Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг уқувсизлиги сабаб Сурияда террорчилар қамрови кенгайди

Волид Абу ал-Хайр

Россия ҳарбий полицияси Сурия шимолида патруль назоратини олиб бормоқда, санасиз сурат. [Муҳаммад Абдуллоҳ] 

Россия ҳарбий полицияси Сурия шимолида патруль назоратини олиб бормоқда, санасиз сурат. [Муҳаммад Абдуллоҳ] 

Кузатувчилар ва фаолларга кўра, Россия режим назоратидан ташқарида бўлган сўнгги анклавдаги тинч аҳолини ҳимоя қилолмай, Идлибдаги экстремистлар ваколатларини бехосдан ошириб юбориш билан Сурия урушига аралашувида муваффақиятсизликка учраган.

Сентябрь ойида Россия ва Туркия вақтинчалик сулҳ борасида келишиб олдилар, у Идлиб ҳудудини Сурия режимининг ялпи ҳужумидан ҳимоя қилиши керак эди.

Бироқ бу сулҳ «Ал-Қоида» шўъбаси бўлган «Таҳрир Аш-Шом» гуруҳининг ҳудудни тўлиқ эгаллаб олиши ортидан бекор бўлган. Ҳудуддаги тинч аҳоли эса зулм, қонунсизлик ва ташқаридан амалга оширилаётган бомба ҳужумларидан азият чекмоқда.

Сулҳ битими кучга кирганидан кейин Идлибда «Таҳрир Аш-Шом»нинг ҳудуддаги бошқа қуролланган мухолифатчи гуруҳлар ҳисобига кенгайгани кузатилган, деди суриялик журналист Муҳаммад Абдуллоҳ «Дияруна» нашрига.

Кафрайга (Идлиб вилояти) ҳаво зарбалари берилгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳавога кўтарилаётган тутун устуни, 22 март куни олинган сурат. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

Кафрайга (Идлиб вилояти) ҳаво зарбалари берилгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳавога кўтарилаётган тутун устуни, 22 март куни олинган сурат. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

Келишув экстремистлар иттифоқи таъсирининг кенгайишига сабаб бўлди, деди у. Гуруҳ иқтисодий ресурслар устидан назорат ўрнатиб, солиқлар йиғиш ҳамда озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари каби асосий товарлар савдосини қўлга олишга муваффақ бўлган.

Унинг айтишича, натижада «Таҳрир Аш-Шом» сулҳ битими кучга киришидан аввалги ҳолатига нисбатан анча кучайган, берилган бошпана эса унга ҳарбий ва сиёсий салоҳиятини бир жойга жамлаш имконини тақдим этган.

Идлиб ҳудуди «Ал Қоида» ва «Ислом давлати» (ИД) билан боғлиқ бошқа экстремистик гуруҳлар учун ҳам бошпана бўлиб қолди, деди Абдуллоҳ.

Сулҳ бекор бўлди

«Руслар аралашган ҳудуд ва халқаро коалиция кирган ҳудудлар таққосланадиган бўлса, воқеликда жуда катта фарқ кўзга ташланади», деди у.

Унинг сўзларига кўра, халқаро коалиция ИДга қарши кураш ва озод қилинган ҳудудларни тиклашда Сурия демократик кучларини (СДК) қўллаб-қувватлаган.

Бу ҳудудлар маҳаллий кенгашлар томонидан бошқарилади, улар тиклаш ишларида ўз ёрдам ва хизматларини тақдим этмоқдалар, деди у. Идлиб террорчилар инига айланганидан бери маҳаллий аҳоли асосий хизматларнинг йўқлигидан азият чекмоқда.

Идлиб вилоятида яшовчи маҳаллий аҳолининг фикрича, сулҳ битими илк кунлардаёқ муваффақиятсизликка учраган, сабаби кўплаб туманлар аввал бўлгани каби ҳар куни ўққа тутилмоқда дейди идлиблик фаоллардан бири Ҳайсам ал-Идлибий «Дияруна» нашрига.

Унинг айтишича, ҳаво ҳужумларининг аксар қисми «Таҳрир аш-Шом» позицияларига эмас, балки тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга қаратилган, бундан эса тинч фуқароларни вилоятнинг ички туманларга ҳайдаш орқали ҳудудни буткул тозалаш мақсад қилинган.

Сурия режимининг Идлибда кимёвий қурол қўллаши ва сулҳга путур етказишга уриниши мумкинлиги борасида хавотирлар пайдо бўлган.

Оташкесим тинч фуқароларнинг шароитларини яхшилаши ёки уларни асосий маҳсулотлар билан етарли даражада таъминлашга ёрдам бериши керак эди, лекин амалда бунинг акси юз берди ва энди Идлибга ёрдам етказишнинг имкони йўқ, деди ал-Идлибий.

Бу ердаги аҳолининг аксари тирикчилик воситаларисиз ва ишсиз, қашшоқлик чегарасида кун кечиради, асосий маҳсулотларнинг тақчиллиги сабаб уларнинг нархи кўтарилиб кетган, деди у.

Сурия давлати «инқироз ёқасида»

Россия оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг Сурияга бостириб киришини «сурияликларга ёрдам бериш ва террорни енгиш»га уриниш сифатида тасвирлашда давом этмоқда, деди суриялик ҳуқуқшунос Башир ал-Асам «Дияруна» нашрига.

«Бироқ, жойлардаги воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда», деди у Россиянинг ягона ютуғи Башар Асадни иқтидорда ушлаб туриш бўлганини таъкидлар экан.

Сурия давлати инқироз ёқасида турибди, деди у. «Россия эса унинг иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилгани йўқ.»

Режим назоратидаги ҳудудлар, асосан Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва унга алоқадор исёнчилар ихтиёрида ёки Россия ва унинг қўлловидаги исёнчилар ҳимояси остидаги Сурия армияси қўлида қолган, деди Ал-Бассам.

«Бу исёнчилар Сурия эмас, балки бевосита Россия қўмондонлигига бўйсунади. Россиянинг Сурия давлати ва армиясига ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволарини Сурия қўмондонлиги рад этмоқда», деди у.

Ҳозир кунда Россия Суриянинг Бадия (чўл) ва Бадият Тадмор (Палмира саҳроси) вилоятларидаги конларга қўшимча равишда ўз қўлига олган нефть конлари хавфсизлигини таъминлаш билан овора, деди у.

Россия Суриядаги кўплаб ресурслар борасида узоқ муддатли шартномаларга эришган ва уларга маблағ тикиб, узоқ вақт давомида фойда олишни кўзламоқда, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 30

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Туркия Идлибдаги нишонларни сотиб берди. Россия Сурия иқтисодиёти учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Инвестициялар, нефть конларини бурғилаш, кўмир қазиб олиш фақат Россияга фойда келтиради. Тинч туманларда Россия Федерациясининг ҳудуд ва ресурслари етарлича.

Жавоб бериш

Менимча шу боис ҳам Россия инқироз ёқасида.

Жавоб бериш

Россия ҳаммага ёрдам беряпти, сизлар эса фактларни бузиб кўрсатмоқдасизлар холос.

Жавоб бериш

Rossiya maʼlumotlarni faqat bir taraflama yoritadi, oʻziga qulay tarafdan

Жавоб бериш

Мақолада ёзилганларга тўлиқ қўшиламан.

Жавоб бериш

Бўлмаган гап!!! Идлиб ва тартиб ўрнатилган бошқа туманлардан ташқари. Бу ерда эса Туркиянинг манфаатлари аралашган, жангарилар бундай фойдаланишди. Биргина мисол билан бошқа муваффақиятларни йўққа чиқаришмоқда. Фикр қилмайдиганлар учун мўлжалланган ташвиқот бу.

Жавоб бериш

Ҳамма комментларни битта одам ёзганми?

Жавоб бериш

Руслар қаерда бўлса ўша ерда муаммо бўлади

Жавоб бериш

Россия қолоқ ва заиф мамлакат. Барча ҳарбий ғалабалари ҳам сохта

Жавоб бериш

Сохтами ёки йўқ, бунинг фарқи йўқ. Россия аввал ҳам, ҳозир ҳам ярамасларни синдирган. Овоз чиқариб кўринглар сизни ҳам синдиради

Жавоб бериш

Россия нимаси билан жанг қилади? Ўйинчоқ ракеталари ва балалайкалар биланми?

Жавоб бериш

Россия Афғонистонда мағлуб бўлган, Сурияга йўл бўлсин

Жавоб бериш

Ҳеч ким Афғонистонни енга олмаган

Жавоб бериш

Бўлмағур гап

Жавоб бериш

Қўшиламан, Россия умуман жанговар шай давлат эмас. Унинг барча ғалабалари фақат телевизорда.

Жавоб бериш

Ҳаммангиз разил экансизлар !!!!

Жавоб бериш

Ёлғон! Қизиқ, Ахлатсарой ёзган мақолаларни ўқиганим сайин Россия ёмон деган таассурот пайдо бўлиб боряпти. Бу фикрни қўллаб-қувватловчи аҳмоқлар ҳам топилади. Америкаликлар ҳали ўз разилликларини кўрсатишга улгурадилар деб ўйлайман.

Жавоб бериш

Россия террорчи мамлакат бўлгани учун ҳаммаси шундай.

Жавоб бериш

Ўзинг террорчисан, думбул!

Жавоб бериш

Истасанг, жуда кўп террорчиларни кўрсатаман... Россияда

Жавоб бериш

Уйдирма

Жавоб бериш

Россия шармандаларча Суриядан қочиб қолиши керак.

Жавоб бериш

«Карвонсарой» таржима қилинадиган бўлса, ёлғон, алдов, тартибсизлик, ҳар ким келиб кетадиган жойдир. Бу Америка ташвиқоти. Россия Сурияни қутқарганини бутун дунё билади. Бўлмағур гапларни ёзишибди.

Жавоб бериш

Россия ҳеч қачон самарали жанг қила олмаган

Жавоб бериш

Россия шунчалик уқувсиз экан, нега ҳамма ундан қўрқади?

Жавоб бериш

Чунки, Россиядан фарқли ўлароқ, нормал мамлакатларда ҳар бир инсоннинг ҳаёти қадрли.

Жавоб бериш

Аҳмоқлар!!!! Россия ҳеч қачон уруш бошламаган!!!!Барча даврларда Россияни штурм билан эгаллашга ҳаракат қилиб келишган,,, Ҳеч қачон эгаллай олмайдилар,,,, Америкосларнинг олий тоифадаги қаланғи-қасанғилари Россияни синдиришга қарор қилганмиш,,, бекорларни ебсиз

Жавоб бериш

Россия бу энг катта агрессор ва босқинчи, ва у вайрон бўлишни бошлаяпти.

Жавоб бериш

Ҳаммасига Россия айбдор! Россия бўлмаганида нима қилар эдингиз?

Жавоб бериш

Россия босқинчи давлат. Унинг босқини бўлмаганида Ўзбекистон гуллаб яшнаган бўлар эди. Хом ашё қули бўлмасдан

Жавоб бериш