| Хавфсизлик

Ўзбек ҳарбийларининг замонавий таҳдидларга қарши жанговар шайлиги синовдан ўтказилди

Максим Енисеев


Ўзбекистон қуролли кучлари ҳарбийлари ва бошқа тузилмалар ходимлари 9-13 апрель кунлари Фарғона водийсида ўтказилган ўқув машғулотларида иштирок этдилар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

Ўзбекистон қуролли кучлари ҳарбийлари ва бошқа тузилмалар ходимлари 9-13 апрель кунлари Фарғона водийсида ўтказилган ўқув машғулотларида иштирок этдилар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонда шу ой ўтказилган ҳарбий ўқув машқлари мамлакат куролли кучларининг замонавий хавф-хатарлар, жумладан террорчилар ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши тайёргарлигини оширишга қаратилди.

9-13 апрель кунлари Фарғона водийсининг Шарқий ҳарбий округида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида ўқув машғулотлари ўтказилди.

«Ҳарбийлар минтақада вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик ва чегара туманларида жамоат хавфсизлигини сақлаш чораларини машқ қилдилар», дейилади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


9-13 апрель кунлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Фарғона водийсида ўтган ҳарбий машқларда қатнашдилар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

9-13 апрель кунлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Фарғона водийсида ўтган ҳарбий машқларда қатнашдилар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

Ҳарбий-ўқув машғулотлари чоғида иштирокчи кучлар юқори даражадаги жанговар шай ҳолатга келтирилган.

«Ўйлайманки, Фарғона водийсига эътибор қаратилгани тасодиф эмас», дейди ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев Карвонсарой билан суҳбатда. «Бу аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд, бу ерда кўпроқ консерватив ва диндор қатлам истиқомат қилади».

«Бундан анча олдин йўқ қилинган Ўзбекистон Ислом ҳаракати (ЎИҲ) ҳам айнан шу ҳудуддан чиққан», деди Асатуллаев бир вақтлар минтақада фаолият олиб борган террорчилик гуруҳини назарда тутиб. «Баъзида низо ҳудудига айланиши мумкин бўлган анклав ва эксклавлар мавжуд.»

Тайёргарлик синови

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий машқларни ўтказган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳарбий машқларни сарҳисоб қилар экан, «қисқа фурсатларда ҳарбий қисмлар тузилмасининг янгилангани, самарасиз ишлаётган ва бир-бирини такрорловчи қисмлар тугатилганини» қайд этган.

«Натижада ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш сарф-харажатлари қисқарди», деб қўшимча қилган у.

Бу орада Ўзбекистон Қуролли кучлари қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлашни давом эттириб, халқаро тажрибага эга бўлмоқда.

Ўтган йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон «Дашт эркинлиги» деб номланган ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказди, унда иштирок этган икки мамлакатнинг махсус кучлар шартли жангарилар гуруҳига қарши ҳаракат қилган.

«Ҳамкорликдаги машғулотлар махсус кучларимиз ўртасида уйғунлик ва ўзаро тушуниш мавжудлигини кўрсатди», деган эди Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов.

Ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистон Тожикистон билан ҳамкорликда «Чорухдайрон» ҳарбий полигонида ўқув машқларини ўтказган эди.

Уч кунлик ҳарбий машғулотлар чоғида икки мамлакатнинг терроризмга қарши кураш бўлинмалари ҳудудлардан бирига бостириб кирган шартли террорчилик гуруҳини бартараф этишни машқ қилдилар.

«Бу минтақавий ҳамкорликнинг рамзига айланган чинакам тарихий машқлар бўлди», дейди таҳлилчи Асатуллаев.

«Беш йил аввал Ўзбекистон президенти Ислом Каримов даврида икки мамлакат ўртасидаги совуқчилик сабаб, ўзбек аскарларининг Тожикистонга боришини тасаввур ҳам қилиб бўлмасди», деди у. «Ҳозир буларнинг бари ўтмишда қолди ва янги давр бошланди.»

Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаш билан бирга, халқаро ҳамкорлар билан ҳам машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 22-27 апрель кунлари Жиззах вилоятида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон иштирокида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда. Мақсад – амалий кўникмаларни ошириш ва тажриба алмашишдир.

АҚШ билан ҳамкорлик

Шу билан бирга, Ўзбекистон мамлакат қуролли кучларини замонавийлаштиришга кўмаклашаётган Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликни жадаллаштирмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Азизов АҚШни «ишончли ва вақт билан синалган» ҳамкор, деб атаган эди.

Январь ойида ўзбекистонлик ҳарбийлар «махсус кучлар» тарихида илк маротаба АҚШдаги ҳарбий машқларда иштирок этишди. Машғулотлар АҚШ Миллий гвардияси билан ҳамкорликда «Кэмп-Шелби» ҳарбий базаси ва Галфпортдаги ўқув марказида бўлиб ўтди.

Бу орада, АҚШ давлат департаментининг террорчиликка қарши курашиш дастури 13 апрель куни Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ходимлари учун тренинг ўтказди.

Икки ҳафта давомида ички ишлар ходимлари террорчиликка қарши кураш, жумладан «эҳтимолий ахборот манбаларини аниқлаш, кузатув олиб бориш, террорчилар ва уюшган жиноий гуруҳларни молиялаш йўлларини тушуниш, террорчилик ҳаракатларини тергов қилиш, гумондор ва гувоҳларни сўроқ қилиш» усулларини ўргандилар, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер иштирокчиларга сертификатлар топширди.

«Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг минтақадаги барқарорлик, хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашдаги муҳим ролини юқори баҳолайди», деб айтган Мельцер 16 апрель куни сертификатларни топшириш маросимида. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси хабар берган.

«Биз давлатларимизнинг барқарор келажаги учун хавфсизликни таъминлаш йўлида очиқ трансмиллий хавфсизлик таҳдидлари, жумладан террорчиликка қарши курашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга интиламиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

29
3
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат Captcha
| 2019-04-27

Кулгили ... Қўшма Штатларнинг бунга нима дахли бор?! Ундай деса... «Вашингтон», аниқроғи Америка махсус хизматларининг кўрсатмаси билан ҳаракат қиладиган ўн минг кишилик ИШИД жангарилари армиясининг Ўзбекистон чегаралари яқинига жойлаштирилишини инобатга оладиган бўлсак, АҚШ минтақада юзага келаётган вазиятга бевосита алоқадор. Ўқув машқлари эса россиялик ҳамкорларимиз ташаббуси билан ўтказилди, улар вазиятнинг эҳтимолий беқарорлашуви ҳақида огоҳлантириб, Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг чегара ҳудудларини қуролли тузилмалар, жумладан ҳарбий машқлар билан мустаҳкамлаш зарурлиги уқтирдилар. Шундай экан, бу ишга АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Жавоб бериш
| 2019-04-27

Сизнингча, Ўзбекистон вазиятдан бехабарми?

Жавоб бериш