Карвонсарой
Сиёсат

Россиядан фарқли равишда Ўзбекистон Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани ўз рамзлари билан нишонлайди

Максим Енисеев

Шараф тасмаларини тақиб олиб, Сайилгоҳ кўчаси бўйлаб кетаётган Ўзбекистон қуролли кучлар академияси курсантлари, Тошкент, 25 апрель. [Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи]

Шараф тасмаларини тақиб олиб, Сайилгоҳ кўчаси бўйлаб кетаётган Ўзбекистон қуролли кучлар академияси курсантлари, Тошкент, 25 апрель. [Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукумати Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани нишонлашда Россия тарғиб қилишга уринаётган тасмалар ўрнига ўзининг рамзий тасмасини оммалаштириш кампаниясини бошлади.

Ўтмишда Совет иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Ғалаба кунини пайшанба (9 май) куни нишонлайди. Ўзбекистонда бу санага Хотира ва қадрлаш куни деб ном берилган.

25 апрель куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаоллари, Миллий гвардия ва шоу-бизнес вакиллари ушбу санани нишонлаш олдидан бутун мамлакат бўйлаб Ўзбекистон миллий байроғи акс этган шараф тасмаларини тарқатишни бошлаганлар.

Тасмалар ва ёрлиқларни тарқатиш акцияларининг бирида Жасур Мирсагатов ва бошқа хонандалар қатнашди.

25 апрель куни Тошкентдаги Сайилгоҳ кўчасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаоли болаларга «шараф тасмалари»ни тарқатмоқда. [Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи]

25 апрель куни Тошкентдаги Сайилгоҳ кўчасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаоли болаларга «шараф тасмалари»ни тарқатмоқда. [Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи]

Россия ҳукумати бунга муқобил равишда мамлакат бўйлаб георгий тасмаларини тарқатади, 2005 йилдан собиқ Совет иттифоқи республикаларида ҳам ушбу санани нишонлаш учун георгий ленталари тарқатиб келинали.

Ўзбекистондаги Россия элчихонаси ҳам бу йил георгий тасмаларини оммавий тарзда тарқатишга киришган.

Ғалабами ёки оккупация?

Айрим постсовет мамлакатлари, жумладан Грузия ва Украинада георгий тасмаси Россия босқинчилигининг рамзи деб кўрилади, баъзи давлатлар бу борада ўз миллий рамзларини ўз миллий рамзларини яратиш ва тарқатишни афзал кўрмоқда.

2015 йилда Қозоғистон ўз миллий рамзи – мовий рангдаги нақшинкор тасмани жорий қилган эди. Шунингдек, 2015 йилда Қирғизистонда ҳам қўш сариқ чизиқли, қизил «Ғалаба тасмаси» ўйлаб топилган.

Озод Европа / Озодлик радиоси хабарига кўра, Ўзбекистонда 2015 йилда Facebook ижтимоий тармоғида «Биз Георгий лентасига қаршимиз» деб номланган гуруҳ тузилган эди.

2015 йилда тасманинг тақиқланиши учун имзо йиғишга уринган гуруҳ ҳозирда мавжуд эмас ёки унга кириш имконсиз.

«Георгий тасмаси Ўзбекистонда илк бор пайдо бўлганида анча оммалашган. Бироқ, 2014 йилда Россиянинг Украина шимоли ва Қримдаги тажовузларидан сўнг, у жамият орасида турлича қабул қилина бошланди», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев Карвонсарой билан суҳбатда.

«Кўплаб ўзбекистонликлар учун, Георгий тасмаси Россия экспансиясининг рамзига айланди», деди у.

Бу йил Ўзбекистон бош вазири ҳукуматнинг бошқа аъзолари билан ўтказилган видеоселектор чоғида мамлакатда георгий тасмаси тарқатилишини тўхтатишга буйруқ берган, деб хабар берган 25 апрель куни айрим Россия оммавий ахборот воситалари.

Кейинроқ, ҳукумат бу тақиқ чораси эмас, балки миллий рамзларни оммалаштириш эканлиги ва иштирокчиларга танлов ихтиёри берилишини айтган.

Халқни бирлаштириш

Ўзбекистон расмийларига кўра, янги ёндашув Георгий тасмасига қарши чиқиш эмас, балки аҳоли орасида оммалашувига умид қилинаётган миллий рамзни тинч йўл билан тарғиб қилишни кўзда тутади.

«Ўз тасмамизни тарғиб қилишимиз биринчи марта эмас», деб айтган Ўзбекистон ҳукумат идораларидаги манба 25 апрель куни Gazeta.uz нашрига.

«Бу оддий жараён», деб айтган манба. «Иккита тасмани (Георгий тасмаси ва шараф тасмасини) бир-бирига қарши қўйиш нотўғри. Ўзбекистон суверен мамлакат ва ўз байрам рамзларини яратишга ҳаққи бор.»

Шараф тасмаси тарғиботи «одамларни бирлаштирувчи самимий акция бўлиши керак», деб айтган Арипов анжуман чоғида 100 мингта тасма тарқатишга буйруқ бериб. «Олтин воҳа» Телеграм канали унинг чақириғини онлайн тарзда эълон қилган.

“Одамлар миллий байроқ акс эттирилган тасмаларни мамнуният билан тақишади. Авваллари уларни топиш мушкул эди, сабаби «тасмаларни оммавий тарқатиш ҳаракатлари олиб борилмаган», деди тошкентлик Ҳожиакбар Мамадалиев Карвонсарой нашрига.

«Бош вазир томонидан ваъда қилинган 100 минг тасма ҳам 33 миллион аҳолиси бор давлат учун кам бўлса керак», деди у.

«Ҳамма Георгий тасмасини бошқа рамз бўлмагани учунгина тақиб олгандек назаримда», деди тошкентлик Александра Терлеева Карвонсарой билан суҳбатда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Пухта ўйлаб ёзилган мақола

Жавоб бериш

Колорадо қўнғизига ўхшаган тасманинг уларга нима кераги бор?

Жавоб бериш

Тентак, Георгий лентаси Улуғ Ватан уруши (Иккинчи Жаҳон уруши) вақтида «Шон-шараф» ордени ва «Германия устидан қозонилган ғалаба учун» медалида бўлган... Тилингни кетингга тиқиб ол

Жавоб бериш