Карвонсарой
Терроризм

Суриядаги «Ислом давлати»нинг ҳалокатга маҳкум жангарилари учун интиҳо яқин

AFP

«Ислом давлати» видеолавҳасида Суриянинг Боғуз қишлоғидаги «халифалик»нинг сўнгги онлари акс эттирилган бўлиб, унда улар ўзларининг сўнгги ҳудудларида АҚШ қўлловидаги Курд кучларига қарши жанг қилмоқдалар. Видеолавҳа 2019 йил 18 март куни тасвирга олинган.

БОҒУЗ, Сурия – Жума (22 март) куни АҚШ етакчилигидаги жанговар самолётлар тобора кичрайиб бораётган «халифалик»нинг сўнгги аъзоларини сиқиб чиқариш учун Сурия шарқидаги Ифрот дарёсининг шимолий соҳилларини ҳаводан ўққа тутди.

Жума кунги бомбалаш амалиётлари Ироқ чегарасига яқин чекка ҳудудда жойлашган Боғуз қишлоғидаги уруш фронти чизиғида деярли тинч ўтган икки кундан сўнг ўтказилди.

АҚШ қўлловидаги курдлар бошқарувида бўлган, маҳаллий араб қабилалари аъзоларини ҳам ўз ичига олган Сурия демократик кучлари (СДК) сешанба (19 март) куни «Ислом давлатининг» муваққат лагерини қўлга олганлар.

СДК Боғуз қишлоғидаги ИДга қарши ўзининг «сўнгги ҳужумини» 9 февраль куни бошлаган эди.

Ифрот дарёсининг шарқий қирғоқларидаги ИД қўрғонидан чиқаётган тутун, 18 март куни олинган сурат. (Делил Сулаймон/AFP)

Ифрот дарёсининг шарқий қирғоқларидаги ИД қўрғонидан чиқаётган тутун, 18 март куни олинган сурат. (Делил Сулаймон/AFP)

Суриянинг шарқий қисмида тасвирга олинган ИД видеолавҳасида АҚШ қўлловидаги кучлар гуруҳнинг сўнгги лагерьини йўқ қилишга шайланаётгани акс этган. (Файл)

Суриянинг шарқий қисмида тасвирга олинган ИД видеолавҳасида АҚШ қўлловидаги кучлар гуруҳнинг сўнгги лагерьини йўқ қилишга шайланаётгани акс этган. (Файл)

Ниҳоят, сешанба куни қатъиятли жангарилар чодирлар ва бузилган машиналардан иборат лагердан қувиб чиқарилиб, Ифрот дарёси соҳилидаги бир неча гектардан иборат ҳудудда сиқувга олинди.

Қачонлардир қудратли бўлган ИДнинг сўнгги қолдиқларини йўқ қилиш бўйича ойлар давомида олиб борилган операциялар гуруҳни буткул тор-мор этишда муваффақиятга эришаётган бўлса-да, СДК ғалабани эълон қилишга шошилмаяпти.

Жангарилар, уларнинг қариндошлари ва оддий аҳолидан иборат минглаб одамлар сўнгги ҳафталарда ўлим исканжасидан қутулар эканлар, СДКга тегишли ҳудудга етиб бориб, ўша ерда таслим бўлганлар.

ИД ҳалокати

2014 йилнинг ўрталарида Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» деб атаган гуруҳ бир вақтлар Суриядан Ироққача чўзилган, Британиядан ҳам каттароқ бўлган ҳудудга эгалик қилар эди.

У миллионлаб аҳолига, ўз суд тизимига, ўз пул бирлигига эга бўлган, мактаблар учун дарсликлар чоп этган ва бутун дунё бўйлаб одамлар қалбига қўрқув солган эди.

У йиллар давомида Сурия ва Ироқ кучлари халқаро иттифоқдошлари ёрдамида олиб борган жанглар натижасида йўқ қилинди, аммо шаҳарлар вайрон бўлди, аҳоли эса бошпанасиз қолди.

Ҳозирда Бағдодийнинг қаердалиги аниқ эмас, Боғуздаги қаршилик ўчоқлари эса бир нечта футбол майдонидек келадиган ер учун курашмоқда.

Унинг Ироқ ва Суриядаги кўплаб етакчилари ва жангарилари аллақачон фуқаролар урушига қайтиб, саҳролар, тоғлар ва бошқа пана жойлардан қисқа ҳужумлар уюштирмоқда.

Ўтган ҳафтадан бери сўнгги таянч марказидан қочиб чиққанлар шимолда курдлар назоратидаги лагерлар ва қамоқхоналарни тўлдирмоқда.

Энг катта Ал-Хол лагерида турли миллатларга мансуб 70 минг киши тўпланган бўлиб, улардан 40 минг нафари ёш болалардир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ИШИДни Американи ўзи яратган, энди унинг ҳалокати муқаррар бўлиб қолганида гўёки уни ўзлари йўқ қилгандек ва Сурияни қутқариб қолгандек қилиб кўрсатишмоқда... Бутун дунёни ахмоқ қилишдан ҳам тоймайди булар. (Аблаҳлар)

Жавоб бериш

ФСБ ҳайратда. Қўғирчоқлари мағлуб этилди.

Жавоб бериш