Карвонсарой
Атроф-муҳит

ЕТТБ гранти Қирғизистонда совет давридан қолган зарарли уран чиқиндиларини йўқотишга кўмаклашади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

Суратда: 2009 йилнинг 23 апрель куни Бишкекдан 150 км узоқликдаги Ак-туз қишлоғи ҳудудида жойлашган 1-рақамли чиқинди омборида Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг радиолог мутахассиси Зарина Молдошева радиоактив фаоллик даражасини ўлчамоқда. Мазкур ҳудудда ўтмишдаги металлни қайта ишлаш заводидан қолган 4 та чиқиндихона мавжуд. Уларда умумий ҳажми тахминан 4,7 млн. куб метрни ташкил этувчи чиқиндилар, жумладан кадмий, қўрғошин, молибден, цинк, мис, бериллий ва бошқа металлар бор. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Суратда: 2009 йилнинг 23 апрель куни Бишкекдан 150 км узоқликдаги Ак-туз қишлоғи ҳудудида жойлашган 1-рақамли чиқинди омборида Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг радиолог мутахассиси Зарина Молдошева радиоактив фаоллик даражасини ўлчамоқда. Мазкур ҳудудда ўтмишдаги металлни қайта ишлаш заводидан қолган 4 та чиқиндихона мавжуд. Уларда умумий ҳажми тахминан 4,7 млн. куб метрни ташкил этувчи чиқиндилар, жумладан кадмий, қўрғошин, молибден, цинк, мис, бериллий ва бошқа металлар бор. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК -- Қирғизистонда совет давридан қолган иккита уран қазиб олиш иншоотларида тозалаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) душанба (29 апрель) куни берган баёнотида маълум қилди.

Марказий Осиё минтақаси ўзидан кейин бир талай хавфсизлик ва экологик муаммоларни қолдириб кетган Совет Иттифоқи учун уран моддасининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилган. Жумладан, Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги чиқиндихоналарда «қўлбола бомбалар» ишлаб чиқариш учун кифоя қиладиган даражада уран моддаси борлиги юзасидан хавотир билдирган эди.

ЕТТБ ва Қирғизистон расмийлари томонидан имзоланган грант шартномасига кўра, дастлаб Жалолобод вилоятидаги собиқ Шекафтар конида тозалаш ишлари бошланади, дейилади баёнотда.

Грант маблағи Европа Комиссия томонидан асос солинган ва ЕТТБ бошқарувида бўлган жамғарма – Марказий Осиё учун атроф-муҳитни тиклаш ҳисоб рақамидан (ERA) ажратилиши кўзда тутилган.

Қирғизистондаги уран чиқиндихоналаридан бири, санасиз сурат. [ЕТТБ]

Қирғизистондаги уран чиқиндихоналаридан бири, санасиз сурат. [ЕТТБ]

Мазкур лойиҳа Марказий Осиёда Совет даврининг уран қазиб олиш ва қайта ишлаш саноатидан қолган зарарли чиқиндилар муаммосини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли режанинг бир қисми ҳисобланади.

Бу борадаги келишув ЕТТБнинг ядровий хавфсизлик бўйича директори Балтазар Линдауэр ва Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Нурболот Мирзааҳмедов томонидан имзоланган.

Бу Мин-Куш ва Шекафтар участкаларида ишлайдиган пудратчини танлаш учун тендер эълон қилиш имконини беради. Мин-Куш фақат чиқиндихонадан иборат бўлса, Шекафтар ҳудудида ҳам чиқиндихона, ҳам собиқ кон жойлашган.

Ҳукумат бу икки иншоотни экологик йўналишдаги устувор объектлар сифатида белгилаган.

«Биз ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик учун Қирғизистон ҳукуматидан миннатдормиз», деди Линдауэр душанба куни Бишкекда қирғиз расмийлари билан учрашувдан сўнг. «Бугун биз иш бошлаш ва Қирғизистон аҳолиси учун хавф даражасини пасайтириш йўлида муҳим қарорни қабул қилдик.»

ERA Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги энг муҳим объектларни тозалаш мақсадида 2015 йилда таъсис этилган эди. ЕТТБ уччала мамлакат билан доиравий келишувларни имзолаган.

Совет иттифоқи ва Россиянинг бепарволиги

ЕТТБ ва унинг Марказий Осиёлик ҳамкорлари олдида улкан вазифа турибди.

Совет тузуми Марказий Осиёда 50 йилдан ортиқ вақт давомида уран қазиб чиқарган ва қайта ишлаш учун бошқа мамлакатлардан уран рудасини импорт қилган.

ЕТТБга кўра, чиқиндихоналар ва омборхоналарда катта миқдорда заҳарли радиоактив моддалар тўпланиб қолган. 1995 йилда аксарият конлар ёпилганига қарамай, Россия бу ерларни тарк этгунигача ва ундан кейин ҳам ҳеч қандай тозалаш ишларини олиб бормаган.

ЕТТБ ядровий хавфсизлик ва зарарсизлантириш дастурларида иштирок этувчи ягона халқаро молия муассасаси бўлиб, ушбу соҳада 1993 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.

ERAни Европа Иттифоқи, Бельгия, Швейцария, Норвегия и Литва маблағ билан таъминлайди.

ЕТТБ шунингдек, 1986 йили АЭСда мудҳиш ҳалокат юз берган Украинанинг Чернобилидаги тиклаш ишларида, Болгария, Литва ва Словакиядаги собиқ совет ядро реакторини зарарсизлантириш ва Россия шимоли-ғарбидаги радиоактив чиқиндиларни бошқаришда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Реал натижа учун техник-иқтисодий асослар ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш талаб этилади

Жавоб бериш

Техник-иқтисодий асос ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш керак

Жавоб бериш