирмоқда», деди Акимбеков.

Сиёсатшунос ва Грузиянинг стратегик таҳлил маркази асосчиси, тбилисилик Нодар Харшиладзе Хитой ўз қўшнилари билан бирга ўтказаётган ҳарбий машқлар ҳақида Акимбековнинг фикрларига ҳамоҳанг таҳлиллар билан ўртоқлашди.

«Икки куч Марказий Осиёда сиёсий устунлик борасида рақобатлашмоқда», деди у Карвонсаройга. «Бир вақтнинг ўзида Хитой диний радикаллашувга оид умумий таҳдидларга қарши кураш мақсадида ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда.»

Хитой Яқин Шарқдан чиққан террорчилик гуруҳларининг фаоллашувидан хавотирда, дейди халқаро муносабатлар бўйича мутахассис, остоналик Руслан Назаров.

Пекин Хитой ва Афғонистон билан чегарадош ҳамда Афғонистон билан энг узун умумий чегарага эга Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратмоқда, деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Россия минтақа учун 100 фоизлик хавфсизликни кафолатламайди, деди у. Танг вазиятда Марказий Осиё мамлакатлари Москвага умид қила олмайдилар, деб қўшимча қилди у.

Хитой ҳарбий ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хитой Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаб бормоқда.

Сентябрь ойининг бошларида, Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Сюй Цилян Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди ва бу давлатлар мудофаа вазирлари билан учрашди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни муҳокама қилдилар ва минтақавий хавфсизлик борасида фикр алмашдилар, деб хабар берган Қозоғистон мудофаа вазирлиги.

Сюйнинг Бишкекка ташрифи чоғида томонлар ҳарбий ҳамкорлик меморандумини, Қирғизистонга тақдим этиладиган Хитой гранти бўйича шартнома, Хитой қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникасини етказиб беришга оид битимни имзоладилар, деб хабар берган Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби матбуот хизмати.

Бир неча кундан сўнг, 11 сентябр куни Остона шаҳрида Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Мурат Майкеев Хитойнинг Ғарбий ҳарбий округи бош қўмондони, генерал Чжао Сзунцини қабул қилди.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда қозоқ ҳарбийларининг Хитой ҳарбий академиясидаги бўлажак тайёргарлиги ва қўшма машқларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 31

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Барибир Россия анча хавфли ва қабиҳ мамлакат.

Жавоб бериш

Хитой аллақачон Россиянинг Узоқ Шарқини ўз домига тортиб боряпти, Россия расмийлари бунга кўз юмиб, ўғирлашда давом этмоқдалар.

Жавоб бериш

Эшитишимча, Хитой Африканинг қаеридадир қарзи учун ягона аэропорт ва медиа компанияни тортиб олган. Қозоғистон Хитойга қанча қарз?

Жавоб бериш

Ҳарбий соҳада иттифоқдошимиз Россия, аммо бордию Хитой бизга бепул ҳарбий техника тақдим этмоқчи бўлса, бу иш ортида унинг қандайдир ғаразли режалари бор, Қозоғистон Россиянинг асосий иттифоқчиси ва бундан кейин ҳам шундай бўлади

Жавоб бериш

Биринчидан, қайси тилда гаплашяпсиз? Сохта ватанпарварларнинг гапига кириб, кимнидир қоралашдан олдин бир ўйлаб кўринг, сизга керакми шу?

Жавоб бериш

хитой жуда расво мамлакат хитойдаги мусулмонларнинг хаммаси дини сабаб камокда.

Жавоб бериш

Энди ёмон бўлади

Жавоб бериш

Бирор фалокатга йўлиқасизлар

Жавоб бериш

Хитой террорчи ва фашист мамлакат, мусулмонларни нима қилаётганларини кўрмаяпсизми, уларни ўлим лагерларига юбориб, даҳрий қилишга уринмоқдалар, Хитойдан эҳтиёт бўлиш керак

Жавоб бериш

Хитойнинг мақсади бизни қурол ишлатмасдан, қандай йўл билан бўлмасин босиб олиш. Нима бўлганда ҳам руслардан юз ўгирмаслигимиз керак.

Жавоб бериш

Россия энди узоқроқда туради, чунки у Хитойга рақиб бўлолмайди.

Жавоб бериш

Россия энг қудратли қуролларга эга, унутманглар!

Жавоб бериш

Энди фашист Россияга қарши жанг қилишимиз керак

Жавоб бериш

Биз собиқ СССРдаги бошқа халқлар билан, қуролдош биродарлар сингари Германияга қарши жанг қилганмиз, Хитойни эса билмаймиз.

Жавоб бериш

Нимага қозоқ қўшинлари деб ёзилган? Биз рус қўшинлари демаймиз ёки ёзмаймиз-ку! Бутун дунёда қозоқлар кўп, руслар ҳам. Армия Қозоғистонники, шунга ҳам Қозоғистон армияси дейилиши керак! Россия армияси деб номланиши керак.

Жавоб бериш

Қозоғистон худди икки эр орасида қолиб кетган хотинга ўхшайди.

Жавоб бериш

Она Россия, дейишадику. Демак, хотин у

Жавоб бериш

Маданиятли Хитойдан эмас, ёввойи Россиядан кўпроқ қўрқиш керак.

Жавоб бериш

Россия қозоқларнинг энг хавфли душмани, улар доим қозоқларни қириш ва ерларимизга эгалик қилишни хоҳлайдилар. Хитой ҳам душман, лекин у билан ҳамкорлик қилса бўлади. Асосийси, миграцияни назорат қилиш ҳамда маккорона ва эҳтиёткор сиёсат юритиш.

Жавоб бериш

Эҳтимол, сиз ҳақдирсиз!… Бунақа вариант ҳам қизиқ! )

Жавоб бериш

Россия бўлмаганда, Қозоғистон ҳам бўлмасди. Хитой эса ҳозирча юмшоқлик қиляпти, кейин жуда қаттиқ бўлади.

Жавоб бериш

Тўғри

Жавоб бериш

Шодланинг, шодланинг қозоқлар ва америкаликлар. Хитойликлар қозоқларни енгиб қул қиладилар, ўшанда кўрамиз қандай куларкинсиз. Америкаликлар эса минтақадаги позицияларини бой берадилар.

Жавоб бериш

Ёлғонсаройнинг БЎШЛИҚҚА «евроинтеграциялашаётган» Грузия ва Украинанинг ғаройиб «экспертлари» оғзидан юлиб олинган навбатдаги ушалмас орзуси! Бир нарса тушунарсиз, турган-битгани ахмоқ бўлган бу сотқин сохта ватанпарварлар орасида Қозоғистон сиёсатчилари нима қилиб юрибди?

Жавоб бериш

Айнан Хитой Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун фашист Россиядан ҳимоядир

Жавоб бериш

Ўлим сенга, хитойлик ватанпарвар

Жавоб бериш

Тўғри!

Жавоб бериш

Сотқин генераллар туфайли Марказий Осиёни урушсиз олади

Жавоб бериш

Мана шунинг учун ҳам Россия Қозоғистонда Хитойга қарши ташвиқот олиб боради

Жавоб бериш

Тўғри!

Жавоб бериш

Бўлмағур гап

Жавоб бериш