Карвонсарой
Сиёсат

Қозоғистон Назарбоевдан кейинги даврга мослашишни бошламоқда

Карвонсарой ва AFP

Сенат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг муваққат президенти сифатида қасамёд қилмоқда, Остона, 20 март, 2019 йил. [СТР / AFP]

Сенат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг муваққат президенти сифатида қасамёд қилмоқда, Остона, 20 март, 2019 йил. [СТР / AFP]

ОСТОНА – 20 март куни бўлиб ўтган тантанали маросимда муваққат президент сифатида қасамёдга келтирилар экан, Қозоғистон сенати раҳбари мамлакат пойтахти номини ўз ўтмишдошининг шарафига ўзгартиришни таклиф қилди.

Мустақил Қозоғистоннинг биринчи ва бирдан-бир лидери сешанба (19 март) куни 30 йиллик иқтидордан сўнг кутилмаганда истеъфога чиқишини эълон қилди. У шўролар даврида ҳукумат тепасига келган собиқ СССРдаги сўнгги президент бўлиб қолаётган эди.

Сенат спикери, 65 яшар Қосим-Жўмарт Тўқаев келаси йил апрель ойида ўтказиладиган сайловларга қадар вақтинча президент вазифасини бажариб турадиган бўлди.

Конституцияда белгиланган «миллат етакчиси» мақоми ва мамлакат Хавфсизлик кенгашидаги умрбод раислик 78 яшар Назарбоевга ўз таъсирини сақлаб қолишга имкон беради.

Нурсултон Назарбоев Брюсселдаги Европа Кенгаши мажлисига ташрифи чоғида, 2018 йилнинг 19 октябрь куни олинган сурат. [Арис Оикономоу / AFP]

Нурсултон Назарбоев Брюсселдаги Европа Кенгаши мажлисига ташрифи чоғида, 2018 йилнинг 19 октябрь куни олинган сурат. [Арис Оикономоу / AFP]

Муваққат президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Сенат спикери Дариға Назарбоева 20 март куни Остонада қўл сиқишмоқдалар. Сенат 19 март куни президент Нурсултон Назарбоевнинг кутилмаган истеъфосидан сўнг, уларни янги лавозимларга тасдиқлаган. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)

Муваққат президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Сенат спикери Дариға Назарбоева 20 март куни Остонада қўл сиқишмоқдалар. Сенат 19 март куни президент Нурсултон Назарбоевнинг кутилмаган истеъфосидан сўнг, уларни янги лавозимларга тасдиқлаган. (Қозоғистон президентининг матбуот хизмати)

Қасамёддан кейин нутқ сўзлаган Тўқаев Қозоғистон пойтахти номини собиқ президент шарафига «Нурсултон» деб ўзгартиришни таклиф этган.

Мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шундан сўнг Қозоғистон парламенти пойтахтни Назарбоев шарафига «Нурсултон» деб номлашни маъқуллаган.

«Остонанинг номи расман Нурсултон деб ўзгартирилди», деб хабар берган «Казинформ» давлат ахборот агентлиги.

Тўқаев 2013 йилда Сенат спикери бўлгунига қадар, ташқи ишлар вазири ва бош вазир лавозимларида ишлаган.

Назарбоевнинг қизи сиёсий саҳнада қолмоқда – Сенат Дариға Назарбоевани парламентнинг янги спикери этиб тасдиқлаган. Шу тариқа у келаси йилги сайловларда президентликка даъвогар бўлиши мумкин. Назарбоева 2015-2016 йилларда бош вазир ўринбосари бўлган.

Ўтмишда Назарбоев қизларидан бири унинг ўрнини эгаллаши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

Вашингтонга ишонч

Сешанба куни АҚШ ҳукумати Қозоғистон билан илиқ муносабатлар янги даврда ҳам сақланиб қолишига ишонч билдирган.

АҚШ Давлат департаменти вакили Қўшма Штатлар «Қозоғистон билан кенг қамровли масалалар бўйича ишлар давом эттирилишини сабрсизлик билан кутаётганини» айтган.

Қўшма Штатлар ва Қозоғистон икки томонлама мустаҳкам алоқаларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Президент Дональд Трампнинг Назарбоев билан ўтган йилги тарихий учрашуви шундан далолат беради. Ҳамкорлигимиз шундай суръатда давом этишига умид қиламиз», деди АҚШ вакили.

Трамп ўтган йили АҚШ ва Қозоғистоннинг ўзаро сиёсий ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Оқ Уйда Назарбоев билан учрашган эди.

Қозоғистон Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг ихтиёрий равишда ўз ядро қуролидан воз кечиб, Афғонистонда АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кампанияга моддий-техникавий ёрдамини таклиф этиш билан Қўшма Штатларни мамнун қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500