http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/04/17/feature-01
| Хавфсизлик

Марказий Осиёлик ҳарбийлар ЕХҲТнинг минасизлантириш машғулотларида иштирок этдилар

Айдар Ашимов

image

1-5 апрель кунлари Олмаота яқинида минасизлантириш машғулотларида иштирок этаётган Марказий Осиёлик ҳарбийлар. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

image

1-5 апрель кунлари Олмаота яқинида минасизлантириш машғулотларида иштирок этаётган Марказий Осиёлик ҳарбийлар. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

image

5 апрель куни Қозоғистонлик аскарлар шаҳар шароитида олиб бориладиган жанговар тактикани машқ қилмоқдалар, Манғистов вилояти, «Оймаша» ўқув полигони. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

image

5 апрель куни Қозоғистонлик аскарлар шаҳар шароитида олиб бориладиган жанговар тактикани машқ қилмоқдалар, Манғистов вилояти, «Оймаша» ўқув полигони. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

image

Қозоғистон мудофаа вазирлигининг муҳандислик-сапёрлик бўлинмалари ўтган йилнинг 29 октябр куни Олмаота яқинида ўтган ҳарбий ўқув машқларида иштирок этдилар. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари шу ойда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Олмаотадаги идораси томонидан ташкиллаштирилган миналардан тозалаш бўйича минтақавий гуманитар курсларда иштирок этдилар.

Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси маълумотларига кўра, «гуманитар минасизлантириш тизимлари билан танишув» деб номланган минтақавий тренинг 1-5 апрель кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ва Қозоғистондан 31 нафар ҳарбий ва фуқаровий мутахассислар қатнашди.

Ўқув дастурининг назарий қисми Олмаотадаги «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» (КАЗЦЕНТ) ўқув марказида бўлиб ўтди, амалий машғулотлар эса 4 апрель куни Қапчағайдаги Қозоғистон мудофаа вазирлигининг миналардан тозалаш марказида ўтказилди.

Марказий Осиёлик иштирокчилар учун АҚШ Армияси марказий қўмондонлиги ва Ҳарбий ҳаво кучлари, Қозоғистон мудофаа вазирлиги, Хорватия минасизлантириш маркази Тожикистондаги «Норвег халқи ёрдами» нодавлат ташкилоти мутахассис-йўриқчилари машғулот ўтдилар.

image

Қозоғистон мудофаа вазирлигининг муҳандислик-сапёрлик бўлинмалари ўтган йилнинг 29 октябр куни Олмаота яқинида ўтган ҳарбий ўқув машқларида иштирок этдилар. [Қозоғистон мудофаа вазирлиги]

Мазкур тренинг Қозоғистон мудофаа вазирлигининг қуролланишни назорат қилиш ва текширувлар ўтказиш маркази ҳамда Остона ва Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди, дейилади вазирликнинг 8 апрель кунги хабарида. Тожикистон 1992-1997 йиллардаги фуқаролар урушидан қолган миналарни зарарсизлантириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга.

Тренингдан кўзланган мақсад, Марказий Осиё минтақаси давлатларини минасизлантиришга оид гуманитар фаолият тизими асослари билан таништириш бўлди.

«Гуманитар минасизлантириш портламай қолган снарядлар, портловчи моддалар ва миналар хавфини бартараф этишни кўзда тутади», дейди қуролли кучлар фахрийси, чимкентлик Алексей Журавов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бу ҳудуд таҳлили, миналардан тозалаш, маҳаллий аҳоли билан ишлаш ва бошқа чораларни ўз ичига олади», деди у.

Хорижлик ҳарбий мутахассисларнинг тажрибалари «аскарларимиз учун шубҳасиз фойдалидир», дея қўшимча қилди Журавов.

Минтақавий хавфсизликка кўмаклашиш

«Ўқув курслари ЕХҲТнинг портловчи моддаларни йўқ қилиш билан боғлиқ муаммо ва вазифалар юзасидан Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмини ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли кўмаги доирасида ташкил этилди», дейилади Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идорасининг баёнотида.

Бу ЕХҲТ томонидан Марказий Осиё давлатлари учун ташкиллаштирилган навбатдаги тренинглардан бири бўлди.

Жумладан, ўтган йил декабрь ойида қозоғистонлик полиция йўриқчилари кенг кўламли тадбирлар учун хавфларни профиллаш усулларини ўрганган эдилар.

Қарағандадаги ИИВ академиясининг 30 нафар зобити эҳтимолий жиноятчиларни аниқлашдаги психологик усуллар, омма психологиясининг ўзига хослиги ва тажовузкор оломонга таъсир ўтказиш йўллари бўйича сабоқ олдилар.

«Бундай тренинглар доирасида мутахассислар террорчи ва жиноятчиларни уларнинг ташқи кўриниши ва феъл-атворидан аниқлашни ўрганадилар», деди Нур-Султонлик психолог Айнур Абдиқодирова Карвонсарой нашрига.

«Жиноятчи қанчалар табиий ҳаракат қилишга ва шубҳа туғдирмасликка интилмасин, унинг хатти-ҳаракатлари, юз ифодаси ва овозининг оҳанги уни ошкор қилиб қўяди», деди у.

«Мутахассисларда стандарт кўринган бир қатор саволлар бор, аммо уларнинг жавоблари эҳтимолий жиноятчини аниқлаш имконини беради», деб тушунтирди у. «Хавфни профиллаш террорчиларнинг психологик хусусиятларини инобатга олади ва хавфсизлик идоралари ходимларига ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришга имкон яратади.»

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш

Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича ҳам тренинглар ўтказмоқда.

Идора ўтган йилнинг 4-5 декабрь кунлари Нур-Султонда экстремист исёнчилар, уларнинг хориждан қайтган оила аъзолари ва экстремизмда айбланганлар билан ишлаш бўйича маъруза ўтказган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ), ИИВ, Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари академияси, Ижтимоий ривожланиш вазирлиги ва фуқаролик жамияти вакилларидан иборат 20 нафар қозоғистонлик расмийларга Бирлашган Қироллик мутахассислари тренинг ўтдилар.

«ЕХҲТнинг Марказий Осиёдаги фаолияти хавфсизлик, террорчилик ва экстремизмга қарши кураш, одам савдосига қарши туриш, шу билан бирга, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш каби чораларини ўз ичига олади», деди Чимкентдаги «Алтын карлыгаш» (Олтин қалдирғоч) нодавлат ташкилоти раҳбари Лейла Байманова Карвонсарой нашрига.

«Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси шу йўналишда тренинглар ташкиллаштиради ва уларни қўллаб-қувватлайди», деди у. «Бу тренингларда давлат хизматчилари, хавфсизлик ташкилотлари ходимлари ва манфаатдор фуқаролик жамияти аъзолари иштирок этмоқдалар.»

«Халқаро ташкилотларнинг замонавий Қозоғистоннинг шаклланиши ва хавфсизлигига қўшаётган ҳиссаси улкан, шу билан бирга, мустақиллик йилларида бизга кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимизни билдиришимиз зарур», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha