| Дин

Марказий Осиё диний пешволари умумий мақсадлар йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштирадилар

Айдар Ашимов

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз 22 апрель куни Нур-Султон шаҳрида муфтий Мақсадбек ҳожи Токтомушев бошчилигидаги қирғиз делегацияси билан учрашди. [ҚМДИ]

ҚМДИ раиси Серикбай ҳожи Ўраз 18 апрель куни Нур-Султонда муфтий Усмонхон Алимов раҳбарлигидаги ўзбек делегацияси билан учрашуви чоғида. [ҚМДИ]

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг диний идораларининг фатво бўлимлари раҳбарлари ва мутахассисларининг учрашуви, 12 апрель, Нур-Султон. [ҚМДИ]

12 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Маънавий Ипак йўли» халқаро илмий-диний анжумани иштирокчилари. [ҚМДИ]

12 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Маънавий Ипак йўли» халқаро илмий-диний анжумани иштирокчилари. [ҚМДИ]

12 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Маънавий Ипак йўли» халқаро илмий-диний анжумани иштирокчилари. [ҚМДИ]

12 апрель куни Нур-Султон шаҳрида ўтказилган «Маънавий Ипак йўли» халқаро илмий-диний анжумани иштирокчилари. [ҚМДИ]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) Қирғизистон ва Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ваминтақада экстремизмнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

ҚМДИ раиси, бош муфти Серикбай ҳожи Ўраз 22 апрель куни Нур-Султон шаҳрида муфтий Мақсадбек ҳожи Токтомушев раҳбарлигидаги қирғиз делегацияси билан учрашди.

Учрашувда «томонлар қардош давлатлар ўртасидаги диний масалалар ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон диний идоралари томонидан имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилаётган ишларнинг боришини муҳокама қилдилар», деб хабар беради ҚМДИ.


Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз 22 апрель куни Нур-Султон шаҳрида муфтий Мақсадбек ҳожи Токтомушев бошчилигидаги қирғиз делегацияси билан учрашди. [ҚМДИ]

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз 22 апрель куни Нур-Султон шаҳрида муфтий Мақсадбек ҳожи Токтомушев бошчилигидаги қирғиз делегацияси билан учрашди. [ҚМДИ]

«Бундан ташқари, икки мамлакат муфтийлари динга оид умумий масалалар бўйича фатволарни ўзаро мувофиқлаштириш ва диний байрамларни бир кунда нишонлаш борасида фикр алмашдилар», дейилади хабарда.

Аввалроқ, 18 апрель куни Ўраз Нур-Султонда муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация билан ҳам учрашган эди.

«Икки мамлакат муфтийлари Қозоғистон ва Ўзбекистон диний идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритдилар», деб хабар берди ҚМДИ.

Тажриба алмашинуви

Муфийлар учрашуви олдидан, 11-12 апрель кунлари Нур-Султонда «Маънавий Ипак йўли» халқаро илмий-диний анжумани ўтказилган эди. Анжуман «Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар» мавзуига бағишланди.

Анжуманда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатларнинг олий муфтийлари, шунингдек, турли давлат идоралари раҳбарлари ва жамоат арбобларидан иборат 300 га яқин вакил иштирок этди.

Анжуман қатнашчилари ёшлар радикаллашувининг олдини олиш ва аниқ диний маълумотларни тақдим этиш масаласини муҳокама қилдилар.

«Конференцияда турли мавзулардаги маърузалар, шунингдек, қўшни мамлакатлар диний етакчиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, тажриба алмашинуви, глобал диний масалаларга янгича ёндашувларни татбиқ этиш, миллатлараро ва динлараро мулоқотни кучайтиришга қаратилган видеофильмлар тақдим этилди», дейилади ташкилотининг 11 апрель кунги хабарида.

Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даурен Абаев анжуман чоғида радикализм ва экстремизм муаммоларини тилга олди.

«Булар барчамиздан давлат, илмий ва диний арбоблар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб қиладиган жиддий ижтимоий ва маънавий таҳдидлардир», деди Абаев.

Минтақада «турли майдонлар ва даражалардаги қўшма тадбирлар ва доимий ҳамкорликнинг аҳамияти ошиб бормоқда», деб таъкидлади у.

Умумий мақсадлар

Анжуманда диний пешволар Марказий Осиёда яшовчи мусулмонларни умумий мақсадларни рўёбга чиқаришга даъват этдилар.

Анжуман доирасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон диний идораларининг фатво бўлимлари раҳбарлари ва мутахассисларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда жорий йил Рамазон ойнинг бошланиши ва тугашишни белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Улар мусулмонлар тақвимини тизимлаштириш зарурлигини таъкидлаб, Рамазон ойини бир кунда бошлашга келишиб олдилар.

«Рамазон ойининг бир кунда бошланиши ҳам рамзий маънога эга» деди Олмаота вилоятилик имом ноиби Бирман Маженов.

«Қардош давлатларнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш – амалга оширилаётган ишлар, қолаверса барча мусулмонлар учун учун муҳимдир», дейди у. «Орамизда ихтилофларга ўрин бўлмаслиги лозим. Кучимиз – ҳамжиҳатликда».

«Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг диний идоралари вакилларининг турли майдонлардаги бу каби учрашувлари юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш ва саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга ёрдам беради», деди Маженов.

«Замонавий дунёда ёлғиз ҳаракат қилмаслигимиз зарур. Аксинча, фақат биргаликда иш юритишимиз, барча муаммоларни очиқ муҳокама қилишимиз ва самарали ечимларни топишимиз керак», деди у.

Ёшларнинг ўрни

«Ёшлар ва Ислом, дунёвий Қозоғистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида диннинг аҳамияти, шунингдек, жамият, давлат ва турли мамлакатларнинг диний идоралари вакилларининг энг замонавий муаммоларни муҳокама қилишга тайёрлиги долзарб мавзулар қаторида бўлди», дейди таразлик диншунос Санжар Сулейменов Карвонсарой билан суҳбатда.

Унинг айтишича, конференция қатнашчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида минтақада радикаллашувнинг олдини олиш учун кучларни бирлаштириш қарори қабул қилинди.

Ўраз томонидан «Ипак йўли» мамлакатлари учун таклиф этилган «маънавий харита» – «диний идоралар фаолияти, шу жумладан, экстремизмнинг олдини олиш, таълим-тарбия ва ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштиради», деди у.

Сулейменовнинг сўзларига кўра, ақлли, салоҳиятли ва масъулиятли ёш авлодни тарбиялаш муҳимлигини қайд этиш мақсадида Қозоғистон 2019 йилни Ёшлар йили дея эълон қилган.

«Эртага улар давлат идораларида масъулиятли лавозимларни эгаллайдилар, ёш ота-оналарга айланиб, мамлакатда ўзгаришларни амалга оширадилар», деди у.

Келажакда шиддатли ўзгаришлар томон қадам ташлаймизми ёки аксинча, турғунликда бўламизми – бу кўп жиҳатдан, ёшларимизга боғлиқ бўлади», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

11
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha