Карвонсарой
Хавфсизлик

Путин Қрим истило қилинган санани нишонлаётган бир пайтда Марказий Осиёда хавотир кучаймоқда

Карвонсарой ва AFP

Қрим аннексиясининг 5 йиллигни нишонлаш маросимидаги автомобилистлар паради. Машиналар байроқлар билан ясатилган. Сурат 16 март куни Севастополда олинган. (STR/AFP)

Қрим аннексиясининг 5 йиллигни нишонлаш маросимидаги автомобилистлар паради. Машиналар байроқлар билан ясатилган. Сурат 16 март куни Севастополда олинган. (STR/AFP)

МОСКВА, Россия – Россия президенти Владимир Путин Қора денгиздаги яриморолнинг Украинадан ноқонуний аннексия қилиб олинганининг беш йиллигини нишонлаш мақсадида душанба (18 март) куни Қримга етиб келди.

Россия раҳбари янги қувват станцияси очилиш маросимида иштирок этди, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди ва Қрим Россияга «қайта қўшилганлигини» нишонлаш тадбирларида иштирок этди.

2014 йил 18 март куни Путин Қрим вакиллари билан уни Россияга қўшиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу воқеадан икки кун аввал бу масалада референдум ўтказилган, бироқ халқаро ҳамжамият унинг натижаларини тан олмаганди.

Киев ва Ғарб бу ҳаракатни аннексия деб баҳолаб, Москвага қарши қатор санкцияларни эълон қилган.

Президент Владимир Путин Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда, 14 март, Москва. (Кремль)

Президент Владимир Путин Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда, 14 март, Москва. (Кремль)

18 март Россияда расман «Қрим Россияга қайта қўшилган кун» деб эълон қилинган.

Душанба куни НАТО Россиянинг «Қримда тобора кенгайиб бораётган ҳарбий ҳозирлигини» қоралади ва агар «Россия хатти-ҳаракатларида аниқ конструктив ўзгариш юз бермаса», Москва билан «аввалги бизнес ҳамкорликка» қайтмаслигини маълум қилди.

Баёнотда НАТО ҳеч қачон Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинганини қабул қилмаслиги айтилган ва Москва ҳудудни Украинага қайтаришига чақирилган.

Марказий Осиёда хавотир кучаймоқда

Путиннинг Россия ноқонуний хатти-ҳаракатларини нишонлаши Кремль тажовузкорлигининг потенциал нишони бўлган Марказий Осиёда ҳам эътибордан четда қолмаган.

Кремль Украинага бостириб кириш учун этник руслар ҳимоясини баҳона ўлароқ келтирган, 2008 йилда эса миллий озчиликларни ҳимоялаш важи билан Грузияга қарши уруш эълон қилганди.

Грузия ва Россия Тбилисининг Европа Иттифоқи (ЕИ) ва НАТОга қўшилишни истагани учун йиллар давомида низода бўлган, бу низолар 2008 йилда беш кунлик уруш билан энг юқори чўққига чиқди. Урушдан сўнг Москва Жанубий Осетия ва яна бир айирмачилар анклави – Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олди ва у ерда доимий равишда ҳарбий базаларини жойлаштирди.

2008 йилда Ғарб Россиянинг Грузиядаги ҳаракатини адашиб «бошқа мамлакатлар учун қўлланмайдиган алоҳида ҳолат» деб қабул қилди, деган эди ўтган йили август ойида Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Тбилисида Россия истилосига 10 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда.

«Кейин эса биз 2014 йилда Россия Украинада нималар қилганига гувоҳ бўлдик», деди у шарқий Украинада Кремлнинг Москва тарафдори бўлган исёнчиларни қўллаб-қувватлагани ва Қрим яримороли аннексиясини назарда тутиб.

Шу тариқа, Россиянинг аралашуви ҳақидаги хавотирлар Марказий Осиёда, айниқса Қозоғистонда кучайиб бормоқда.

Қозоғистон шимолида асосан этник руслар истиқомат қилгани сабаб мамлакат раҳбарияти этник қозоқларни жанубдан шимолга ихтиёрий равишда кўчириш чорасини қабул қилган.

Қўрқув муҳити

Бу орада Россия ўз иттифоқчилари ҳудудига ҳарбий ҳозирлигини оқлаш мақсадида Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида асоссиз ваҳима келтириб чиқаришга уринмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳалигача Россия қўшинлари бор.

Россия оммавий ахборот воситалари анчадан бери Толибонлар, «Ислом давлати« (ИД) ва яқинда юз берган ҳолатлардан бири – АҚШ билан қўрқитишга уриниб келади .

«Марказий Осиё АҚШ махсус хизматларининг ҳужумига учрайди» деб номланган ваҳимали мақола «Спутник-Ўзбекистон» сайтида 7 февраль куни чоп этилган эди.

«Яқин келажакда Марказий Осиё минтақаси жиддий ҳужумларга учрайди. Бу ҳозирги кунда АҚШ махсус хизматлари томонидан Россияга қарши тайёрланаётган ҳужумлардир», деб айтган Россиядаги Афғон уруши фахрийлари уюшмасининг раиси Франс Клинцевич «Спутник-Ўзбекистон» нашри билан суҳбатда. Уруш фахрийси бу билан гўёки Америка кучлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳужум қилиш учун афғонистонлик жангариларни тайёрлаётганига ишора қилган.

Шунингдек, Кремль назорати остидаги «Русская весна» сайти ўтган йилнинг 16 май куни «Қонли тўқнашув хавфи: ИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонда» сарлавҳали мақолани чоп этганди.

Москва бундай бўрттирма таҳдидлардан ҳудудни ўз назоратида ушлаш ҳамда Тожикистон ва Қирғизистондагиларга ўхшаш ҳарбий базаларини очиш учун баҳона сифатида фойдаланади.

2018 йилнинг феврал ойида Россия ТИВнинг МДҲдаги вакили Александр Стерник РИА Новости билан суҳбатда базаларнинг «Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидлар муносабати билан« кучайтирилганини айтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 51

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Шубҳасиз, бу Қримнинг оккупацияси бўлган. Халқаро қонунчиликка кўра, Қрим Украинаники ва бошқача бўлиши мумкин эмас.

Жавоб бериш

Қрим – бу муҳим стратегик плацдарм. Агар Путин уни АҚШга берганида, яриморол аллақачон МДҲга қарши ҳужумлар уюштириш ва назорат қилишга мўлжалланган Америка ҳарбий базаларига тўлиб кетган бўларди. Тушунинглар ахир

Жавоб бериш

Россия қанчалар чиранмасин Қримдан чиқиб кетиши керак бўлади.

Жавоб бериш

Украина ғалаба қозонади. Бунга шубҳа йўқ ва вақтинча йўқтилган Қримни қайтаради.

Жавоб бериш

Қрим бу Россия.

Жавоб бериш

Қирғизистон Украина тарафдори. Қрим ноқонуний оккупациядан кейин албатта Украинага қайтарилади.

Жавоб бериш

Россия Қримни бутунлай босиб ололмади. У барибир Россияники бўлмади. У вақтинчалик йўқотилган, Қрим бу Украина.

Жавоб бериш

Бу ғарбпараст сайтни зудлик билан ёпиш керак. Россия ғалаба қозонади!!!

Жавоб бериш

Баракалла Марказий Осиёликлар, Украинани қўллаб-қувватламоқдасизлар. Қрим Россия томонидан аннексия қилиб олинди ва бунинг учун сўзсиз жавоб беради.

Жавоб бериш

Қрим қонунан Россияга тегишли! Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларни кўпайтириш керак! Россияга шон-шарафлар бўлсин!

Жавоб бериш

Бугун Россия Қримни ўзлаштирмоқда, эртага Марказий Осиёга кўз олайтиришни бошлайди. Украина Қримни бермаётганига гап йўқ.

Жавоб бериш

Қирғизистонда ҳамма Путин тараф бўлганида, у Бишкекка ташриф буюрганида одамлар Россия элчихонаси олдига «Путин зўравон» деган постерлар билан чиқишмаган бўларди.

Жавоб бериш

Қрим Украинага тегишли. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Россия яхшилик билан у ердан аскарларини олиб чиқиб кетиши керак. Бу ҳаммага, жумладан Россия учун ҳам яхши бўлади. Шу билан бирга Россия йўқотилган ишончни қайта қозониши керак.

Жавоб бериш

Сизнинг фикрингизга қўшиламан

Жавоб бериш

Қрим ўғирланганини дунё тан олмайди. Чунки бу аниқ ўғирлик бўлган. Осиё мамлакатлари ўзга ҳудудларнинг ўғирланишини тан олмайдилар.

Жавоб бериш

Депутатларни автоматлар билан ҳайдаганларини Стрелковнинг ўзи тан олган эди шекилли. Шу сабабли бу референдум мутлақо ноқонуний бўлган. У ерда битта ҳам халқаро ташкилот бўлмаган. На Марказий Осиё мамлакатлари, на АҚШ ҳеч қачон Қримни Россияга тегишли деб тан олмайди. У Украинаники.

Жавоб бериш

Кимсиз сиз сана нишонланишига хавотир билан «қаралмоқда» дейдиган? Ёки референдум ўтказдингларми? «Дабдабали сарлавҳаларингиз» эса вентиляторга тутилган бир уюм гўнг кабидир

Жавоб бериш

Марказий Осиё мамлакатлари Қримнинг криминал тарзда ўғирланишидан сўнг рус оламидан узоқлашишни бошладилар. Украина эса умуман Россия тарафга қараб тупурмоқда. Мана, Путин ва унинг лаганбардорларни нимага эришдилар

Жавоб бериш

Россияда орқадан пичоқ санчадиган мамлакат эмас. Қозоғистон ва Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам иттифоқдош мамлакатлар. Қозоғистон учун Россия тарафидан босқинчилик хавфи мавжуд эмас. Гарчи шундай хавф пайдо бўлса ҳам, Россия халқи бунга қарши бўлади. Аҳоли буни қўллаб-қувватламайди Украинага санчишдику, биродарларимиз дейишган бўлса ҳам )))) Энди савол: агар ўз биродарларини ҳам синдирадиган бўлишса, қозоқлар ким бўлибди улар учун? Россия халқи ҳеч қачон ҳукуматига қарши бормайди. Бу сизга эрксевар украинлар эмас. Россияликларнинг кўпи крепостной.

Жавоб бериш

Албатта, Россия адекват мамлакат сифатида ўз обрўсини йўқотиб бўлди. Украинага тегишли Қримнинг бу каби разилона аннекция қилиниши оқибатсиз бўлмайди.

Жавоб бериш

АҚШнинг ўзи ноқонуний аннекция қилинган Техас, Невада, Калифорния ва бошқа штатларни қачон Мексикага қайтаради? Эътибор беринг, у ерда ҳеч қандай референдумлар ҳам ўтказилмаган! )

Жавоб бериш

Мен ҳам Қримни ҳуқуқий жиҳатдан Украинаники деб ҳисоблайман. Нега СССР раҳбарияти уни Украинага топширганида Россия эътироз билдирмаган. Ахир унинг ўзи СССРга раҳбарлик қилганку.

Жавоб бериш

Бориб турган бемаънилик. Бу ерда Қрим билан ҳам, байрамлар билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ. Кўпчилик бундай байрам борлиги ҳатто билмайди ҳам.

Жавоб бериш

Қрим Украинага қайтажак!

Жавоб бериш

Қримда ҳатто Сбербанк ёки Россия почтаси ҳам очилгани йўқ. Демак улар санкциялардан қўрқишади. Шу боис Қрим барибир Россияники бўла олмади. У Украинаники бўлиб қолмоқда ва абадий шундай қолади.

Жавоб бериш

Бемаъни, беҳуда ва провокацион гаплар

Жавоб бериш

Украиналиклар Россиянинг агрессор эканлигини яхши тушуниб олдилар. Россияни ҳол-жонига қўйишмаётгани яхши, барибир Қримни қайтариб олишади.

Жавоб бериш

Қрим тарихини ўқиб кўринг

Жавоб бериш

Кўп ўқиганман.

Жавоб бериш

Россия орқадан пичоқ санчадиган мамлакат эмас. Қозоғистон ва Россия нима бўлганда ҳам иттифоқчи мамлакатлар. Қозоғистон учун Россия тарафдан босқинчилик хавфи йўқ. Агар шунақа хавф юзага келса, Россия аҳолисининг ўзи ҳукуматга қарши бўлади. Халқ қўллаб-қувватламайди буни.

Жавоб бериш

Қримни ўғирлаш билан Россия ўзига-ўзи ҳукм ўқиб бўлди. Барча қўшни мамлакатлар унга ишонмай қўйди. Бу давлат бежизга босқинчи деб аталмас экан.

Жавоб бериш

Эй калтафаҳм, Қрим аввал-бошдан Россияга тегишли бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади

Жавоб бериш

Қрим (Украинага) қандай осонликча келган бўлса, шундай кетди. Масала ёпиқ.

Жавоб бериш

Қўшиламан!

Жавоб бериш

Қирғизистон Россия билан, биз Путин тарафдоримиз.

Жавоб бериш

Россия Қримни ноқонуний босиб олар экан, Украина парчаланиб кетади, ҳеч ким Россиядан бу ҳақда сўрамайди, ҳамма Қримни унутади, деб ўйлаган. Лекин, ундай бўлмади. Бутун дунё Қримнинг босиб олинганига қарши ва биз ҳам уни Украинаники деб ҳисоблаймиз. Ҳурмат билан Вовван.

Жавоб бериш

Қрим азалдан Россияники бўлган. Марказий Осиё ҳақида эса ғирт бўлмағур гаплар ёзилибди. Ким бошқача фикрда бўлса, ўз сиёсий қарашига эга деб ўйлайдиган, лекин аниқ фактлар ва тарихий далилларни кўрмайдиган мияси йўқ мол бўлади.

Жавоб бериш

Россияда руслар бошқа миллатлардан камроқ бўладиган кун ҳам келади, Қрим эса азалдан қрим-татарларники бўлган

Жавоб бериш

Аслида Қрим Хитойга керак, Россия эса шунчаки ижрочи, Хитойда «Янги дунё тартибига» муқобил бўлган «Янги Ипак йўли» стратегияси бор. Кўприк қайси пулга қурилган деб ўйлайсиз? Албатта, Хитойнинг пулига.

Жавоб бериш

Қизиқ, уларни нимани нишонлаяптилар? Санкциялар ва Қримдан кейин бошланган қашшоқликними? Жуда ғалатида шу руслар.

Жавоб бериш

Сотқинларга салом. Aмерикослар берган пулини оқлаш учун ишлаб ётибсизларми? Зўр бериб ишлашингизга қараганда, роса даромадли бўлса керак?

Жавоб бериш

Қрим Украинанинг бир қисми

Жавоб бериш

Сўровлар натижасига кўра, Қримнинг ноқонуний эгалланишидан норози бўлган россияликлар сони кескин ошган. Чунки, Қримдан кейин қашшоқлик бошланди. Бировдан ўғирланган нарса ҳеч қачон бахт келтирмайди.

Жавоб бериш

Қримни тортиб олиб, тўғри қилишди! Йўқса, сизларнинг хўжайинларингиз у ерда ўз базаларини жойлаштирган бўлишарди. Энди эса Қора денгизда нечта Америка кемаси бўлмасин, ҳаммаси қуруқ қўл билан қайтиб кетишга мажбур.

Жавоб бериш

Ҳалиям тушунарсиз, ким хавотирланяпти? Қани фамилиялар, лавозимлар? Бўм-бўш сариқ матбуот (((

Жавоб бериш

Бефаҳм муаллиф, муҳаррир ҳам беҳафм. Эси паст экансизлар. Сизларни айнан Осиёликлар ўқишини унутган кўринасиз...

Жавоб бериш

Россияпараст манқуртлар учун бир маълумот. Русия Ўрта Осиёни босиб олганда 1859-1944 йиллар орасида 5 600 000 мусулмон қурбон бўлган. Яна итга ўхшаб, санларни калтаклаган, кейин бир суяк ташлаган русни қўлини ялайсанлар. Чечен халқи, Доғистон халқи 200 йилдан бери руслар босими остида яшаб келса ҳам, яқинда ўтган чечен урушида 200 000 қурбон берган бўлса ҳам, ҳеч қачон итга ўхшаб русларни қўлини яламаган. Керак бўлса, руслардан ўзини устун қўйиб, улардан ўз мақсадларида фойдаланишади. (Биламизки, Россия Чеченистонни ушлаб қолиш учун 1995-2005 йилларда қилган хунрезликларини беркитиш учун ҳар йили Чеченистонга кўп миллиардлик инвестициялар киритишга мажбур.) СССРпараст ва россияпарастлар учун ССССРнинг 3 сўмлик колбасаси миллионлаб аждодларининг хотирасидан устун. Эй садқаи руспарастлар, ватан хоинлари.

Жавоб бериш

Ёлғончи ғарбпараст манба астойдил низо чиқаришга уринмоқда. Аблаҳлар, дўзахга равона бўлларинг.

Жавоб бериш

Ёлғон, Марказий Осиёда Россияга муносабат нормал, Россиянинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳеч қандай хавотир йўқ бизда

Жавоб бериш

Тўғри

Жавоб бериш

Тўрт авлод давомида Осиёда яшаб келаётганларданман, фарзандларимни катта қиляпман, бир нарсани аниқ айта оламан! Дунёдан бундан яхшироқ, меҳмондўстроқ, хушмуомалароқ халқ ЙЎҚ! Бу мен кўрган инсонлар ичида энг инсофлилари ва мулойимларидир. Бизда қайси хонадонга, яйловдаги ўтовга кирманг, сизни доим чой билан сийлайдилар ☕, дастурхон устига нон ва сариёғ қўядилар, қарчи бу уларнинг охирги таоми бўлса ҳам

Жавоб бериш