Карвонсарой
Жамият

АҚШ интеллектуал мулк ҳимояси соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқда

Карвонсарой

27 апрель куни Хитойнинг Нинбо шаҳрида -109 кг вазн тоифаси оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик Акбар Жўраев. [STR/AFP]

27 апрель куни Хитойнинг Нинбо шаҳрида -109 кг вазн тоифаси оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик Акбар Жўраев. [STR/AFP]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукуматининг интеллектуал мулк муҳофазасини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари иш ўринлари сонини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва соғлом иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради, дейилади АҚШ элчихонасининг жума (26 апрель) кунги баёнотида.

26 апрель куни нишонланган Жаҳон интеллектуал мулк кунида ғоя ва кашфиётларни ҳимоя қилиш муҳимлиги яна бир карра таъкидланар экан, бу ўз навбатида инновациялар ва тараққиётга кўмаклашади, дейилади элчихонага хабарида.

Иқтисодий тараққиёт ва янги иш ўринларининг яратилиши Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминланиши учун янада кўпроқ имкониятлар яратади. Wilson Centre маълумотларига кўра, 2016 йилда аҳолининг 45 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилган.

Бу ёшларнинг катта қисмига манфаат келтириши баробарида, ишсизлар ва норози кайфиятдагиларни экстремистик кучлардан ҳимоялашга ҳам хизмат қилади.

Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари. (Максим Енисеев)

Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари. (Максим Енисеев)

Элчихона маълумотларига кўра, АҚШ Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазасини яхшилаш бўйича ушбу мамлакатдаги ҳамкорлар билан яқин алоқалар ўрнатган.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати интеллектуал мулк соҳасидаги учта муҳим халқаро шартномага қўшилиб, маҳаллий ва халқаро компанияларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқлари муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўлида муҳим қадам ташлади.

«Тадқиқотлар ишончли ҳимоя қилинган интеллектуал мулк билан технология етказиб бериш, илмий алмашув, молия манбаларидан фойдаланиш, иш ўринлари ва тўғридан-тўғри хорижий сармоя ўсиши ўртасида узвий боғлиқлик боғлигини кўрсатмоқда», дейилади хабарда.

Бренд ҳимояси

Жаҳон интеллектуал мулк кунининг бу йилги мавзуси «Муваффақият калити: интеллектуал мулк ва спорт» деб номланган бўлиб, интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш спортни ривожлантиришга қанчалик ёрдам беришини ёритишга қаратилди.

Спорт Тошкентдаги янги “Ҳумо” аренаси каби объектларга сармоя жалб этиш ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб иш ўринлари яратиш орқали кўп миллиард долларлик глобал саноатга айланиб бормоқда.

Элчихона маълумотларига кўра, АҚШда спорт мамлакат иқтисодига ҳар йили 70 миллиард доллардан (590 миллиард сўм) ортиқ ҳисса қўшади, бу маблағнинг 70 фоиздан ортиғи ОАВ ҳуқуқлари, ҳомийлик ва мерчендайзинг орқали келиб тушади.

Бу каби иқтисодий ўсишга эришиш учун интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимояси талаб этилади.

Шу ҳафтада ва яна май охирида Ўзбекистонда бўладиган «Harlem Globetrotters» кўргазмали баскетбол жамоаси интеллектуал мулк кучли ҳимоя қилинган ташкилотга мисол бўла олади, деб хабар беради элчихона.

«Жамоа муваффақияти биргина ғоядан бошланган», дейилади хабарда. «Абе Саперштейн исмли инсон баскетболни тарғиб қилишнинг янги ижодий усулини ўйлаб топиб, уни кичик оилавий бизнесдан дунё тан олган кўп миллион долларли корхонага айлантирди.»

«Ўз брендининг интеллектуал мулки ишончли ҳимояга эга эканлиги туфайли, ушбу жамоа қарийб юз йилдан бери мухлисларини қувонтириб келмоқда», дейилади элчихона хабарида.

Баёнотда айтилишича, «Инновация, ўзига хос бренд ва ижодкорлик ёрдамида бизнесни ривожлантиришни истаган ҳар қандай мамлакат кучли ва тўғри ишлаб чиқилган интеллектуал мулк муҳофазаси тизимига муҳтож.»

«Бу тузилма, шунингдек, мажбурлаш чоралари, тегишли ҳуқуқий кафолат ва шаффоф суд тизимини ҳам ўз ичига олмоғи лозим.»

Бундай ҳуқуқий ҳимоя инновация ва тадқиқотларни рағбатлантириб, иш ўринлари ва инвестицияларни оширишга туртки беради, деб ёзади элчихона.

Қўшма Штатларда интеллектуал мулк ҳимоясига жиддий эътибор қаратилгани учун ҳам у ердаги интеллектуал мулкдан жадал фойдаланадиган тармоқларга 45 миллиондан ортиқ иш ўринлари – қарийб барча иш кучининг учдан бир қисми, АҚШ экспортининг 50%и ва ялпи ички маҳсулотнинг эса қарийб 40%и тўғри келади.

Ёшлар учун кўпроқ имкониятлар

Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан ўзаро алоқалар, жумладан таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш баробарида интеллектуал мулк ҳимояси йўлида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Масалан, тобора кўпроқ ўзбек талабалари АҚШда олий таълим олиш имкониятларини изламоқда.

Бундан ташқари, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ўзбек ёшларига АҚШ таълим тизими билан танишиш учун кўплаб имкониятларни тақдим этади. АҚШ элчихонаси ҳузуридаги «Education USA» маслаҳат маркази бепул ахборот сессиялари ва индивидуал маслаҳатлашувларни ташкиллаштиради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тутуриқсиз мақола... Қайси ИШИД (ҳақида гап кетмоқда)? Бунақанги ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон тубсизликка қулаб бормоқда... Устуворликлар конкрет нарсалардан виртуал нарсаларга кўчмоқда... ХВФдан олинган йирик миқдордаги қарз маблағлари керакли иқтисодиёт субъектларига эмас, аҳоли учун фойдасиз лойиҳаларга сарфланмоқда. Ўзбекистон халқи эса қарз фоизларини тўлай бошлаган. Кичик бизнесни ўлдиришди. Иқтисодиётнинг реал секторларига 25-30 фоиз йиллик устама билан кредит бериляпти (Қайта молиялаш ставкаси 9 дан 16 фоизгача кўтарилди). 3-4 йилдан кейин одамлар оч қола бошлайди. Иқтисодчилар қаёққа қараяпти? Нималар бўляпти ўзи?

Жавоб бериш

АҚШ билан ҳамкорлик қилиш керак, дунёдаги ягона қудратли давлат шу.

Жавоб бериш