Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

AҚШ одам савдосига қарши кураш марказларини очиш учун Қозоғистонга грант ажратди

Айдар Ашимов

27 сентябрь куни Оқмола вилоятининг Қосши қишлоғида ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича EХҲТ тренинги давомида актрисалар тутқунликда ушлаб турилган ва фоҳишаликка мажбурланган қизлар ролини ижро этмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва таҳлилчиларга кўра, одамфурушлар ўз қурбонларини калтаклайдилар ва гиёҳвандликка ўргатадилар. [Айдар Ашимов]

Одам савдосига қарши кураш бўйича EХҲТ тренинги давомида полиция шартли одамфурушларни ҳибсга олмоқда. Машғулотлар ўтган йилнинг 27 сентябрь куни Оқмола вилоятининг Қосши қишлоғида ўтказилди. [Айдар Ашимов]

5 апрель куни Чимкентда «Сана Сезим» аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази вакиллари БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси кўмагида ахборот кампаниясини олиб бормоқдалар. Мақсад - бепул юридик ёрдам кўрсатиш. [«Сана Сезим»]

4 февраль куни Чимкент коллежи талабалари учун гендер тенглиги бўйича тренинг ўтказилди. Тадбир АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси қўллаб-қувватлаган лойиҳа доирасида ўтказилди. [«Сана Сезим»]

4 февраль куни Чимкент коллежи талабалари учун гендер тенглиги бўйича тренинг ўтказилди. Тадбир АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси қўллаб-қувватлаган лойиҳа доирасида ўтказилди. [«Сана Сезим»]

Аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази ходимлари ИИВнинг аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш департаменти инспекторлари билан ўтган йилнинг 7 декабрь куни Чимкент шаҳрида ахборот кампаниясини олиб бормоқдалар. [«Сана Сезим»]

«Сана Сезим» аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази ходимлари 5 апрель куни Чимкентда БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси кўмагида ахборот кампаниясини олиб бормоқдалар. Мақсад - бепул юридик ёрдам кўрсатиш. [«Сана Сезим»]

Аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази ходимлари ва ИИВнинг аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш департаменти инспекторлари Чимкент шаҳрида ахборот кампаниясини олиб бормоқдалар, 2018 йил, 7 декабрь. [«Сана Сезим»]

НУР-СУЛТОН – АҚШ Давлат департаменти одам савдосига қарши кураш учун Қозоғистондаги нодавлат ташкилотга 750 минг АҚШ доллари (284 млн. тенге) миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда 16 апрель куни Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси хабар берди.

«Ислом давлати» (ИД) каби террорчилик ташкилотлари одам савдосидан ўз фаолиятини молиялаштириш ва гуруҳ сафига одам ёллаш воситаси сифатида фойдаланади. Биргина мисол, жангарилар сафига қўшилаётган эркаклар учун жинсий қуллар сифатида фойдаланиш учун ИД Ироқдаги язидий хотин-қизларни ўғирлаган эди.

«Замонавий қуллик – глобал офат бўлиб, ҳеч бир мамлакатни четлаб ўтмайди», дейди Нур-Султондаги АҚШ элчихонаси вакили Шон Бода. «Қозоғистондаги АҚШ дипломатик миссияси бу борада анчадан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ажратилган грант маблағи бу муаммони ҳал этишда ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг навбатдагиси ҳисобланади.»

АҚШ Давлат департаментининг одам савдосига қарши кураш бошқармаси Чимкентдаги «Сана Сезим» нодавлат ташкилотига грант ажратди.

27 сентябрь куни Оқмола вилоятининг Қосши қишлоғида ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича EХҲТ тренинги давомида актрисалар тутқунликда ушлаб турилган ва фоҳишаликка мажбурланган қизлар ролини ижро этмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва таҳлилчиларга кўра, одамфурушлар ўз қурбонларини калтаклайдилар ва гиёҳвандликка ўргатадилар. [Айдар Ашимов]

27 сентябрь куни Оқмола вилоятининг Қосши қишлоғида ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича EХҲТ тренинги давомида актрисалар тутқунликда ушлаб турилган ва фоҳишаликка мажбурланган қизлар ролини ижро этмоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва таҳлилчиларга кўра, одамфурушлар ўз қурбонларини калтаклайдилар ва гиёҳвандликка ўргатадилар. [Айдар Ашимов]

Грант маблағлари «Қозоғистонда одам савдосига қарши кураш учун суд-ҳуқуқ тизими ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини кучайтириш орқали одам савдосидан жабрланганлар учун адолатни қарор топтиришга ёрдам бериш»га қаратилган 36 ойлик лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади.

Лойиҳа доирасида «одам савдосига оид миллий қонунчиликни жамоавий мустаҳкамлаш, ахборот кампаниялари ўтказиш ва одам савдосидан жабрланганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш» мақсадида бутун мамлакат бўйлаб марказлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Жамоат бирлашмамиз грант ёрдамида «Фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини кучайтириш орқали одам савдосига қарши биргаликда курашамиз!» деб номланган акцияни бошлаган, деди Карвонсарой билан суҳбатлашган «Сана Сезим» ташкилоти раҳбари Ҳадича Абишева.

Мазкур уч йиллик лойиҳадан мақсад – одам савдоси қурбонлари учун адолатни қарор топтиришга кўмаклашиш, деб қайд этди у.

«Мамлакатнинг 11 вилоятида (Нур-Султон, Олмаота, Ақтўбе, Оқтов, Қизилўрда, Қустанай, Карағанда, Петропавловск, Чимкент, Тараз ва Усть-Каменогорск) ташкил этилган марказлар ахборот кампаниялари ўтказиш ва одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади», деди у.

Унинг қўшимча қилишича, лойиҳага 11 нафар ҳуқуқшунос жалб этилади.

Лойиҳа доирасида жамоатчилик фаоллари ва ҳуқуқшунослар учун тренинглар, шунингдек, Қозоғистоннинг 11 вилоятидан келган волонтёрлар учун ёзги лагерлар ташкил этилиши кутилмоқда, деди Абишева.

Лойиҳа шунингдек, ҳукумат идоралари ва нодавлат ташкилотлар учун йўриқномалар, буклетлар ва журналлар, одам савдосига оид қонунчилик таҳлили ҳамда ҳукумат учун тавсияномалар каби ахборот материалларини тайёрлаш ва тарқатишни ҳам ўз ичига олади.

Замонавий қуллик

«Сана Сезим» аёллар ташаббуслари ҳуқуқий маркази Қозоғистонда 2001 йилдан бери фаолият юритаётган бўлиб, одам савдосига қарши курашиш ва аёлларнинг ҳуқуқ тизимидан фойдаланишига кўмаклашиб келмоқда.

Марказ Карвонсарой нашрига Қозоғистонда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат ҳақидаги таҳлилий ҳисоботни тақдим этган бўлиб, унда бу турдаги жиноятнинг трансмиллий характерга эга эканлиги ва унга қарши курашда давлат идоралари ва ноҳукумат ташкилотлар биргаликдаги ишлаши зарурлиги қайд этилган.

«Жинсий экплуатация, мажбурий меҳнат, қарздорлик оқибатидаги қарамлик, болалар меҳнатидан фойдаланиш, «уй қуллиги», тиланчиликка мажбурлаш, инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш учун одам савдоси билан шуғулланиш - буларнинг бари бир турдаги мудҳиш жиноятнинг турлича кўринишлари бўлиб, афсуски Қозоғистонда ҳали ҳам мавжуд», дейилади ҳужжатда.

«Одам савдоси ва ноқонуний эксплуатация муаммолари Марказий Осиё мамлакатлари учун ўта долзарблигича қолмоқда», дейди «Бейбит аспан» («Тинч осмон») нотижорат ташкилоти раҳбари, сиёсатшунос Руслан Сексенбаев Карвонсарой билан суҳбатда.

Қозоғистонда 20 йилдан бери одам савдосига қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаб келаётган Халқаро миграция ташкилоти, шунингдек, давлат идоралари ва ноҳукумат ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, муаммо долзарблигини йўқотмаган, деди у.

Қозоғистон ҳукумати таркибида одам савдоси, одамларни ноқонуний олиб чиқиш ва олиб киришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссия фаолият юритмоқда, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, жиноят-процессуал кодексига киритилган ва 2015 йил январдан кучга кирган ўзгартиришлар одам савдоси жабрдийдаларига давлат жамғармасидан компенсация пули олишга имкон беради. Айни пайтда бу жамғарма ташкил этилган, бироқ тўловлар 2020 йилдан бошлаб амалга оширилади.

Шунингдек, Қозоғистонда одам савдосидан жабрланганлар учун 116-16 ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Сексенбаевнинг сўзларига кўра, бундай жиноятларни аниқлаш мушкул ва кўпинча жамиятнинг ҳимояланмаган қатламларига мансуб одамлар уларнинг қурбонига айланмоқда.

«Жабрдийдаларнинг ҳуқуқий саводсизлиги, ёрдам сўраб қаерга ва қандай мурожаат қилишни билмаслиги, қўрқув ва бошқа омиллар сабабли одамфуруш жиноятчилар жазодан қутулиб қолмоқдалар», деди у.

«Масалан, фоҳишалик қилишга мажбурланганлар ўзларини ҳимоясиз ҳис қиладилар ва фоҳишалик билан шуғулланганлари сабабли қўшмачилар улар билан истаган ишини қилиши, жумладан, ишлаган пуллари ва ҳужжатларини олиб қўйиши мумкин, деб ҳисоблайдилар», дейди Сексенбаев.

Унинг ишонишича, бу борада давлат идоралари ва ноҳукумат ташкилотларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларигина самара бериши мумкин. Шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳам муаммога қарши курашда салмоқли ёрдам беради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Америкослар «биз курашамиз» деганларида аксини тушуниш керак. Эрондаги қочқинлар лагерини ёдга олиш керак

Жавоб бериш