Карвонсарой
Таълим

Ўзаро муносабатлар илиқлашар экан, АҚШ Ўзбекистонда таълим дастурларини қўллаб-қувватламоқда

Максим Енисеев

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Элис Уэллс 27 февраль куни Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан суратга тушмоқда. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Элис Уэллс 27 февраль куни Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан суратга тушмоқда. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

ТОШКЕНТ – АҚШда олий таълим олишни истаган ўзбекистонлик талабалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар яхшиланиши билан уйда ва чет элда таълим олиш учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.

« Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга тарихий ташрифидан бери биз Ўзбекистондаги америкалик инглиз тили ўқитувчилари сонини тўрт мартага оширдик, мамлакат бўйлаб ёш талабалар учун глобал иқтисодиётни ривожлантиришда муваффақиятга эришиш учун муҳим кўникмаларни яхшилашга ёрдам берадиган янги инглиз тили ўқув дастурларини яратдик», деди АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича муовини Элис Уэллс Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабарига кўра.

У 27 февраль куни Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари олдида нутқ сўзлаган.

Шу куннинг ўзида Уэллс ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг муваққат ишлари вакили Алан Мельцер Тошкентда 12 март куни орфография мусобақасида иштирок этган ўзбек ёшларини олқишламоқда. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг муваққат ишлари вакили Алан Мельцер Тошкентда 12 март куни орфография мусобақасида иштирок этган ўзбек ёшларини олқишламоқда. (АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси)

«Англашув меморандуми АҚШ томонидан Халқ таълими вазирлигига дарсликларни замонавийлаштириш, таълим стандартларини ошириш, инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, ўқитувчи ва ўқувчилар алмашинувини ташкил этишга ёрдам беради», деди Уэллс.

Уэллс талабалар алмашинуви дастурини, жумладан ўтган йили Халқаро таълим бўйича Америка кенгашининг (АC) Ўзбекистондаги фаолияти тикланганини олқишлади. Америка кенгаши 1995-2006 йилларда Ўзбекистонда бошқа ном билан иш юритган, ўшанда Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва Вашингтон орасидаги тангликдан сўнг идора ёпилган эди.

Ўрта таълим тизимидаги алмашинув имкониятлари

«Биз иқтидорли мактаб ўқувчилари ёки битирувчиларининг бир йил давомида Қўшма Штатларда америкалик оилалар билан яшаб, Америка мактабларида таълим олишига имкон берадиган алмашинув дастурининг қайта тикланишидан умидвормиз», деди Уэлсс.

«Кўплаб ўқувчилар у ердан деярли она тилидек бўлиб қолган инглиз тили билимлари ва Америка жамияти бўйича аниқ тушунчалар билан қайтадилар», деб қўшимча қилди у.

«Мазкур дастурдан ўтганлар мунтазам равишда чет эл университетларида нуфузли стипендияларни ютиб оладилар ҳамда юқори бизнес ва ҳукумат лавозимларига тайинланадилар», деди у.

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси хабарига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон университетларининг 570 нафар талабаси Қўшма Штатларда таълим олган, бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 12,9 фоиз кўп демакдир.

Уларнинг деярли ярми бакалавр йўналишида, қолган ярми магистрлик ва тил ўрганиш курслари каби турли ўқув курсларида таълим олган.

Ўтган йил ноябрь ойида 2018 йилги халқаро таълим алмашинуви бўйича Халқаро таълим институти ва АҚШ давлат департаменти томонидан эълон қилинган «Open Doors Report» ҳисоботига кўра, сўнгги уч йил ичида Қўшма Штатларда таълим олаётган чет эллик талабалар сони 1,5 фоизга ўсиб, 1 миллиондан ошди ва тарихий рекордни қайд этди.

АҚШдаги имкониятлар

«Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида бўш жойлар жуда кам», дейди чет элга талабаларни юборишга ёрдам берадиган Тошкентдаги консалтинг фирмаси ходими Мансур Абдураҳманов Карвонсарой нашрига.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, 2017 йилда мамлакат университетларидаги жами 66500 та жой учун 730 минг номзод ариза топширди, бу 9,1 фоиз абитуриент талабаликка қабул қилинади деганидир.

«Ўқишни истаганларнинг кўпчилиги учун бу квота етарли эмас», деди Абдураҳманов. «Шу билан бирга, таълим сифати ҳамон пастлигича қолмоқда

«Шу сабаб, ўзбек талабалари орасида чет элда таълим олиш анча оммалашган ва Қўшма Штатлар Ўзбекистонда таълим йўналишидаги таклифларни кўпайтирмоқда», деди Абдураҳманов.

«Ўзбекистонда рақобат юқори бўлганлиги сабабли коррупция ҳали ҳам мавжуд», деди тошкентлик мактаб ўқувчиси Марина Цой Карвонсарой нашрига.

«Агар инглиз тилини яхши билсангиз ва мақсадингиз қатъий бўлса, Қўшма Штатларда таълим олиш Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ўқишдан кўра осонроқ», дейди у.

«Қўшма Штатларда таълим сифати анча юқори эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ», деди Ўзбекистон миллий университети талабаси Миржалол Саидмуҳамедов Карвонсарой нашрига.

«Агар сизда Америка дипломи бўлса, Ўзбекистонда жуда нуфузли лавозимга тайинланишингиз мумкин», деди у. «Мен магистрлик йўналишини Қўшма Штатларда ўқимоқчиман.»

Чет элда таълим олишнинг афзалликлари у ердаги таълим сифати билангина чекланиб қолмайди.

«Ёшлар учун юқори сифатли олий таълим нафақат давлатнинг юқори иқтисодий муваффақияти учун муҳим, балки барқарорлик кафолати ҳамдир», деган эди тошкентлик социолог Равшан Кушлубаев Карвонсарой нашрига 2017 йилда. «Кенг дунёқарашга эга ўқимишли инсон экстремистлар таъсири остига тушмайди, аксинча дунёвий, демократик қадриятга эга жамиятни ҳаракатлантирувчи инсон бўла олади.»

Инглиз тили ресурслари

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ўзбек ёшларига Америка таълим тизими билан яқиндан танишиш имкониятларини тақдим этади. Элчихона ҳузуридаги «Education USA» маслаҳат маркази бепул ахборот йиғинлари ва индивидуал консультациялар уюштиради.

Жумладан, марказ «АҚШда таълим олиш томон беш қадам» дастури бўйича мунтазам равишда семинарлар ўтказиб келмоқда.

«Мен Education USA марказининг тарқатмасига аъзо бўлганман, лекин ҳозирча инглиз тилини АҚШда таълим олса бўладиган даражада билмайман. Мен уни ривожлантиришга ҳаракат қиляпман», дейди тошкентлик 17 яшар Комил Зарипов Карвонсарой билан суҳбатда.

Зарипов каби бошқа ўзбек ёшлари 2018 йил январда Тошкентдаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида очилган «Америкага ойна» ўқув залида замонавий Америка маданияти ва адабиёти билан танишиш имконига эга.

Ўқув зали Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва АҚШ элчихонаси ўртасида 2017-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилган.

Миллий кутубхона сайтининг хабар беришича, ўқув зали «инглиз тилини ўрганувчилар учун техник жиҳозлар, дастурлар ва таълим ресурслари (китоблар, дисклар) билан, Миллий кутубхонанинг имконияти чекланган фойдаланувчилари учун инглиз ва рус тилидаги аудиоқўлланмалар, Брайль ёзувидаги электрон китоблар ва журналлар билан таъминланган», деган эди 2018 йилда ўша вақтда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Памела Спратлен очилиш маросимида.

Бўлажак талабалар Тошкентдаги Америка марказига боришлари, бу кутубхонада Қўшма Штатлардаги сиёсат, қадриятлар, таълим муассасалари ва маданиятни янада яхшироқ тушуниш учун инглиз тилидаги суҳбат клубида иштирок этишлари ва китоблар мутолаа қилишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

570 талаба - бу кулгили рақам. Руссияда ўн минглаб ўзбекистонлик талабалар ўқиб, оқибатда потенциал россияпарастлар етишиб чиқмоқда. Бу масалани зудлик билан тўғирламасак, эртага мустақиллигимизни бой беришимиз мумкин. Талабаларимизни кўпроқ юқори рейтингга эга Ғарб, Япония, Туркия, Жанубий Корея олийгоҳларига юбориш керак. Шундагина ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий соҳаларимизда ўзгариш рўй бериши мумкин.

Жавоб бериш

Мияси ювилган ахмоқ, каллаварам
Ғарбликлар ўзининг халқига тупуриб қўйган бир вақтда сен ҳақингда ўйлармиди? Ер юзидаги энг ахмоқ одамлардан таълим олишни хоҳлаб қолдингми. Улар миллионлаб гендер бор, бир-бирининг орқасига қилиб ётган гейларнинг ҳуқуқи улар йўқ қилиб юборган давлатларнинг халқидан кўра муҳимроқ деб билишади. Улар нафақат АҚШнинг Ироқ, Сурия, Афғонистон ва умуман Яқин Шарқдаги фаолиятини қоралашади, балки уни қўллаб-қувватлашади ҳам. Россия ёмон, лекин 'Мерика зўр дейсан! Kool-aid ичишни тўхтат.

Жавоб бериш