| Жиноят ва адолат

Жиноий қонунчилик ислоҳотлари натижасида Қозоғистонда маҳбуслар сони камаймоқда

Канат Алтинбаев


2018 йилнинг ёзида Олмаота кўчаларида патруль назоратини олиб бораётган полиция ходими. (Остона шаҳар ички ишлар бош бошқармаси)

2018 йилнинг ёзида Олмаота кўчаларида патруль назоратини олиб бораётган полиция ходими. (Остона шаҳар ички ишлар бош бошқармаси)

ОЛМАОТА – Қозоғистон расмийларига кўра, экстремистлар ва террорчиларни жазолашда давом этаётганига қарамай, мамлакатда жиноятчилик соҳасидаги қонунларнинг ислоҳ қилиниши маҳбуслар сонини камайишига, қамоқхоналарнинг ёпилиши ва миллионлаб доллар маблағнинг тежалишига олиб келган.

Қозоғистонда жиноий жавобгарликни юмшатиш борасида қонунчиликка киритилган ўзгаришлар қонунбузарларга қаттиқ жазодан қутулиб қолиш имконини беради. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Марат Ахметжанов 8 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

2018 йилда кучга кирган қонун айрим иқтисодий жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш ўрнига жарималар белгилашни кўзда тутади, дейилади Марказий коммуникациялар хизмати сайтида эълон қилинган хабарда. Ҳужжатда, шунингдек, шахс илк марта жиноят содир этган ва етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, уни жавобгарликдан озод қилиш белгиланган.


Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари 2017 йил 12 сентябр куни Қизилўрда шаҳрида вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилишди. (Марказий Осиёда «Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти» / Facebook)

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари 2017 йил 12 сентябр куни Қизилўрда шаҳрида вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилишди. (Марказий Осиёда «Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти» / Facebook)


Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Марат Ахметжанов 8 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтган матбуот анжуманида жиноий қонунчиликдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритмоқда. (Марказий коммуникациялар хизмати)

Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Марат Ахметжанов 8 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтган матбуот анжуманида жиноий қонунчиликдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритмоқда. (Марказий коммуникациялар хизмати)

Янги қонунга кўра, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш учун жазо белгилаш чегараси 48 миллион тенгедан (126 минг АҚШ доллари) 120 миллион тенгегача (315 минг АҚШ доллари) ошган. Бу чегарага етмаган тақдирда ҳам қонунбузарлар учун жарималар белгиланган.

Бу ислоҳот кичик бизнес учун ижобий янгилик бўлиб, «улар учун 120 миллион тенгедан (315 минг АҚШ доллари) ортиқ солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг иложи йўқ», деди Аҳмеджонов.

Шу билан бирга, такроран жиноят содир этганлар учун жазо янада қатъийлашади.

Янги қонунга мувофиқ, такроран ўғирлик, фирибгарлик ва товламачилик содир этиш қамоқ жазосини назарда тутади.

Шафқат кампанияси жуда ўғри жиноятчилар, жумладан экстремистлар ва террорчиларга қўлланилмайди, дея таъкидлади Аҳмеджанов.

Маҳбуслар сонини камайтириш

Қонунчиликдаги ўзгаришлар ўз самарасини бериб улгурган.

«Ислоҳотлар натижасида қамоқдагилар сони камайди. Ўтган йили бу рақам 5000 кишига камайган», деди Аҳмеджанов.

2018 йилнинг бошидан ҳукумат саккизта қамоқхонани ёпган, натижада қозоғистонлик солиқ тўловчиларнинг 12 миллиард тенге (40 миллион АҚШ доллари) маблағи тежаб қолинган, деди Аҳмеджанов.

Эндиликда тўртта жазони ўташ колониясининг ёпилиши кутилмоқда, деб қўшимча қилди у.

Ўтган йили Қозоғистоннинг халқаро махбуслар индекси 83 ўриндан 95 ўринга тушиб, яхши кўрсаткичларга етган, деди Аҳмеджанов қамоқхонадаги махбуслар сони камайганини назарда тутиб.

«Ўтган ўн йил ичида Қозоғистондаги қотилликлар сони деярли икки баробар – 2009 йилдаги 1604 тадан 2018 йилда 943 тага камайган», деб қўшимча қилди у.

Иккинчи имкон

Олмаоталик юрист Юлия Пототскаянинг сўзларига кўра, ислоҳот жиноятчиликка оид статистикани яхшилабгина қолмасдан, балки қонунбузарлик содир этган шахслар учун яна бир имконият беради.

Авваллари ишнинг кўплиги ва ходимлар етишмовчилиги туфайли полиция самарадорлиги паст бўлган, деди у Карвонсаройга.

«Судлар кўпинча фақат қотил ва ўғриларни эмас, балки умидсизлик ёки ҳиссиётлар туфайли биринчи марта хато қилган оддий одамларни ҳам қамоққа ҳукм қиладилар», дейди у.

«Қамоқхоналаримизда маҳбуслар бошқаларнинг таъсири остида бўлишади ва ёмон тарафга ўзгарадилар», деб қўшимча қилди Потоцкая.

Шу билан бир вақтда, Қозоғистон ҳамон террорчиларга нисбатан қатъий сиёсат олиб бормоқда, улар ўта оғир жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси ва ҳатто ўлим жазосини ҳам ўз ичига олади, деди у.

«Терроризм радикал кайфиятдагиларни миллий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид сифатида кўрадиган Қозоғистон расмийлари учун нозик масала, уларга қарши кураш ҳар доим имкон қадар қаттиқ бўлади», дейди Пототская.

Сизга мақола ёқдими?

19
7
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат Captcha
| 2019-04-19

Бу ислоҳот туфайли минглаб зўравон қотиллар ва талончилар энди озодликда. браво

Жавоб бериш
| 2019-05-14

Бу инсонийлик чоралари ўта оғир жиноятларга тааллуқли эмас, диққат билан ўқинглар. Минглаб озод қилинганлар ҳақидаги ахборот қаердан? «Озодлик» сўзи хато ёзилган.

Жавоб бериш