| Жиноят ва адолат

Қирғизистон коррупцияга курашиш мақсадида Бишкек милициясининг янги бошқармасига ходимлар ёллашни бошлади

Канат Алтинбаев


Ўтган йилнинг июль ойида Бишкек кўчаларига чиқиш олдидан саф тортган Қирғизистон патруль хизмати ходимлари. (Қирғизистон ИИВ)

Ўтган йилнинг июль ойида Бишкек кўчаларига чиқиш олдидан саф тортган Қирғизистон патруль хизмати ходимлари. (Қирғизистон ИИВ)

БИШКEК – Қирғизистон ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Бишкек милициясининг янги патруль хизматини ташкил этишга оид тажрибавий лойиҳа учун ходимлар ёллашни бошлади.

6 май куни вазирлик янги Патруль хизмати бошқармасига ходимларни ишга ёллаш бўйича синов лойиҳаси бошланганини эълон қилди, ишга қабул қилишда оддий фуқароларга афзалликлар берилади.

Синов лойиҳаси фуқаролик жамияти ва ИИВ вакилларидан иборат махсус комиссия кузатувида амалга оширилади.


ИИВ республика тренинг маркази ходимлари очиқ эшиклар кунида бишкеклик мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашмоқда, 2018 йил май ойида олинган сурат. (Қирғизистон ИИВ)

ИИВ республика тренинг маркази ходимлари очиқ эшиклар кунида бишкеклик мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашмоқда, 2018 йил май ойида олинган сурат. (Қирғизистон ИИВ)

Лойиҳа президент Сооронбай Жеэнбеков томонидан ташкиллаштирилган йўл-патруль хизмати ислоҳотининг бир қисми бўлиб, йўл-патруль, милиция патрули ва пост-патруль хизматларини бирлаштиришни кўзда тутади.

Бу хизматнинг ташкил этилиши хақида илк бор ўтган йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган эди. У нафақат «йўллардаги хавфсизлик, балки белгиланган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга ҳам масъул бўлади», деб айтган эди Бишкекдаги сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик тадқиқотлари маркази раҳбари Тамерлан Ибраимов.

Ташаббус муваффақиятли бўлган тақдирда, тажрибавий дастур бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилади.

Корупцияга барҳам бериш

Лойиҳа мақсадларидан бири – патруль хизмати ходимлари орасида коррупцияни камайтириш.

Шу сабабли ходимлар кўпроқ маош оладилар, уларга замонавий технологиялар, жумладан машиналар, коммуникация қурилмалари ва компьютерлар тақдим этилади.

Янги ходимлар фаолият бошлашдан олдин уч ойлик тренингдан ўтадилар, унда коррупцияга қарши кураш бўйича янги иш стандартлари ўргатилади.

Янги бошқарма уч йил аввал Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бошланган ислоҳотларнинг бир қисми бўлиб, мамлакат раҳбарияти унинг амалга оширилишини назорат қилади, деди бишкеклик заҳирадаги полиция полковниги Кайрат Осмоналиев Карвонсарой нашрига.

Бишкекдаги Марказий Осиё инсон ҳуқуқлари конгресси координатори Турсунбек Акунга кўра, мазкур ташаббус ҳукуматга коррупцияга қарши курашда ёрдам беради.

«Оддий фуқаролар коррупция билан боғлиқ муаммолар кузатиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишламагани сабабли, улар бу тизимда бамисоли тоза қон каби бўладилар», деди у Карвонсарой нашрига.

«Бу лойиҳа полицияни тозалашга ёрдам беради», деди у. «Муҳими – танловни ҳаққоний ва синчковлик билан олиб бориш.»

Сизга мақола ёқдими?

66
36
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат Captcha
| 2019-05-27

Йўлларни тўғрилашса яхшироқ бўларди

Жавоб бериш
| 2019-05-24

Коррупцияга қарши курашдан олдин қоринларини йўқотиб олишсин

Жавоб бериш
| 2019-05-20

Keraksiz joydan boshlashibdi. Post-patrul va yoʻl patrul xizmatlari xalq pulini oʻmarib, talon-taroj qilayotgan tuzilma emas :(

Жавоб бериш