| Хавфсизлик

Қозоғистон «кўплаб таҳдидлар» муносабати билан мудофаа харажатларини оширди

Канат Алтинбаев

Қозоғистоннинг танкчи жамоалари Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Майлино» ўқув полигонида мамлакат мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевга ўз машғулотларини намойиш этмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Майлино» ўқув полигонида мамлакат мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевга Қозоғистон танкчи жамоаларининг машғулотлари намойиш этилмоқда. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Майлино» ўқув полигонида аскарларни қарши олмоқда. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистонлик аскарлар 10 километрга тезкор юриш маршида мусобақалашмоқда, май, Нур-Султон. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев апрель ойида Талдиқўрғон шаҳридаги (Олмаота вилояти) ҳарбий хизматчилар билан учрашди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

ОЛМАОТА – Қозоғистон минтақавий хавфсизликка эътибор қаратган ҳолда замонавий таҳдидларга қарши курашни кучайтириш мақсадида мудофаа харажатларини оширмоқда.

Finprom.kz молиявий таҳлил компанияси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг дастлабки икки ойида Қозоғистоннинг мудофаа учун сарф-харажатлари 136,4 млрд. тенгени (359 млн. АҚШ доллари) ташкил этган. Ўтган йилнинг худди шу даврида бу рақам 78,9 млрд. тенгега (207 млн. АҚШ доллари) бўлган эди. Ўсиш 73 фоизни ташкил этган.

1 март ҳолатига кўра, мудофаа сарф-харажатлари жами давлат харажатларининг 7,1 фоизини ташкил этди, бир йил аввал бу кўрсаткич 4,9 фоизга тенг бўлган.


Қозоғистоннинг танкчи жамоалари Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Майлино» ўқув полигонида мамлакат мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевга ўз машғулотларини намойиш этмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистоннинг танкчи жамоалари Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Майлино» ўқув полигонида мамлакат мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевга ўз машғулотларини намойиш этмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Олмаоталик истеъфодаги майор Даурен Оспановнинг фикрича, Қозоғистон бундан кейин ҳам ўз ҳарбий салоҳиятини кучайтиришда давом этади.

«Кўплаб таҳдидлар мавжуд», деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Бу йил бизда ҳукумат алмашинуви юз берди, июль ойида муддатидан аввал президент сайловлари ўтказилади, шундай экан, Қозоғистондаги вазиятнинг беқарорлашувидан манфаатдор бўлган ташқи кучлар йўқ эмас.»

Минтақавий хавфсизликка эътибор

Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими, Нур-султонлик ҳарбий таҳлилчи Георгий Дубовцевнинг Карвонсаройга маълум қилишича, миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммолари Қозоғистонни тобора кўпроқ ташвишга солмоқда.

«Бу, энг аввало Афғон омилидир», деди Дубовцев. «Бунда терроризм, диний экстремизм, наркотик моддалар айланмаси, трансчегаравий жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши кураш – устувор масалалар ҳисобланади.»

Дубовцевнинг қайд этишича, Қозоғистоннинг ҳарбий хавфсизлик стратегияси нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб олади, шу сабабли Нур-Султон қўшни мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорликка интилмоқда.

Апрель ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Тошкентга расмий ташриф билан бориб, ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан бир қатор стратегик келишувларни имзолаган эди.

Икки мамлакат мудофаа вазирликлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа, ҳарбий аэродромларга хизмат кўрсатиш ҳамда ушбу аэродромлардаги ҳарбий самолётларни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олганлар.

Шу ойнинг ўзида, 11 апрель куни Қозоғистон парламентининг юқори палатаси Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида Душанбега ҳарбий техника ва қурол-яроғ тақдим этиш қарорини маъқуллаган эди. Тўқаев 22 апрель куни ушбу ҳужжатга имзо чеккан.

Сизга мақола ёқдими?

26
8
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha