Карвонсарой
Жамият

Суратларда: Ранг-баранг либослар ва миллий таомлар – Қозоғистонда халқ бирдамлиги куни нишонланди

Айдар Ашимов

Халқ бирдамлиги куни байрамида Тараз шаҳри марказида оқ либослар ва рангли тасмалар билан рақс ижро этаётган қизлар. (Айдар Ашимов)

Халқ бирдамлиги куни байрамида Тараз шаҳри марказида оқ либослар ва рангли тасмалар билан рақс ижро этаётган қизлар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида Таразда қизлар қозоқ миллий рақсини ижро этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида Таразда қизлар қозоқ миллий рақсини ижро этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунини нишонлаш чоғида қозоқ миллий чолғу асбоблари билан Тараз кўчалари бўйлаб кетаётган ёш йигитлар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунини нишонлаш чоғида қозоқ миллий чолғу асбоблари билан Тараз кўчалари бўйлаб кетаётган ёш йигитлар. (Айдар Ашимов)

Халқ бирдамлиги куни шаҳар кўчаларида ош ва бошқа таомлар тайёрланди, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Халқ бирдамлиги куни шаҳар кўчаларида ош ва бошқа таомлар тайёрланди, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида турли миллатлар вакиллари ўз миллий таомларини намойиш этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида турли миллатлар вакиллари ўз миллий таомларини намойиш этмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Турк диаспораси вакиллари ижросидаги оловли рақс, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Турк диаспораси вакиллари ижросидаги оловли рақс, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида миллий либосларни кийган қизлар. (Айдар Ашимов)

1 май – Халқ бирдамлиги кунида миллий либосларни кийган қизлар. (Айдар Ашимов)

1 майда Таразда Халқ бирдамлиги кунини нишонлаётган дунган қизлари. (Айдар Ашимов)

1 майда Таразда Халқ бирдамлиги кунини нишонлаётган дунган қизлари. (Айдар Ашимов)

Украин миллий либосларидаги йигит-қизлар. 1 май – Халқ бирдамлиги куни, Тараз. (Айдар Ашимов)

Украин миллий либосларидаги йигит-қизлар. 1 май – Халқ бирдамлиги куни, Тараз. (Айдар Ашимов)

Майдонда сурат чизаётган рассомлар. Халқ бирдамлиги куни, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Майдонда сурат чизаётган рассомлар. Халқ бирдамлиги куни, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Қозоқ миллий ўйинини ўйнаётган ёш йигит ва қизлар, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Қозоқ миллий ўйинини ўйнаётган ёш йигит ва қизлар, 1 май, Тараз. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги куни байрамини нишонлаш чоғида ўзаро куч синашаётган ёшлар. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги куни байрамини нишонлаш чоғида ўзаро куч синашаётган ёшлар. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги кунида «Ўрдабоши» жамоавий кураш ўйинида беллашаётган болалар. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги кунида «Ўрдабоши» жамоавий кураш ўйинида беллашаётган болалар. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги куни байрамини нишонлаш вақтида хавфсизликни таъминлаётган полициячилар. (Айдар Ашимов)

Таразда 1 май – Халқ бирдамлиги куни байрамини нишонлаш вақтида хавфсизликни таъминлаётган полициячилар. (Айдар Ашимов)

ТАРАЗ, Қозоғистон – Қозоғистон фуқаролари бутун мамлакат бўйлаб миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни тарғиб қилувчи 1 май – Халқ бирдамлиги кунини нишонладилар.

1991 йилда мустақилликка эришганидан бери, Қозоғистоннинг кўп миллатли аҳолиси миллатлараро ва динлараро тўқнашувлардан холи бўлиб келган.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота марказий майдонида чиқиш қилиб, қозоқ халқини байрам билан қутлади.

«Бугунги кунда Қозоғистон кўплаб миллатлар вакиллари учун қадрдон уйга айланган. Барча этник гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бунёдкорлик меҳнати эвазига биз мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаб, иқтисодий ютуқларга эриша олдик», деб айтган Тоқаев президент матбуот хизмати хабарига кўра.

Халқ бирдамлиги кунига бағишланган чиқишлари олдидан саҳнада турган ўқувчи қизлар, Тараз, 1 май. (Айдар Ашимов)

Халқ бирдамлиги кунига бағишланган чиқишлари олдидан саҳнада турган ўқувчи қизлар, Тараз, 1 май. (Айдар Ашимов)

«Бугунги кунда қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, ҳар бир қозоғистонлик ўзини катта оиланинг бир аъзоси деб ҳис қилади. Биз фақат биргаликда, ғайрат ҳамда қатъият билангина кучли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо эта оламиз», деди у.

Байрам тадбирлари Қозоғистоннинг барча шаҳарларида бўлиб ўтди. Миллий маданият марказлари турли чиқишлар ва миллий таомларни тақдим этдилар.

«Бу ерда бугун қозоқлар, ўзбеклар, украинлар, тожиклар, турклар сайилга чиқишган», дейди қирғиз миллатига мансуб таразликлардан бири, 52 яшар Алмаз Толканов.

«Орамизда ихтилофлар йўқ, биз бир мамлакатда яшаймиз», деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Турли миллатга мансуб бўлсак-да, ҳар биримиз ўзимизни қозоғистонлик деб биламиз.»

«Биз турличамиз. Маросимларимиз, урф-одатларимиз, таомларимиз ва лаҳжаларимизнинг ҳам турлича эканлиги ажойиб», деди Толканов.

«Қозоғистондаги ҳар бир халқнинг ўз тарихи бор», дейди Жамбил вилоятида яшовчи 31 яшар этник немис Олег Леман Сталин томонидан волгалик немисларнинг икки марта сургун қилинганини ёдга олар экан. Волгалик немислар Россияда Буюк Екатерина ҳукмронлиги давридан яшаб келишган.

Ҳукумат 1930-йилларда Совет Иттифоқида амалга оширилган қатағонлар чоғида этник немисларни шу ерга жўнатган”, деди у Карвонсаройга.

Яна бир марта этник немислар бу ерга «Иккинчи жаҳон уруши вақтида сургун қилинган эдилар», деди у.

«Қозоғистон иккинчи уйимизга айланди, биз бу ерда бир неча авлодлардан бери яшаб келмоқдамиз. СССР парчаланганидан кейин кимдир Германияга кўчиб кетди ва «темир парда» ёпилди, кўп немислар эса шу ерда қолдилар, улар жануб қуёши ва шарқона меҳмондўстликсиз ҳаётларини тасаввур қила олмайдилар», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500