http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/04/16/feature-02?language_switcher=true
| Дин

«Ислом давлати» Биби Марям ибодатхонасидаги ёнғинни мазах қилиб, уни «интиқом» деб атамоқда

Салаам Таймс


«Ислом давлати»нинг ижтимоий тармоқларга эълон қилинган постери: «Жазо» ёзуви ортида 15 апрель куни Париждаги Биби Марям ибодатхонасида юз берган ёнғин акс этган. [Файл]

«Ислом давлати»нинг ижтимоий тармоқларга эълон қилинган постери: «Жазо» ёзуви ортида 15 апрель куни Париждаги Биби Марям ибодатхонасида юз берган ёнғин акс этган. [Файл]

Инсоният тарихидаги энг қимматли ёдгорликлардан бири бўлган Париждаги Нотр-Дам (Биби Марям) черковининг вайрон бўлиши бутун дунёда миллионлаб инсонларни қайғуга солар экан, «Ислом давлати» бу оловли ҳодисани байрам қилмоқда.

Душанба (15 апрель) кунги ёнғинни ўчиришга 15 соат вақт кетган.

Ибодатхона томининг катта қисми вайрон бўлган, миноранинг учи қулаб тушган, ёниб кетган буюмлар ва картиналарнинг сони аниқ эмас. Шундай бўлса-да, қўнғироқхоналар ва машҳур айланма витражларга зиён етмаган.


15 апрель куни Париждаги Биби Марям ибодатхонаси томидан аланга ва тутун кўтарилмоқда. [Фабьен Баррау/AFP]

15 апрель куни Париждаги Биби Марям ибодатхонаси томидан аланга ва тутун кўтарилмоқда. [Фабьен Баррау/AFP]

ИДнинг масхараомуз муносабати

Парижда аланга авж олар экан, ИДга тегишли гуруҳ ижтимоий тармоқларда араб тилида «интиқом» деб битилган постерни эълон қилди, ёзув ортида ёнғин ичида қолган ибодатхонанинг расми бор эди.

Постерда шунингдек, масхараомуз тарзда «Хайрли кун» деб ёзилган: «Унинг қурилиши 1163 йили бошланган ва 1345 йилда тугатилган. Кўпхудолик ибодатхонаси билан видолашиш вақти келди.»

Бу баёнот ИДнинг маданий меросга нисбатан илтифотсиз муносабати ва Исломни бузиб талқин қилишига бир мисолдир.

ИДнинг ўтмишдоши бўлган Абу Мусъаб Аз-Зарқавий етакчилигидаги Ироқнинг «Ал-Қоида» гуруҳи Самарра шаҳридаги «Ал Аскарий» шиалар масжидида (Олтин масжид номи билан ҳам машҳур) амалга оширилган портлашда гумон қилинган эди.

Ироқнинг Мосулидаги қонли ҳукмронлиги даврида ИД тарафидан эълон қилинган видеолавҳаларнинг бирида гуруҳ жангариларининг болғалар ва пневматик пармадасталар (дрель) билан қуролланиб, Мосул музейига ҳужум қилгани, у ерда Исломгача бўлган даврга оид қимматли ёдгорликларни йўқ қилгани тасвирланган.

ИД шунингдек, Оссуриянинг Нимруд шаҳри, Хатра қадимий шаҳри ва Суриянинг кўҳна Палмира шаҳрини ҳам портлатган.

ИДнинг қўштирноқ ичидаги «халифалиги» ўтган ойда тор-мор этилган, шу тариқа гуруҳ Ироқ ва Суриядаги кўп йиллик тартибсизликдан сўнг ўзиники деб даъво қилиши мумкин бўлган ҳудудсиз қолган.

Тафриқа солишга уриниш

Диний арбоблар ИДнинг баёнотини қораладилар.

Ислом бошқа динларни ҳам ҳурмат қилади, дейди покистонлик диний арбоб Муҳаммад Сақиб Раҳмон.

ИД Ислом дини вакили эмас, балки бир тўда террорчилардан иборат гуруҳ, шу сабаб насронийлар унинг баёнотини жиддий олмасликлари лозим, дейди Пешовар шаҳридаги имомлардан бири бўлган Раҳмон.

«Ушбу ҳодиса мусулмонларни ҳам қайғуга солди. Париждаги ёнғиндан биз ҳам бирдек изтиробдамиз», деди у.

«Мусулмонлар ва насронийлар ўртасига адоват солишга уринаётган кичик гуруҳлар бор, лекин улар ҳеч қачон мақсадларига эришолмайдилар», деди Раҳмон.

Ислом тинчлик ва аҳиллик тарафдори, у бошқа динларни ҳам ҳурмат қилади, деди Раҳмон чин мусулмонлар ёнғиндан асло хурсанд бўлмаслигини қўшимча қилар экан.

Мусулмонлар барча ибодат масканларини юксак даражада ҳурмат қиладилар, деди Пешовар университетида исломшуносликдан дарс берадиган Муҳаммад Рафиқ ИД баёнотини қоралаб.

«Христианлар, ҳиндлар ва ҳоказоларнинг ибодат жойларини динимизга оид нарсалар қатори ҳимоя қилиш мусулмонларнинг бурчидир. ИД Ислом номидан ўз мақсадларини тарғиб этишни истамоқда, бу эса мутлақо хато», деди у.

ИД ҳеч қачон Исломни нафрат дини деб кўрсатиш билан муваффақиятга эришмайди, чунки у тинчлик ва бағрикенглик дини, деди Рафиқ.

«Қуръон таълимотига кўра, Ислом бошқа динга эътиқод қилувчиларга нисбатан биродарларча муносабатда бўлишга чақиради», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
18
Йўқ
Фикрлар 11
Сиёсат
Captcha
| 2019-04-25

Россия АҚШ маҳсули бўлган ИШИДни йўқ қилгани ҳақида бирорта гап йўқ.

Жавоб бериш
| 2019-04-19

Россияда ҳам бу ёнғинни мазах қилишди.

Жавоб бериш
| 2019-04-18

Иғвогарлик

Жавоб бериш
| 2019-04-18

«Насронийлар, ҳиндлар ва ҳоказоларнинг ибодат жойларини динимизга оид нарсалар қатори ҳимоя қилиш мусулмонларнинг вазифаси. ИД Ислом номидан ўз мақсадларини тарғиб қилишни истамоқда, бу эса мутлақо хато». Бу мусулмон уламосининг гапи эмас. Бу покистонлик тинчлик исташини тушундим, аммо мусулмонлар ўз динларини ҳимоя қилишлари керак. Уларни ҳимоя қиламан деб бошқа динлар ишига аралашмаган яхши. Агар иложи бўлса ёрдам бер, бўлмаса уларни «ҳимоя қилгандан» кўра ўз динингни яхшироқ ўрганган маъқул. Бошқа динларнинг ҳимоячилари тиқилиб ётибди. Ҳиндлар ва бошқа динлар ҳақида исломда ҳеч қандай гап йўқ, фақат насронийлар ва яҳудийлар ҳақида айтилган.

Жавоб бериш
| 2019-04-22

Мусулмонлар ҳеч кимдан қарздор эмаслар, улар фақат Аллоҳга қарздорлар.

Жавоб бериш
| 2019-04-26

Мусулмонлар ер юзида тинчлик ва осойишталик гаровидир, мана шу уларнинг вазифаси.

Жавоб бериш
| 2019-04-18

Мусулмонларнинг муқаддас жойларига бомба ташлашганида бутун дунё сукут сақлаган эди, ҳозир қадимий фрескаларни деб мотам қилаётганлар томонидан бу олийжаноблик деб тушунилган эди. Мен Франция устидан кулишни оқламайман, аммо Европа давлатлари ва АҚШ икки томонлама стандартларни қўллаётганидан норозиман. Агар уларда кулфат содир бўлса, бутун дунё уларга хизмат қилиши керак, мусулмон давлатларга уруш билан мусибат етказаётганлари эса оддий ҳол, масжидни портлатиш ҳам оддий ҳол. Бомба ташлангадан кейин, портлаш билан яна 40 тача одамни ўлдиришгани, ҳеч нима қайта қурилмагани, ўлганларнинг оилаларига ҳеч қандай ёрдам берилмагани ҳам оддий ҳол.

Жавоб бериш
| 2019-04-19

Бу ерда ёзилганларнинг ҳаммасига қўшиламан

Жавоб бериш
| 2019-04-23

Мутлақо тўғри!!!

Жавоб бериш
| 2019-04-18

Бу меъморий ёдгорликни албатта тиклаш керак.

Жавоб бериш
| 2019-04-17

ИСЛОМ САМОВИЙ ДИНЛАРНИ ТАН ОЛАДИ -ДЕБ ЁЗИЛСА ТУГРИ БУЛАДИ.

Жавоб бериш